close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тафтиш маҳкамалари

Черковнинг энг катта жиноятларидан яна бири тафтиш маҳкамаларидир. Бу маҳкамалар уларнинг тилида инквизиция дейилади. Черков таълимоти инсон ҳаётини ҳар тарафлама бузгани етмагандек, ўша таълимотлардан қилча четга чиққанларни бутунлай маҳв этишни ўзи учун фахр деб билган.

Черковнинг энг катта жиноятларидан яна бири тафтиш маҳкамаларидир. Бу маҳкамалар уларнинг тилида инквизиция дейилади. Черков таълимоти инсон ҳаётини ҳар тарафлама бузгани етмагандек, ўша таълимотлардан қилча четга чиққанларни бутунлай маҳв этишни ўзи учун фахр деб билган. Тафтиш маҳкамаларининг пайдо бўлган вақти ҳақида маҳкама эгаларининг ўзлари ҳам ихтилоф қилишган. Уларнинг баъзилари бу соҳанинг Одам Ато давридан бошланганини ҳам даъво қиладилар. Аммо черков томонидан расмий равишда тузилган тафтиш маҳкамаларининг асосий ва даҳшатли фаолиятлари салиб юришларидан кейин бошланган. Бунга Ислом ва мусулмонларга қарши нафрат ва салиб юришларидан кейин черковнинг нуфузи ортгани сабаб бўлган бўлса, ажаб эмас.
Ушбу китобимиздаги одатга кўра тафтиш маҳкамалари ва уларнинг инсоният тарихидаги мисли кўрилмаган жиноятлари ҳақида сўз юритиш учун европаликларнинг ўзларига сўз берамиз.

Инквизиция

Ўрта асрлар (V - XVII) тарихи давомида жамиятнинг руҳий ҳаётидаги асосий ўринни насроний католик черкови эгаллаб келган. Рим империясининг инқирозидан кейин вужудга келган маданиятнинг умумий таназзулга кетиш шароитида, узоқ вақт мобайнида Ғарбий Европа давлатла-ри учун фақатгина черков ягона ижтимоий институт бўлиб келган. Черков нафақат асосий сиёсий, балки бутун аҳоли онгига ҳукмронлик таъсирини кўрсатувчи кучга ҳам эга бўлган. Оғир аҳволдаги ҳаёт тарзида, атроф-муҳит тўғрисидаги илм чекланган бир шароитда черков дунё ва унинг тузилиши, амалдаги қонунларнинг изчил (мантиқли) тизими ҳақидаги илмни инсонларга таклиф қиларди. Дунёнинг бу кўриниши черков руҳонийлари томонидан тақдим этиладиган Инжилнинг йўсини ва шарҳи асосида юзага келган бўлиб, диндорларнинг онги шу асосда шаклланарди. Европа жамиятининг ўша даврдаги маданий ҳаёти сезиларли даражада христианлик мезони билан белгиланар эди. Урта асрлардаги инсон тафаккурининг ўзи диний тасаввур асосида шаклланган бўлиб, унда Худо Яратувчи ва борлиқнинг маркази ҳисобланган. Ақийда, Худо, гуноҳ ва иллатлар манбаи, руҳни қутқариш каби масалалар ўша вақт одамларининг руҳий ҳаётидаги энг долзарб масалалардан бўлган.
Ғарбий Европа давлатларида насронийликнинг шаклланиши силлиқ, қийинчиликсиз, одамларнинг онгига сингиб кетган эски мажусий ақийданинг қаршилигисиз ўтган, деб ҳисоблаш нотўғри бўлади. Бутун аҳоли анъанавий мажусийликка берилган бўлиб, уларни (насронийларнинг нуқтаи назаридаги) «ҳақ динга» қаратиш мушкул иш эди. Янги динга куч билан, давлатнинг фаол аралашуви орқали киритилар эди. Бутун Европа чўқинтирилгандан кейин анча вақт ўтиб ҳам жамиятда мажусийлик ақийдаси сақланиб қолган эди. Насронийлик ақийдасида тўлиқ, ягона шарҳ йўқ эди, бу эса ўз ўрнида Ийсо (алайҳиссаломнинг) таълимотларидаги ихтилофларга сабаб бўлган. Черков ягона, «ҳақиқатда тўғри» шарҳга интилиб, «бидъатларга» (яъни нотўғри таълимотларга) қарши жон-жахди билан курашиб, ачинарли ва машҳур черков маҳкамалар тизими - инквизицияни келтириб чиқарди.
Инквизиция (лотин тилидаги - «тафтиш» сўзидан олинган), Муқаддас Инквизиция, Муқаддас Палата - 1965 йилгача католик черковининг олий конгрегацияси бўлиб, 1965 йилдан бошлаб Ватикан курияси таркибига кирган.
«Черков азалий ва хусусий, ҳар қандай инсоний ҳокимиятдан мустақил ҳуқуққа эга бўлиб, ўзининг жиноятчи фуқароларини ҳам руҳоний, ҳам дунёвий жазолар билан жазолайди» (Католик кодексининг диний ууқуқлари, 2214-банд, 1917 й).

Инквизициянинг тарихи

Сицилиялик инквизитор Луис Парамо «Муқаддас инквизициянинг келиб чиқиши ва унинг ривожланиши ҳақида» номли инквизиция тарихига оид илк черков асарини ёзиб, нашр этган (Мадрид, 1598 й.). Ушбу китобда Парамо биринчи инквизитор Одам Ато билан Момо Ҳавони жазолаган Парвардигори олам бўлганлигини исботлашга уринган. Унинг фикрича, Инжилнинг биринчи инквизитори Ийсо (алайҳиссалом) бўлиб, унинг ўрнига эса апостоллар Пётр ва Павел келганлар. Уларнинг замондош инквизиторлари эса апостолларнинг инквизиторлик ишини бевосита давом эттирувчилари бўлганликларини даъво қилишган.
Инквизиция ҳақидаги биринчи танқидий хабар XVI асрда пайдо бўлиб, у черков қийноқхоналарининг даҳшатларини фош қилиш билан машҳур бўлган «Муқаддас инквизициянинг қилмишлари» номли китобдир (1567 й.).
XV асрнинг охирида биринчи маротаба, ундан кейин бир неча тилларда «Бу китобни ўқи, афсусланмайсан!» деган ёзувлар билан нашр этилган Шпренгер ва Инститориснинг «Жодугарлар тўқмоғи» номли китоби инквизиция трибуналининг усулларини фош қилган.
Инквизиция фаолиятининг бошланишини ҳозирги кун анъанавий тарихчилари сохта «авлиё», Буюк Феодос I Рим императорининг бошқаруви (тахминан 379 - 395 йиллар) билан боғлашган. Янги Хронологияга кўра инквизициянинг бошланишини бошқа сохта «авлиё», Рим империяси-нинг императори Лотар II (тахминан 1075 - 1137 йиллар) билан боғлашган.
Карл Маркснинг «Хронологик кўчирмалар»ида тасдиқлангани боис (18 томлик Фридрих Христофор Шлоссернинг «Дунё тарихи»ни қисқача ёзиб олган) ушбу нуқтаи назарни рус расмий тарихчилари қўллаб-қувватлашган. Бироқ бу қиссаларнинг барчаси ХV-ХVI асрлардаги ҳақиқий диний урушлар (халқ апостол христианлигининг бошланғич Реформацияси ва анабаптизми) ва 1512 - 1517 йиллардаги Лютеран бош черковининг сохта бир аксидир. Контрреформацияни тарихий ва ақийдавий томондан оқлаш мақсадида албигой урушлар ҳақидаги хабар ва Иннокентий III ҳақидаги маълумотлар XVII аср чегарасида қал-бакилаштирилган. Шу вақтнинг ўзидаёқ авлиё Августин (354 - 430 йиллар деган гап бор) ва Фома Аквинскийларга (1227 - 1274 йиллар деган гап бор) нисбат бериладиган инквизициянинг диний далиллари қалбакилаштирилган.
Шундай қилиб, Янги Хронологияга кўра католик инквизициянинг ҳаққоний пайдо бўлиши XV аср ўрталарига, ҳарбий-роҳиб орденларининг жорий этилиши билан деярли бир вақтга тўғри келади. Кейинчалик, уларнинг келиб чиқишига салобатлироқ тус бериш учун улар ҳақидаги маълумотлар анча қадимроқ замонларга киритилган. Папа ва император ҳукмдорлигига бўйсунган католик орденларни қароқчи ва денгиз қароқчилар тўдасидан ташкил топган, Рим инквизицияси эса Рим папасининг шахсий гвардияси сифатида энг қобилиятли қароқчилар сафидан қабул қилинар эди.
Расмий Рим инквизициясининг ташкил этилишини 1542 йил 21 июлда соф дин ақийдаларини кузатиш бўйича кардиналлар комиссиясини (булла - муҳр - «Бошидан бўлиш керак эди») тузган Рим папаси Павел III га (1534 - 1549 й.) мансуб деб билишади. Дастлаб Римнинг биринчи Буюк инквизитори бўлган папа Павел IV (1555 -1559 й.) ушбу ташкилотга осмондаги ҳомий қилиб авлиё Доминикни тайинлайди. 1588 йил 22 январда Папа Сикст V (1585 - 1590 й.) «Immensa aetemi Dei» декрети (католикларда буни «конституция» деб аташ одат бўлган) билан унга бевосита Рим епископига бўйсунадиган конгрегация ҳуқуқини берган. У Олий апостол трибунали, Муқаддас Палата (Sacra Congregatio Universalis Inquisitionis) номларини олиб, испан инквизицияси кўринишида фаолият юритиши, бидъат, фирқаларга бўлиниш ва ахлоқ-одобга зид жиноятлар тергови билан шуғулланиши керак эди.
Афсоналарга кўра, испан инквизицияси 1232 йил 26 майда пайдо бўлиб, худди папа Григорий IX биринчи инквизиторларни Арагонга юборган-у, бироқ унинг фаолияти ҳақидаги маълумотлар фақат XV асрда маълум бўлган: Испанияда аарон-геберларга (Ийсо алайҳиссаломнинг миссиясини қабул қилмай, кейинроқ яҳудий бўлганлар) ва мавросарацинларга қарши диний уруш бошланган. Ааронлар ҳам, марвлар хам ўз диний маҳкамаларига (Синедрион ва Шариат маҳкамаси) эга бўлганга ўхшайди. Маълум бўлишича, улар ўша вақтларда ўзларининг динларидан чиқиб, муртад бўлганларни шафқатсиз таъқиб қилишарди. Бироқ испан насронийлари ғолиб келиб, матонатли «кофирларни» Африка, Осиё ва Америкага қувиб, уларнинг мулкини тортиб олишди ва қолган ҳаммани чўқинтиришди. Уша вақтлар Рим империясининг насроний иерархияси «Буюк схизма»нинг ва кўп папаликнинг (бир вақтнинг ўзида уларнинг сони бештагача бўлган) дастидан зарар кўриб турган бир пайт эди. Шунинг учун ҳам Ватикан ўзининг марказлаштирилган диний ҳокимияти ва ягона Рим папасини тайинламагунча, ўз доктринасининг софлиги тўғрисида унчалик қайғурмаган.
XVI асрнинг охиригача Рим инквизицияси илм ва маданият ишлари билан деярли қизиқмаган, чунки унданда муҳимроқ масала - Европанинг туб аҳолисини (аборигенларини) Рим ва Ватиканга бўйсундириш билан машғул эди. Католик черкови катта амалдорларининг ҳимояси остида Италия санъатидаги мажусийлик оргиастик топинишнинг ривожланишини ҳамда 1559 йилдагина «Тақиқланган ки-тоблар индекси»нинг тузилганини фақат шундан тушуниш мумкин. Мисол учун, 1543 йилда чоп этилган «Самовий жисмларнинг ҳаракатлари ҳақида» номли гелиоцентрик назарияни баён қилган Коперникнинг китоби 1616 йилдагина, Галилей устидан олиб борилаётган биринчи маҳкама жараёни пайтида тақиқланган.
Папа Пий X (1903 - 1914 й.) 1908 йил 29 июндаги «Sapienti consilio» декрети билан бутунжаҳон инквизиция Муқаддас Палатасининг номини Муқаддас Конкрегация канцелярияси (Sacra Congregatio Sancti Officii) деб ўзгартирди. 1917 йили Бенедикт XV (1914-1922 й.) даврида унга дастлаб махсус Конгрегация Индекси бошқарувида бўлган, тақиқланган китоблар индексини тузиш топширилган эди.
Папа Павел VI (1963 - 1978 й.) Ватикан бош черкови ҳукмини амалга ошириш билан бирга, 1965 йил 7 декабрда «Integrae servandae» декрети билан Муқаддас Инквизицияни қайтадан ташкил қилиб, унга Диний таълимотлар Конгрегацияси (Congregatio pro Doctrina Fidei) деган ном берди. У имтиёзли ҳуқуқидан маҳрум қилинди, унинг ўрнига эса кардинал-префект тайинланди.
Диний таълимотлар конгрегацияси тўрт бўлимдан иборат: «Теология», «Интизом», «Эр-хотинлик» ва «Роҳиблар» бўлимлари.

Инквизициянинг вазифалари

«Инквизициянинг табиати раҳмдил, меҳрибон ва консерватив бўлиб, бу ҳар қандай черков институтининг умумий ва ўзгармас сифатидир. Аммо бу ташкилотдан фойдаланаётган дунёвий ҳокимият ўзининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уни қатъийроқ қилишни фойдали деб билса, черков бу ҳолатга жавобгар бўлмайди». («Инквизиция ҳақида биррус дворянга хатлар», иезуит Жозеф де Местр, Париж 1821 й.)
Рим куриясидаги Мукаддас Палатанинг ўрнига келган Диний таълимотлар Конгрегациясининг расмий фаолияти шундай таърифланган:

- католик таълимотлари софлигининг назорати;
- руҳонийларнинг одоб-ахлоқини кузатиш;
- никоҳ ва оила ишлари;
- ғайритабиий ҳодисаларни ўрганиш ва бидъатларни фош қилиш.

Бу сўзлар ортида жамиятнинг демократлаштирилиши ва илмий-техник тараққиёти натижасида батамом зил кетган католик черковининг одоб-ахлоқ, заковат ва дин бобидаги устуворлигини мустаҳкамлаш учун интилиш яширингандир.

Инквизициянинг усуллари

Инквизиция тергови махсус хабар ташувчи, оддий «хай-рихоҳ» одамлар ёки, arap ran «бидъат»га оид китоб тўғрисида кетадиган бўлса, махсус руҳоний цензорлар орқали келган маълумотлар ёрдамида бошланар эди. Ҳали айбланувчи ўз маълумотларини бермасдан туриб, Инквизиция маҳкамаси ҳукм чиқариб бўларди. Айбланувчининг бу жараёндаги тутган ўрни эса ўз айбини ихтиёрий тарзда бўйнига олиб, бу билан фараз қилинган «адашган руҳини қутқариш»дан иборат эди. Айбланувчи ўзининг зимдан хабар ташувчиларини, ўзига юкланаётган айблар рўйхатини тасаввур ҳам қилмаган ҳолда, куйидаги каби саволларга жавоб бериб, ўзини оқлаши керак эди: «Айбингизни бўйнингизга олинг. Сиз нега бу ерга тушиб қолдингиз?»
Ўзини ўзи ҳимоя қилишга уриниш ниҳоятда топағон бўлган инквизитор-роҳиблар томонидан қайсарлик дея қабул қилинар ва улар «синов» номли қийноқли азобларга солинар эди. Барча қўйилган айбларни бўйнига олиш, яқинларига нисбатан чақимчилик қилиш айбланувчини узоқ азоб-уқубатлардан халос қилиб, кўп ҳолларда ўлим жазосини қўллаш билан тугар эди. Ҳукм чиқмасдан, тергов-суриштирув жараёнининг ўзи узоқ вақт давом этиши мумкин эди. Мисол учун, Жордано Бруно инквизиция қийноқхоналарида қарийб 9 йил ўтирган (1592 йилдан 1600 йилгача). Айрим ноҳақ айбланган кишилар оқланиб ва афв этилиб, чиқиб кетишга муваффақ бўлишган. Мисол учун, иезуитлар ордени асосчиси Игнатий Лойола ёшлигида ўзининг воизлик фаолияти учун уч маротаба инквизиция томонидан маҳкамага тортилиб, ҳатто савалангани, кейинчалик оқлангани маълум. Буюк инквизитор Ж.А.Сантори эса папа Пий IV га (1559 - 1565 йй.) суиқасд қилганликда айбланиб, қарийб икки йил тергов остида ушланган.
Инквизициянинг қийноқли тергов услуби XIX асрнинг ўрталаригача давом этган, бу жиҳатдан инквизиция ўша пайтдаги давлат маҳкамасидан деярли фарқ қилмас эди. XIX-XX асрларда «Муқаддас инквизиция» ўзининг фао-лиятини «Диний ақийдалар конгрегацияси» номи остида давом эттириб, католик черковидан четланиш ва «Тақиқланган китоблар индекси»ни католик диний-новаторлар асарлари билан тўлдириш ила машғул бўлди. Сўнгги пайтларда жазога тортилганларга нисбатан қийнов услублари ошкора қўлланилмаётган бўлса-да, тергов-суриштирув ишларини олиб борувчи томонларнинг музокараларисиз, шунинг билан бирга, айбланувчининг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилмаган ҳолда, яширинча давом этмокда. Шу сабабдан Ватикан 1948 йилда қабул қилинган (ташкил этилган) «Умумий инсон ҳуқуқлари декларацияси»га ҳалигача қўшилмаяпти.
1965 йилнинг август ойида Мичиган университети Германия федератив республикасининг ўрта асрлардаги азоблашлар баён қилинган 1400 томлик кутубхонасига эга бўлди.

