Бир одамга бор муҳаббатинг ва умидларингни тўкиб соласан. Сен бутунлай унинг олдида таслим бўласан, хатто заиф тарафларинги ҳам очиб ташлайсан. Сен унинг ягона эканига шубҳа ҳам қилмайсан. Яъни, ишонса бўладиган ягона инсон, устоз деб биласан. Ич-ичингдаги сир-асрорларингни айтиш мумкин бўлган ягона инсон ва сен унга барча нарсангни ишониб топширишинг мумкин. Бироқ, шундай бир кун келадики, сен ўзинг қурган дунё қулаб тушади. Шундай нарса бўладики, сен идеал деб тасавур қилган ўша одам ҳақидаги фикрларинг парчаланиб йўқ бўлиб кетади. Юрагингни тилка пора қиладиган азобдан сўнг, бу инсон сен учун барча нарса бўлган бўлса ҳам, энди у сен учун ҳеч нарса эмаслигини тушуниб етасан. У энди сен учун мунофиқдир.
Сотиқинликка учраган одам ҳеч нарса билан қиёс қилиб бўлмайдиган азабларга гирифтор бўлади. Ҳеч ким алданишни, аҳмоқ саналишни ва ўйин бўлишини истамайди. Бироқ тахтимизга ноўрин ўтқазиб қўйган шахснинг 9 нарса, ҳаёлот, мафкура, ғоя ва ҳакозалар) яширин тарафлари очилиб қолса айнан шундай бўлади-да. Нохолислик қурбонли азоб чекади.
Энди мунофиқлик қилган сотқин ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг. Эҳтимол сиз ҳеч қачон бундай номуносиб ишни қилмаслигингиз, орқага ханжар урмасдим, деган маънодаги сўзларни айтарсиз. Бироқ янада диққатроқ назар соладиган бўлсак бу каби мунофиқлик ўзимизда ҳам топилади. Инсон қалби заррасигача энг ихлосли бўлиши лозим бўлган Эгамизга мунофиқлик қилиб қўйамиз.
Намоз тугатиб қўйишда дангасалигимиз ошиб кетади. Алдаймиз, туҳмат қиламиз ва ғийбатлардан чарчамаймиз. Тилимиз, кўзимиз, қулоқларимиз ва қўлларимиз билан ҳаром ишлар қилиб қўйамиз. Нафс дунёсига бутунлайича ғарқ бўлиб кетамиз вва яна орқасидан Аллоҳ таолога муҳаббатимиз ва содиқлигимиз ҳақида ҳам гапириб қўйамиз. Балки бу ҳақиқий муҳаббат ва содиқликдир, бироқ амалларимиз бунинг аксини кўрсатиб турибди. Натижада, ич-ичимизнинг тубидан мунофиқлик қилаётганимизни тушуниб, англаб турамиз. Кўпчилигимиз астойдил тавба қилганидан сўнг ҳам маъсиятга берилади, баъзилар эса ҳақиқатдан ҳам тўғри йўлни топиб кетади, бироқ кўпчилигимиз гуноҳ ва маъсиятга янада кўпроқ ғарқ бўлади.
Аллоҳ таолога нисбатан қабул қилиб бўлмайдиган нохолислик нима эканини биласизми? Аллоҳ таоло Ғанийдир, У ҳеч нарсага мухтож эмас. У бизнинг ихлосимизга мухтож эмас, аксинча биз мухтожмиз. Шундай қилиб, Аллоҳ олдидаги сохтакорлик, мунофиқлигимиз ўзимизга қарши ҳужжат бўлади. Биз доим қиррада юрамиз, хотиржамсизликка мубтало бўлганмиз, ўзимиздан нафратланиб, азоб ичида қоламиз. Биз ҳақиқатдан ҳам ўзимизга қарши жиноятчига айланамиз.
Сўнгги вақтлар ўзимдан қайта-қайта бир саволни бераман: мен қанчалик холисман? Диндорлигим фақат Қуръон ва Суннатдан иқтибосларни такрорлашдан иборат бўлиб қолди, улардан дарс олмаяпман, амал қилмаяпман. Интернетдан керакли маълумотларни қўйишда, уларни бир зумда тарқатишда менга етадиган бўлмаса керак. Аввалига, улар кимгадир керак (умуман олганда ҳозир ҳам шундай фикрдаман), деб ўзимини ўзим алдар эдим, аммо вақт ўтиши билан, аслида бу нарсалар мени бошқалардан устун қилиши хиссини келтириб чиқаришини тушуниб етдим. Мана айнан шу менинг ихлоссизлигим. Биласизми, нимага шундай? Мен бундай мусулмон бўлишни истамайман, мен ташқаридан қаралганда оддий мусулмон лекин ич-ичимдан кучли мўмин-мусулмон шахс бўлишни истайман.
Мухтарам акалар-укалар, опа-сингиллар, сиз ҳам Аллоҳ таолога нисбатан ихлоссизлигингизни хис қилганда азоб чекасизларми? Гуноҳ иш қилиб қўйганингизда безовталик, ваҳимага тушасизми? Мен нима демоқчи бўлганимга тушуниб турганингизга аминман. Демак, фикр юритишимизга озгина бўлса ҳам сабаб бор экан: балки Аллоҳ таолога нисбатан чин ихлос камлиги ҳақида ўйлаб кўриш аслида яхшиликдир? Балки Роббимиз, хатоларимизни бизга кўрсатиб Ўзига тоза иймон билан қайтишимиз учун имкон бераётгандир? Энди тасаввур қилинг, бирон бир гуноҳга қўл уриб ҳеч нарса бўлмаганидек ўзимизни хис қилсак-а?! Аллоҳ таоло бизни ер юзида юрган миллион инсонлар каби маънавий кўр қилиб қўйганида нима бўлар эди-а?
Шунинг учун ҳам ихлосимиз йўқлигини англаб етишимиз, сўнг тавба қилиб Унинг ўзига қайтишимиз бу биз учун нажотдир. Аллоҳ таолонинг марҳаматидан ноумид бўлмасдан, ихлосиз қилаётган амалларимизга баҳона қидириб, маъсиятда давомли бўлиб қолмайлик. Бунинг ўрнига гуноҳларимизни тан олиб, сўнг астойдил чин кўнгилдан тавба ва истиғфорлар қилайлик. Унга қайтишни инкор қилманг, шунда У бизни бу азоблардан халос этади, Инша Аллоҳ.
Абу Муслим