close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ислом Аллоҳнинг дини, арабларнинг эмас

Айрим атеистлар Исломни қоралаш, одамларни ундан совутиш учун араб миллатини ёмонлаш, уларни таҳқирлашни ўзларига касб қилиб олишган. Исломга амал қилган ёки шариат илмини ўрганмоқчи бўлган кишини арабпараст, арабқул дейишлари ҳам шу фитнанинг бир кўриниши. Бир қарасангиз, баъзи бир арабларнинг фисқу фужурларини намойиш қилиб, шу орқали нималардир демоқчи бўлишади. Уларнинг тафаккури қанчалар ночор эканини, адоватлари ақлларини еб битирганини шундан ҳам билса бўлади.

Айрим атеистлар Исломни қоралаш, одамларни ундан совутиш учун араб миллатини ёмонлаш, уларни таҳқирлашни ўзларига касб қилиб олишган. Исломга амал қилган ёки шариат илмини ўрганмоқчи бўлган кишини арабпараст, арабқул дейишлари ҳам шу фитнанинг бир кўриниши. Бир қарасангиз, баъзи бир арабларнинг фисқу фужурларини намойиш қилиб, шу орқали нималардир демоқчи бўлишади. Уларнинг тафаккури қанчалар ночор эканини, адоватлари ақлларини еб битирганини шундан ҳам билса бўлади.
Аллоҳнинг ишини кўрингки, улар бу ҳаракатлари билан ўзлари билмаган ҳолда Исломга хизмат қилишмоқда, яъни Ислом арабларнинг миллий қадряти ёки миллий дини эмаслигини англашга туртки беришмоқда. Бу эса Исломнинг самовий эканини таъкидлайди.
Дарҳақиқат, Ислом илоҳий дин, у ҳеч бир миллатнинг ёки шахснинг ихтироси эмас. Арабларнинг Исломдан олдинги асл ҳаёти “жоҳилият даври” деган ном билан ажратилиши ҳам шундан. Ҳа, Ислом арабларнинг тафаккур маҳсули эмас. У арабларнинг одатлари ёки миллий қадрятларини тарқатгани ҳам келмаган. Шунинг учун Исломни арабларнинг ўзлари ҳам дастлаб қабул қила олмаган ва унга илк душман араблар бўлган. Бугун ҳам ҳавои нафсига эргашган араблар Исломни ёқламайди, керак бўлса, унга қарши зимдан кураш олиб боради.
Агар Ислом бўлмаса, араблар ҳеч ким эмас эди. Ҳозир ҳам Исломдан узоқлари ҳеч қандай ибратга арзимайди. Лекин бечора исломофоблар тафаккурлари чириб битгани боис шу оддий ҳақиқатни англамайди.
Биз, гарчи инсоният ўртасида айримачилик қиладиган миллатчи бўлмасак-да, араб миллатидан ибрат олмаймиз, биз уларга тобе бўлмаганмиз ва бўлмаймиз ҳам. Биз Аллоҳнинг динига эргашамиз, унга амал қилиб улуғворлик топганлардан ибрат оламиз.
Дин ва илм Аллоҳ таоло инсониятга тортиқ қилган маънавий неъмат, уни ким орқали етазади, буни Ўзи билади. Оқил инсон Аллоҳ берган неъмат ким тарафидан келганига қараб ўтирмайди, балки ундан унумли фойдаланади. Аллоҳнинг ҳузурида ҳар ким ўзи учун ўзи жавоб беради. Аждодларимиз айнан шундай илғор тафаккурга эга бўлганлари учун Исломга араблардан кўра кўпроқ амал ва хизмат қилганлар ҳамда бунинг олий натижалари билан тарихга кирганлар. Бу қонуният бугун ҳам ўз кучида.
Ўрни келганда айтиб ўтиш жоизки, юртимизда ўзликка қайтиш жараёнини кўрган айрим ғаразгўй кимсалар мусулмон халқларни ўз динидан узоқлаштириш учун хорижда қўлланган услубларни бугун бизнинг халқимиз устида олиб боришмоқчи. Сийқаси чиққан бу ташвиқотлар билан билимсиз ёшларни, тафаккурсиз кишиларни алдашга уринишмоқда. Уларнинг сўзлари қанчалар мантиқсиз ва мақсадлари нопок эканини нохолисликларидан ҳам билса бўлади.
Биргина мисол. Насронийлик дини яҳудий Ийсо алайҳиссалом ва у кишининг миллатдошлари орқали дунёга тарқаган. Бироқ атеистларнинг бирор марта насронийликни миллатга боғлаб, Оврўпа ёки рус насронийларини яҳудийпараст, яҳудқул деганини кўрмайсиз. Нега? Ёки улар кундек равшан ушбу тарихий ҳақиқатни билмайдими?
Исломофобия дарди тутганида арабларнинг ҳар қандай камчилигидан Исломга қарши нимадир гап топиш учун чиранаётган бу кимсалар нега араблар билан асли насли бир, диндор бўлган бошқа бир миллатнинг ғалати одатлари, ҳеч бир дидга тушамйдиган қилиқлари, беўхшов либосу турмаклари, бирорта виждон қабул қилмайдиган қирғинлари, одам саводисидаги етакчиликлари ва бошқа шу каби “хислат”лари ҳақида лом-мим дейишмайди? Нега бунисига келганда буткул кар ва кўр бўлиб олишади? Кучсизни қопиб, кучли олдида дум қисишми бу? Ëки “Еган оғиз уялибди”, дегани шумикин?
Бу ажабтовур тоифа ҳар бир мусулмоннинг хатосидан Исломга қарши аргумент топишга жон-жаҳди билан тирмашадию, ҳеч қачон бирор насронийнинг қилмишини рўкач қилиб унинг динига тош отиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Нега шундай? Ўзларини бир тафтиш қилиб кўришмасмикин? Балки ақлиятларида муаммо бордир?! Аниқроғи, қалблари касал.
Хулоса қилиб айтганда, Ислом Аллоҳ таолонинг сўнги ва мукаммал дини. Унга одамлар ёки бирор миллатга қараб эмас, ўзининг тамойиллари асосида баҳо берилади. Бундан бошқача йўл билан ҳақиқатни аниқлаб бўлмайди.
Шуни ҳам таъкидлаш ўринлики, бугунги оламийлашув замонида турли хил ёт ғояларга, четдан куч оладиган ғаразгўй одамларнинг ташвиқотларига нисабатан жуда ҳам ҳушёр бўлишимиз, миллий ва диний қадрятларимизни сақлаб, кейинги авлодга тўкис етказишимиз лозим. Аждодларимиз бу омонатни ҳар қандай босқинлардан омон олиб ўтиб, бизга етказди. Биз ҳам уни ҳеч бир ўзгаришсиз кейинги авлодга таълим бериш мажбуриятидамиз. Бу меҳнат миллатнинг ҳар бир вакили зиммасидаги миллат олдидаги муқаддас бурчлардандир.

Ҳасан Муқрий (ҳафизаҳуллоҳ)

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Раддиялар
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase