Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албата, Аллоҳ ёлвориб дуо қилганларга муҳаббат қилади», деганларини эшитдим».(Ибн Асокир, Байҳақий, Табароний, Ибн Адий ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.)
Абу Абдуллоҳ деди: Дуода ёлвориш изланишдир Мўмин Аллоҳнинг маҳбубидир. Маҳбубнинг сўраши қанча кўпайса, муҳаббат қилувчига у яна ҳам маҳбуброк бўлади. Аллоҳ таоло унинг овозига муҳаббат қилади.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга: «Эй Жаброил, батаҳқиқ, фалончининг ҳожатини чиқардим ва дуосини ижоба) қилдим. Лекин уларни ундан бироз ушлаб тураман, чунки унинг овозини эшитишни яхши кўраман», дейди».
Ваҳб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло: «Балони тушириб, ундан дуони чиқариб олурман», дейди.
Ёлворувчининг маҳбуб бўлиши умидининг узилмаганидандир. У сўрайди, ижобатни кўрмайди. У ёлворишда давом этади, умиди узилмайди, унга ноумидлик етмайди. Бу эса унинг Аллоҳ таоло ҳақидаги илми яхшилиги ва қалбининг саломатлиги, бандалигиниш содиқлиги ва йўналишининг тўғрилигидандир.
Бас, ким Аллоҳ таолога садоқат ила дуо қилса, қалб билан У Зотнинг хоҳишига интизор бўлса, сиқилмайди ҳам, ноумид бўлмайди ҳам. Чунки унинг қалби У Зотнинг хоҳишига боғлангандир. Хоҳишга интизор бўлиши эса Роббига яқинлашишнинг энг афзал туридир. У бандаликнинг энг мусаффосидир. Тилниш ишлатиши эса ибодатдир. Бас, у икки ибодат ва икки йўналиш орасидадир. Дуонинг афзали унда бардавом бўлган кимсанинг дуосидир.У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингиз дуо қилсин ва зинҳор, сўрадим-у, менга ижобат қилинмади демасин», деганлар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатга, мўмин бандага ижобат қилинур. Қачон банда: «Эй Робб», деса, Аллоҳ таоло: «Лаббайка», дер. Қачон ундан хожатини сўраса, ёки унга ҳожатини тезда берур, ёки ундан ҳожати ўрнига ёмонликни даф қилур, ёхуд унинг охиратига ўзи сўраган нарсадан яхшисини сақлаб қўюр. Ҳар қанча бўлганда хам унинг дуоси зое кетмас».
Ахди яқийнлар дуо қилурлар ва ёлворишда давом этурлар. Агар ижобат қилса, қабул қилурлар. Агар ке-чикса, сабр қилурлар. Агар берилмаса, рози бўлурлар ва гумонни яхши қилурлар. Улар барча ҳолатларда сокинлар, хотиржамлар ва У Зотнинг хоҳишини кутарлар.
Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳи айтади: «Абу Ҳабиб Адавийнинг ҳузурига саломлашгани бордим. Уни ҳеч кўрмаган эдим. У менга:
-Сен ҳақингда гаплар айтиладиган Суфён Саврий-мисан? - деди.
-Ҳа! Аллоҳ таолодан айтиладиган гапларнинг баракасини сўраймиз, - дедим.
-Эй Суфён! Фақатгина Роббимиздангина яхшилик кўрдик, - деди
-Худди шундай, - дедим.
-Бизга нима бўлдики, Ундан ўзгадан ҳеч яхшилик кўрмаган Зотга йўлиқишдан қўрқамиз?! Эй Суфён! Аллоҳ сендан Ўзи берадиган атони ман қилди. Албатта, буни бахиллик юзасидан ёки йўқсиллик юзасидан қилмади. Фақатгна назар ва ихтиёр юзасидан қилди. Эй Суфён! Албатта, сенда унс бор ва сен билан машғуллик бор. Сенга салом бўлсин», деди ва қўйлари томон юрди, мени тарк этди».Жувонмардлар учун бериш олишдан кўра маҳбуб дир. Улар жувонмардлик қилиш ила лаззатланурлар Ато бериш лаззати олувчининг лаззатидан кўпрокдир Чунки олиш фақирларнинг хулқидир. Бериш эса бой ларнинг хулқидир. Бу эса жаннатлар аҳлининг хулқи дир. Бу буюк Аллоҳнинг хулқидир. Суфён раҳматул лоҳи алайҳининг дуолари ичида қуйидагилар бор эди:
«Эй сўралишни севадиган ва сўрамайдиган ким садан ғазабланадиган Зот! Бандаларининг Узига эш маҳбуби Узидан сўрагани ва кўп сўрагани бўлган Зот! Сендан ўзга бундай зот йўқ. Эй карамли Зот! Эй бандаларининг энг ёмон кўрилгани Ундан сўрамайдиган ва талаб қилмайдигани бўлган Зот! Сендан ўзга бундай зот йўқ. Эй карамли Зот! Эй бандаларининг энг маҳбуби Ундан сўрагани бўлган Буюк Зот! Сенга оғир бўлмас. Сенинг иззатинг буюкдир! Эй Буюк Зот!»
Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга: «Қўйингга емини ҳам Мендан сўра. Мендан кичик нарсани сў-рашдан ҳаё қилма. Мендан бахиллик бўлишидан қўрқиб сўрамай қўйма», деган. Аллоҳу аълам.
Ҳаким Термизийнинг
"Нодир асллар"китобидан