Зиёд ибн Илоқадан, амакиси розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим, мени мункар амаллардан, ахлоқлардан, ҳаволардан ва дардлардан четда қилгин», дер эдилар».(Ибн Ҳиббон, Табароний, Ибн Абу Шайба ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилишган.)
Абу Абдуллоҳ деди: Одам боласи кеча кундуз ҳаракатда бўлар экан доимо у зот санаб ўтган нарсалар ичида бўлади. Гуноҳи кабиралар мункар ишлардандир. Ёмон хулқ мункар ахлоқлардандир. У ҳиқд, ҳасад, бахиллик, зиқналик ва шунга ўхшаш нарсалардир. Тойилиш мункар ҳаводандир. Сил, зотилжам, мохов ва шунга ўхшашлар мункар дардлардандир. Ушбуларнинг барча замоннинг офатларидандир. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сендан замоннинг офатларидан ва тўсатдан келадиган интиқомдан паноҳ сўрайман», дер эдилар. Аммо мункар амаллар, ахлоқлар ва ҳаволардан офати катталашиб одамлар ичида танилмаган даражадаги катта мункарга айланиб кетадиган ҳам бўлади. Ана ўшанга бармоқ билан ишора қилинадиган бўлади.
Ривоят қилинадики, Абдуллоҳ ибн Ооид Симолий розияллоҳу анҳунинг вафоти яқинлашганида Ғузойф ибн Ҳорис унга: «Агар қодир бўлсанг, бизга-кўриниб, нимага йўлиққанингни хабарини бергин», дебди. У вафот этди. Кейин тушга кириб:
- Роббимизнинг энг яхши Робб эканини топдик. Яхшиликларни қабул, ёмонликларни мағфират қилади. Фақатгина «Аҳрозлар» мустасно», деди.
- Аҳрозлар недир? - дейилди.
- Ёмонликдан бармоқ ила ишора қилинадигани, - дебди.
Ҳасан розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши учун ёмонликда унга дин ва дунё борасида бармоқлар ила ишора қилиниши кифоя қилур, фақатгина Аллоҳ асраган киши бунда мустаснодир», дедилар».
Унга динда бидъат ва мункар иш пайдо қилгани учунгина бармоқ ила ишора қилинади. Дунё бўйича эса, кабира - катта гуноҳлардан бўлган мункар ишни пайдо қилгани учун ишора қилинади.
У зот алайҳиссаломнинг «ёмонликда унга кифоя қилур» деганларининг маъноси шулки, Аллоҳ унинг пардасини йиртди. Пардаси йиртилган эса, бу дунёда ор ичида, эртага эса, нор - ўт ичида бўлади. Аллоҳ кимни бу дунёда пардасини сатр қилса, унинг учун охиратда мағфират қилиниши умид қилинади.
У зот алайҳиссалом: «Қачон Аллоҳ бандани бу дунё-да сатр қилса, эртага шармада қилмайди», деганлар.
Али розияллоҳу анҳу: «Шунга истисносиз қасам ичаманки, Аллоҳ бандани сатр қилса, эртага уни зинҳор шарманда қилмас», деган.
Ҳаким Термизийнинг
"Нодир асллар" китобидан