Инквизициянинг машҳур қурбонлари

1415 йил 6 июлда Констанц бош черковининг фармойишига биноан Ян Гус ёқиб юборилган. У ҳақдаги маълумот XVI асрнинг бошида Мартин Лютернинг протестант ҳалқасидан чикди.
1416 йил 30 майда Констанц бош черковининг фармойишига биноан Прагалик Иероним ёқиб юборилган. У ҳақдаги ачинарли маълумотлар папа курияси котиби Пожио Браччиолинининг Аретинлик Леонардо Брунига ёзган хатида эслаб ўтилган.
Жанна дарк 1431 йил 30 майда жодугарликда айбланиб, ёқибюборилган. 1456йилдаэсагўёоқланиб, 1909йилдапапа Пий X (1903 - 1914 й.) томонидан беатифицикация қилинган, 1920 йилда эса папа Бенедикт XV (1914 - 1922 й.) томонидан канонлаштирилган (авлиёлар қаторига қўшилган).
Жил де Ре (Gilles de Lavai de Retz, 1404 - 1440) - фаранг маршали, Жанна д’Аркнинг сафдоши Самсон даҳшатли жиноятлар ва сеҳрли маросимларда айбланиб, 1440 йилда Нантда қатл этилган ва жасади ёқилган. Хрзирги кунгача оқланмаган.
Фаранг инсонпарвари Дуи Беркен (Louis de Berquin) 1529 йил 17 апрелда бидъатчи деган айб билан Парижнинг Грев майдонида ёқиб юборилган.
Этьен Доле (Etienne Dolet, 1509 - 1546 й.) - фаранг инсонпарвари, дипломати ва ёзувчиси. 1546 йил 5 августда худосизликда айбланиб, Парижда ёқиб юборилган.
Жордано Бруно 1600 йил 17 февраль куни бидъатчи сифатида ёқиб юборилган (Рим черковининг руҳонийлари Жорданога нисбатан кучли нафратларини намойиш қилиш мақсадида уни яланғоч ҳолда, оёқларини осмондан қилиб осиб қўйиб ёқишган). Ҳукм ҳозиргача қайта кўриб чиқилмаган. Брунонинг инквизиция ишини 1886 йилда папанинг кутубхоначиси топиб олган, бироқ папа Лев XIII нинг (1878 - 1903 й.) буйруғига биноан беркитилган. Илгари номаълум бўлган, Брунонинг инквизициясига оид 26 та ҳужжат 1925 йилда Италияда чоп этилган. 1942 йилдагина унинг иши тўлиқ чоп этилган, ҳужжатнинг рус тилидаги таржимаси эса 1958 йилда чиққан. Бруно («ёқилган») - Жорданонинг лақаби бўлиб, у ўзини Ноланец деб атарди, унинг ҳақиқий исми эса инквизиторлар томонидан сир сақланган.
Неополлик файласуф, руҳоний Помпео Луцилио Ванини 1619 йил 19 февралда Тулузада даҳрий, бидъатчи ва жодугар сифатида ёқилган.
Иезуит олим, Падуя университетининг фалсафа профессори, Спалатро архиепископи Марк Антоний де Доминис (Dominis, 1566 - 1624) католик черковини реформацияга даъват қилгани учун инквизиция қамоқхонасига ҳибсга олиниб, 1624 йилда ўша ерда қийноқлардан вафот этган. Папа Урбан VIII нинг (1623 - 1644 й.) шахсий фармойишига биноан унинг жасади асарлари билан бирга ёқиб юборилган.
Галилей Галилео 1616 ва 1633 йилларда икки маротаба инквизиция маҳкамасига тушиб, охиргисида умрбод ҳибсга олиниб, инквизиция қийноқхонасидан кўзи кўр, ногирон ҳолда чиққан. Сўроқнинг қалбаки қарори босиб чиқарилиб, руҳонийлар томонидан унга бўҳтон қилинган, унинг иши ҳозиргача қайта қўриб чиқилмаган. Галилейнинг инквизиция иши 1810 йилда Наполеон қўшинлари томонидан тортиб олинган, лекин 30 йил ўтгач, Римга қайтарилиб, ўзгартиришлар билан 1850 йилда чоп этилган. Жамоатчиликнинг норозилигидан кейин 1867 йилда Ватикан томонидан ишнинг тўлиқроқ нусхаси чоп этилган. 1870 йилда эса республика тарафдори Сильвестро Герарди папанинг архивидан ушбу ишга тегишли 14 та ҳужжатдан яширин равишда нусха олиб, чоп этган.
Томаззо Кампанелла 1591 - 1599 йилларда инквизиция тергови ва суди остида бўлиб, ўлимга ҳукм қилинган. Сўнг 1626 йилда озод этилган.
Казимир Лишинский - польшалик юрист 1689 йилда иезуитлар томонидан даҳрийликда ёлғон айбланиб, Варшавада ёқиб юборилган.
Анна Гёльди - «жодугарлар ови» пайтида охирги ўлдирилган европалик аёл ҳисобланади. Уни 1734 йилда қатл этишган. 2007 йилда Швейцарияда унинг номидаги музей очилган.
Антонио Хосе да Сильва (A. Jose da Silva, 1705 - 1739 й.) - португалиялик сатирик (ҳажвчи), драматург ва юрист. 1739 йилда аутодафда (шаккокларни ва динга қарши китобларни халойиқ ўртасида гулхан қилиб ёқиш, ўтга ташлаш) ёқилган, инквизиция томонидан яширин иудаизмда айбланган.
Жозе Анастасио да Кунья (J.A. da Cynha, 1744 - 1787 й.) -португал математик, механик, офицерартиллерист, 1773 йилдан Коимбра университетининг геометрия фанлари профессори. 1778 йилдан 1781 йилгача инквизиция томонидан Вольтер ва бошқа католик черкови душманларининг давомчиси сифатида қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Александр Калиостро 1790 йилда Рим инквизициясининг тергови ва маҳкамаси остида бўлиб, махфий жамиятларга мансублиги ва сеҳргарлиги учун 1791 йил 7 апрелда ўлим жазосига ҳукм қилинган. 1795 йил 26 августда апоплексиядан ўлган, деган тахмин бор.

Тафтиш маҳкамаси қўллаган қийноқлар

Инквизиция қўллаган қийнов услублари турли-туман бўлган. Инквизиторларнинг шафқатсизлиги ва қийнов услублари борасидаги топағонлиги кишини ҳайратга солади. Ўрта асрларга мансуб баъзи қийнов ускуналари бизнинг давримизгача ҳам сақланиб келган. Бироқ уларнинг кўпчилиги, ҳатто музей экспонатлари ҳам манбаларда келтирилган васфлар асосида қайта тикланган ёки қайта ясалган. Ушбу ўринда баъзи машҳур кийнов ускуналарининг таърифини диққатингизга ҳавола қиламиз.

Сўроқ курсиси
«Сўроқ курсиси» Марказий Европада қўлланилган. Нюрнберг ва Фегенсбургда 1846 йилгача дастлабки терговлар доимий равишда мана шу ускуна ёрдамида ўтказилган. Яланғоч маҳбус курсига шундай ўтирғизилардики, салгина ҳаракат қилиши биланоқ терисига темир михлар санчилар эди. Ўлим талвасасига тушган қурбоннинг азобларини янада кучайтириш учун кўпинча жаллодлар курси ўтирғичи остидан ўт ёқишарди. Темир курси қизиб, маҳбуснинг аъзолари куяр, азоб устига азоб қўшиларди. Унинг оёқ-қўлларига оташкурак ва бошқа қийноқ анжомлари суқиларди. Бу каби курсилар турли шакл ва ўлчамда бўлиб, барчаси темир михлар ва қурбонни ҳаракатсизлантирувчи воситалар билан жиҳозланган бўларди.

Сўри
Бу тарихий манбаларда учрайдиган ва энг кўп тарқалган қийнов ускуналаридан биридир. Сўри (дьхба) бутун Европа ҳудудида қўлланилган. Одатда бу анжом оёқли ёки оёқсиз катта стол кўринишида бўлиб, жазога ҳукм этилган одам унинг устига мажбурлаб ётқизилар ва оёқ-қўллари тахта қопқон ёрдамида маҳкамланар эди. Сўнг қимирламай ётган қурбонга чидаб бўлмайдиган оғриқ етказиб, уни мушаклари йиртилгунча «чўзишар» эди. Занжирни таранг қилиб тортиб туриш учун мўлжалланган барабан «дмба»нинг ҳамма турига ҳам ўрнатилмас, балки фақатгина усталик билан, мураккаб усулда ясалган, «замонавийлаштирил-ган» турларида бўларди. Тўқималар батамом йиртилишини тезлатиш учун жаллод қурбоннинг мускулларини кесиб турарди. Қурбоннинг танаси 30 сантиметрдан кўпроқ чўзилгандан сўнг йиртилишни бошлар эди. Баъзан қурбонни «дьба»га маҳкам боғлаб, қисқич ёрдамида кўкрак учи ва тананинг бошқа сезгир жойларини қисиш, қиздирилган темир билан куйдириш ва бошқа шу каби турли-туман қийнов усуллари ишга солинар эди.

Илгак
Бу нисбатан енгил ва энг кўп тарқалган қийноқ усули ҳисоблангани учун ундан дастлаб кўпроқ маҳкама жараёнларида қўлланилган. Айбланувчининг қўллари орқасига боғланиб, арқоннинг бошқа учи чиғирнинг ҳалқасидан ўтказиб қўйиларди. Қурбон шу ҳолатда қолдирилар ёки доимо силтаб, қаттиқ-қаттиқ тортиб туриларди. Қийноқни юмшатиш учун маҳкумнинг оёқларига тош боғлаб, баданини «жодугарнинг ўргимчаги» каби қисқичлар билан тортиб турилар эди.
XVII асрнинг бошларида Мюнхенда ўн бир нафар одамга нисбатан ўтказилган бир нечта азоб усулларини далил сифатида келтиришимиз мумкин. Булардан олтитаси темир этик ёрдамида тўхтовсиз қийналган, бир аёлнинг кўкраги танасидан ажратилган, кейингилари чархпалакка тортиб ўлдирилган.

«Фаррош қизи» ёки «лайлак»
Тарихчилар «лайлак» истилоҳини XVI асрнинг иккинчи ярмидан тақрибан 1650 йилгача бўлган даврдаги Рим маҳкамасининг муқаддас инквизициясига боғлашади. Л.А.Муратори (Muratori Лодовико Антонио, 1672 - 1750) ўзининг «Италия солномалари» (1749 йил) номли китобида ҳам ушбу қийноқ анжомига шу номни берган. Бу нарсага берилган «ахлатчининг қизи», «қоровулнинг қизи» каби ғалати номларнинг келиб чиқиши ноаниқ, лекин бу ном ҳам Лондон минорасидаги мосламага нисбатан ишлатилгани аниқ. Мазкур ускуна Инквизиция даврларида қўлланилган хилма-хил қийнов усуллари тизимининг жирканч намунасидир.

