close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳирақл мусулмон бўлмаган

Ҳирақлнинг мусулмон бўлмагани аниқроқ. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир қанча ҳадисларида Ҳирақлнинг мусулмон эмаслиги ҳақида хабар бор. Жумладан, у мусулмонларга қарши Табук жангида Урдундаги Маъон шаҳрига лашкар тортиб келган. Иккинчи воқеада Мўьта деган жойда мусулмонларга қарши жанг қилган ва бу муҳорабада кўплаб мусулмонлар шаҳид қилинган. Мўьта воқеаси қуйироқда, ўз ўрнида зикр қилинади. Мазкур воқеалар унинг мусулмон бўлмаганига далолат этади.

«Муснади Аҳмад» ва «Саҳиҳи Ибн Ҳиббон» асарларидаги ривоятда унинг мусулмон эмаслиги очиқ айтилган. Унда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табуқца турганларида Диҳятул Калбий розияллоҳу анҳу воситасида Ҳирақлга мактуб юборганлар. Ҳирақл жавоб мактубида: «Мен мусулмонман» деб ёзган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хатни жавобини ўқиб: «Аллоҳнинг душмани ёлғон гапирибди. У мусулмон эмас. Ҳали ҳам насронийлигида турибди», деганлар. Ушбу воқеадаги ҳолатга биноан уни мусулмон дейиш тўғри эмас. Шунинг учун ҳам уламолар далилларни ўрганиб, унинг мусулмон эмаслигига қарор қилишган.
Ибн Абдулбарнинг «Ал-Истиъоб»даги қавлларини «Ҳирақл тасдиқ қилган. Аммо бу тасдиғида бардавом бўлмаган ва дунёсини охиратидан устун қўйган», деб таъвил қилинади.
Хабарнинг охиридаги «Ҳирақлнинг охирги иши шу бўлди» ибораси «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у билан мактуб алмашганларидан кейинги ва умумий ҳолатда охирги иши шу бўлди» деган маънода айтилган. Бу ҳам унинг мусулмон бўлмаганига далолат қилади...

"Саҳиҳи Бухорий шарҳи" китобидан
Ҳикматуллоҳ Абиев

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase