close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Муҳаббатнинг даражалари

Муҳаббатнинг ўнта даражаси бордир:

Биринчиси: Алоқа - у қалбни маҳбубга боғлайди.
Иккинчиси: Ирода - у қалбнинг маҳбубга мойил бўлиши ва уни талаб қилишидир.
Учинчиси: Қуйилиш - у қалбнинг маҳбубга қуйилиши ва соҳиби уни эплай олмай қолишидир. Бу худди сув тарновдан қуйилишига ўхшайди.
Тўртинчиси: Ғаром - у қалбга маҳкам ўрнашган муҳаббат, худди қарз берган қарздорни маҳкам тутганга ўхшагани учун «ғаром» номини олган.
Оятда: «Албатта, у(дўзах)нинг азоби ғаром бўлгандир», (Фурқон: 65) дейилган. Яъни, лозим бўлгандир.
Бешинчиси: Мавадда - у муҳаббатнинг поки, холис ва мағзидир.
Аллоҳ таоло: «Тезда Раҳмон уларга вудд беради» (Марям: 96), яъни, холис муҳаббат беради, деган.
Олтинчиси: Шағаф - у муҳаббатнинг қалб ғилофига етиб боришидир.
Еттинчиси: Ишқ - у ҳаддан ошган муҳаббат бўлиб, эгасига ундан зарар етишидан қўрқилади. Лекин бу билан Аллоҳ таоло васф қилинмайди. Шунингдек, банданинг Аллоҳга ва Унинг Расулига бўлган муҳаббати ҳам ишқ билан васф қилинмайди. Чунки, ишқ шаҳват аралашган муҳаббатдир. Уни Аллоҳнинг муҳаббатига ва Унинг расулининг муҳаббатига нисбат бериш беодобликдир.
Шунинг учун ҳам бу истилоҳ Қуръон ва Суннатда истеъмол қилинмаган. Бу истилоҳни энг яхши асрларда ҳам, Аллоҳ ва расулнинг муҳаббатида ишлатилмаган. Фақат кейинроқ, жоҳил сўфилар томонидан истиора шаклида ишлатиладиган бўлди. Улар шунингдек, форс шеъриятида истиора қилиб, Аллоҳнинг маърифатига «май», улуғлик сифатларига «қора соч», жамол сифатларига «оппоқ юз», ҳақиқий маҳбубга «гўзал аёллар ва чиройли ғуломлар» кабиларни ишлатганлар. Аслида эса, бу нарсалар мажусийлар томонидан яхшилик худосига нисбатан ишлатилар эди.
Саккизинчиси: таяннум - ибодат маъносида.
Тўққизинчиси: ибодат.
Ўнинчиси: халиллик - бу муҳаббат қилувчининг руҳи ва қалбини орасига кириб жойлашган муҳаббатдир.
Аллоҳ таоло ушбу муҳаббат турларидан тўрттаси билан васф қилинади. Қуръон ва Суннатда У зотга нисбатан; ирода, вудд, муҳаббат ва халиллик ишлатилган.

"Ақийдату-Таҳовия шарҳининг талхийси" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase