Киши ўзи учун дуо қилгани каби, ёру дўстлари, суюклилари ҳамда барча мусулмонлар ҳаққига дуо қилиши ҳам фазилатли амаллардандир. Умму Дардо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Ҳожам менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганини сўзлаб берган: “Қайси мусулмон банда биродари учун йўқлигида дуо қилса, унга муваккал қилинган фаришталар: “Омин, сенга ҳам (ўшанинг) мислича”, дейдилар”. (Имом Муслим ривояти)
Шунинг учун, сизга бир мусулмоннинг бошига муаммо, кўнгилсизлик ёки ҳожатмандлик етгани маълум бўлса, дарҳол унинг ҳаққига дуо қилиш лозим. Ҳатто, кофирлар ҳаққига ҳам “Аллоҳ таоло уни исломга ҳидоят қилсин”, - деб дуо қилиш талаб этилади. Шундай қилган кишига дуосининг савоби етиб бориши баробарида, бошқаларга яхшиликни раво кўрганлик фазилати ҳам ҳосил бўлади.
Муҳаммад Тақий Усмонийнинг
"Енгил амаллар"китобидан