close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саҳар вақтидаги мазлум дуосининг ўқлари ўлдиради

“Ҳикоя қилинишича, Мовароуннаҳр волийларидан бири Нуҳ ибн Асад ибн Сомон Самарқанд аҳлига хирож юклаб, амирига чопар жўнатди. У имом, шайхлар ва шаҳар аъёнларини тўплади ва уларга мактубни ўқиб берди. Шунда фақиҳ Абу Мансур Мотуридий чопарга шундай деди: “Сен амирнинг хатини етказдинг. Унга жавоб бериб: “Биз тундаги дуони зиёда қилиш учун зулмни зиёда қилдик”, деб айт”. Сўнг улар тарқалишди. Бир неча кун ўтиб, у (Нуҳ ибн Асад ибн Сомон) ни ўлдирилган ҳолда топишди. Қорнида ўқнинг темирдан бўлганучи бор ва унда шундай ёзилган экан:

У зулм қилди, зулмни кутиб турган ўклар бор, Унга қазои кадар кули билан келади.
Саҳардаги тақводорлар кулидаги ўк,лари,
Камондан отилади, тун унга сим бўлади”.
Адолат мақтови ва зулм ёмонлиги ҳақидаги икки байт
Мен Дамашқнинг ҳукумат биноси деворларида ушбу ўринга алоқадор мазмунда қуйидагилар ёзилганини кўрганман:
Тарих ўзида сақлаб қолади, Адолат узра давлат барпо қилганни. Зулм қилганларнинг ҳам хабарин берар, Уларнинг номлари ҳам эсланиб юрар.
Матн:
Сўнг жиҳозингни тайёрла, захирангдан фориғ бўл. Нафсингга васий бўл, киишларни ўзингга васий қилма. Иишнг ҳақида акл юрит, мудрашинг (уйку ва Охиратдан ғофиллигинг)дан уйғон. Чунки сен умринг ҳақида сўралурсан.
Абу Умома розияллоҳу анҳу айтганлар: “Агар Одам боласи Робби ҳақида акл юритса, (ушбу ши) у учун жиҳод қилишидан яхши бўлади...”
Шарҳ:
Яъни, охиратда ўзинг муҳтож бўладиган нарсангни тўғрила. Охиратингга захира бўладиган нарсаларни ҳозирла.
“Наҳжул балоға” китобида Али розияллоҳу анҳуга нисбат берилган қуйидаги сўзлар келтирилган: “Эй Одам боласи, молингда ўзинг учун васий бўл. Уни ўзингдан кейин ишлатилишини яхши кўрган нарсанг билан ишлат”.

Ҳорис Муҳосибийнинг
"Рисолатул мустаршидийн" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase