Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ деди: "Агар киши шон-шуҳратга муҳаббат қўйса, унда қуйидаги салбий одатлар топилади:
1. Замондошларига нисбатан ҳасадгўй бўлади.
2. Норозилик ҳисси уни енгиб қўяди.
3. У бир умр бошқаларнинг айбини қидиради.
4. Агар бир киши унинг ёнида мақталса, қалби билан ундан нафратланади".
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу масжиддан чиқди ва одамлар унга эргаша бошладилар. У киши одамларга ўгирилиб, деди: "Мана шундай қилинса, кишининг қалби омонликда қоладими?" Яна деди: "Бир мажнун орқасидаги оёқ товушларини эшитса, унинг қалби адашишига сабабчи бўлади". Бошқача қилиб айтганда, унга бундай ёндашилса, мажнун ўзини жуда яхши деб ўйлайди.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу деди: "Кишининг орқасидан юриш эргашилган кишини адаштирса, бу унга эргашувчиларнинг тавозе қилишидандир".
Шайх Муҳаммад Салимнинг
"Раббоний олим ким?" китобидан