«Жодугар курсиси» ёки «инквизиция курсиси»
«Жодугар курсиси» номи билан машҳур бўлган «Инкви-зиция курсиси» жодугарликда айбланаётган, аммо «айбини тан олмаётган» аёлларга қарши зўр чора сифатида юқори қадрланар эди. Бу кенг тарқалган ускуна Австрия инквизицияси томонидан кенг қўлланилган. Темир тишлар, кишанлар, қурбонни муайян ҳолатда маҳкамлаш блоклари ва лозим бўлганда қиздириш мумкин бўлган темир ўриндиқлар билан жиҳозланган ушбу курсилар хилма-хил катталикка ва шаклга эга бўлган. Секинлик билан жонсизлантиришга мўлжалланган мазкур ускунанинг қўлланилгани ҳақидаги маълумотлар орасида қуйидаги далил ҳам бор: 1693 йилда Австриядаги Гутенберг шаҳрида Вольф фон Лампертиш исмли судья 57 ёшли Мария Вукинецни сеҳргарликда айблаб, унга нисбатан тергов жараёнини олиб борган. У ўн бир кечаю кундуз давомида жодугарлар курсисига ўтирғизилиб, азоб берилган. Бир вақтнинг ўзида жаллодлар унинг оёқларини қиздирилган темир билан куйдиришган. Мария Вукинец даҳшатли оғрикдан ақлдан озган, бироқ қилган жиноятига иқрор булмай, қийнов ва азоблардан ҳалок бўлган.

«Бедорлик» ёки «бешик қўриқчиси», ёхуд «хоин қўриқчиси»
Ихтирочи Ипполито Марсилининг сўзларига қараганда, «бедорлик»нинг жорий қилиниши қийноқлар тарихида кескин бурилиш бўлган. Жиноятчининг айбини бўйнига қўйишнинг ушбу замонавий услуби баданга зарар етказишни кўзда тутмаган. Бирдан-бир зарар кўрадиган субстанция - маҳкумнинг асаб тизимидир. Бунда умуртқа синдирилмайди, тўпиқларнинг чиқиши ёки бўғимларнинг майдаланиб кетиши кузатилмайди. Бу ўзига хос уйқусизликдаги қийноқ бўлиб, бунда маҳкумни иложи борича узоқ вақт уйғоқ ҳолда ушлаб турилади. «Бедорлик» олдинига оғриқли қийноқларни кўзда тутмаган бўлса-да, кейинчалик турли хил, айрим пайтларда ҳаддан ташқари шафқатсиз азоблар ўйлаб топилган.

«Испан эшаги» ёки «яҳудийлар курсиси»
Қийноқнинг бу тури «бедорлик» қийноғига жуда ўхшаб кетади. Фарқи шундаки, ускунанинг асосий элементи металл ёки қаттиқ ёғочдан ясалган понасимон шаклдаги ўткир бурчак бўлган. Ушбу ўткир бурчак сўроққа тутилган одамнинг чоти орасига тақалиб турадиган ҳолатда осиб қу-йилар эди. «Эшак»нинг яна бир тури бўлиб, бунда сўроққа тутилган жиноятчи ўткир бурчакка ўтирғизиб, маҳкамланган ҳолатда оёқларига юк осилар эди.
Кўпинча аёлларга нисбатан қўлланилган қийнов ускунаси «бия» деб аталиб, уни «испан эшаги»нинг соддароқ тури деса ҳам бўлади. Унда қаттиқ арқон ёки металл симлар ишлатилган. Чотнинг орасидан тортилган арқонни иложи борича баландроқ кўтариб, жинсий аъзолар қонагунча ишқаланарди. Баданнинг ўта сезгир қисмларида қўлланилган бу қийноқ тури жуда ҳам «самарали» ҳисобланган.

«Манқал»
Ўтмишда «Халқаро амнистия» уюшмаси бўлмаган, ҳеч ким адлия ишларига аралашмаган ва инквизиторларнинг қўлига тушган жиноятчини ҳимоя қилишга ҳеч кимнинг ҳақки бўлмаган. Жаллодлар маҳбусни жазолашда истаган воситаларини танлаб, қўллашлари мумкин эди. Манқал ҳам ана шундай воситалардан бири ҳисобланарди.
Қурбон айбни бўйнига олиб, тавба қилмагунича уни панжарага боғлаб, «қовуриш»арди. Бу услуб янги жиноятчиларни аниқлашда қўл келарди.

Сув қийноғи
Ушбу қийноқ жараёнини бекаму кўст амалга ошириш учун айбланувчи «дьба»нинг бирор бир турига ёки ўртаси кўтариладиган махсус катта столга жойлаштирилар эди. Маҳкумнинг оёқ-қўллари столнинг четларига боғлангач, жаллод мавжуд бўлган усуллардан бирортаси ёрдамида ишни бошлар эди. Ушбу усуллардан бири - маҳкумни воронка ёрдамида кўп миқдордаги сувни ютишга мажбурланар, сўнг шишиб, дўппайиб қолган қорнига урилар эди. Бошқа бир усулда маҳкумнинг томоғига найсимон ўралган латта тиқиб, ундан секинлик билан сув қуйилар, бу эса маҳкумнинг шишиб кетиши ва бўғилишига олиб келарди. Кўпинча латтани ички аъзоларга шикаст етказадиган даражада суғуриб олинар, бу нарса қайта-қайта такрорланар эди. Баъзан қийнов жараёнида совуқ сув қўлланилиб, бунда айбланувчи жилдираб оқаётган совуқ сув остида яланғоч ҳолида соатлаб ётарди. Ажабланарли томони шундаки, бу қийноқнинг энг енгил тури ҳисобланиб, маҳкама айбланувчи томонидан айбни тан олишини ихтиёрий ва қийноқлар қўлланилмаган, деб қабул қилар эди.

«Нюрнберг қизи»
Қийноқларни механизациялаштириш фикри Германияда пайдо бўлган бўлиб, «Нюрнберг қизи» номли қийноқ турининг келиб чиқиши айнан шу ердан бошланган. Ушбу ном унинг Нюрнбергдаги махфий маҳкаманинг ертўласида биринчи бор қўлланилгани билан боғлиқ. Айбланувчи саркофаг ичига жойлаштирилиб, у ерда бирорта муҳим аъзога тегмасдан, ўткир михлар баданга санчилиб, тешиларди ва шу туришда жон талвасаси узоқ давом этарди. «Қиз» ёрдамидаги биринчи махкаманинг тергови 1515 сана билан белгиланган. Бу Густав Фрейтагнинг китоби «Bilder aus der deutschen Vergangenheit»fla батафсил ёритилган.

Чархга тортиб ўлдириш
Чархга тортиб ўлдирилишга ҳукм қилинган одамнинг катта суяклари синдирилиб, унинг ўзи чархга ётқизилган ҳолатда боғланарди. Чарх узун ходага ўрнатиларди. Жазога ҳукм қилинган одам юзи билан тепага қараган ҳолда узоқ вақт мобайнида ётиб, кучли оғриқ таъсирида ва сувсизликдан жони узилар эди. Қақшаб оғриб турган баданни қушлар чўқиши азоб устига азоб эди. Баъзан чархпалак ўрнига оддий ёғоч ром ёки ходалардан ясалган хоч ишлатилар эди. Чархга тортиш учун тиккасига ўрнатилган чарх (чархпалак) ҳам қўлланилар эди.
Чархга тортиш жуда машҳур қийноқ усули ва ўлим жазоси бўлиб, у фақатгина сеҳргарликда айбланганларга нисбатан қўлланиларди. Одатда жараён иккига бўлиниб, иккиси ҳам ниҳоятда оғриқли эди. Биринчиси катта суяклар ва бўғимларни жуда кўп тишлар билан жиҳозланган, янчиш парраги деб номланувчи кичик чарх билан синдиришдан иборат бўлган. Иккинчиси ўлим жазоси учун қўлланган. Ушбу усул ёрдамида суяклари синдирилган ва майиб қилинган қурбон ҳеч бир муболағасиз аркон сингари чархнинг кегайлари орасидан ўтиб, узун хода устида ўз ўлимини кутиб ётарди. Ушбу ўлим жазосининг бошқа бир машҳур тури - чархга ётқизиш ва гулханда ёқишдан иборат бўлиб, бунда жон тезроқ чиқарди. Мазкур жараён Тиролдаги маҳкама иши ёритилган ҳужжатларнинг бирида таърифланган. 1614 йилда иблис билан қовушганликда айбланган гаштейнлик Волфганг Зелвейзер исмли дайди Лейнц маҳкамаси томонидан бир вақтда чархпалаклаш ҳамда гулханда ёқишга ҳукм этилган.

Қўл-оёқлар исканжаси ёхуд «тизза майдалагич»
Тизза ва тирсак бўғимларини майдалаш ва синдириш учун қўлланган турли хил мосламаларда кўп ададли пўлат тишлар баданнинг ичига кириб, маҳбус кўп қон йўқотар, даҳшатли тиғ баданда оғриқли жароҳатлар ва яралар ҳосил қилар эди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг
"Олам ва одам, дин ва илм" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Миссионерлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase