Абу Муслим
Кофе истеъмол қилиш ва эркакларнинг жинсий фаоллиги ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик бор. Техас штати университети қошидаги Саломатлик илмий-тадқиқотчилик институти олимлари шундай кашфиёт қилдилар. Эксперимент давомида олимлар кофе эркакларнинг жинсий қувватини оширишини аниқланадилар, деб ёзади «ФАН».
Дунёнинг ривожланган мамлакатларида мигрантлар олға қараб ривожланиш учун зарур бўлган аҳоли сонини қўллаб-қувватлашга ёрдам берадиган ягона омил ҳисобланади. Буни Европанинг энг йирик иқтисодиёти – Германия иқтисодиёти мисолида кўриш мумкин бўлиб, ОАВ хабарларига кўра, бу мамлакат мигрантлардан энг кўп азият чекмоқда. 2018 йил мамлакат аҳоли сони 83 миллион кишига етди – бу Берлин девори қулатилган кундан бошлаб қайд этилган мутлақ рекорд кўрсаткичдир.
Босниянинг марҳум президенти Али Изетбегович жума намозига кечикиб келди. Ўзи олдинги сафда намоз ўқишни одат қилганди. Биринчи сафга етиб олсин учун одамлар унга йўл бўшатишди. Шунда у намозхонларга дарғазаб ўгирилиб, ўзининг машҳур бу сўзини айтди: "Сизлар диктаторларингизни шундай пайдо қиласизлар!"
Фиқҳ – қонун чиқарувчи олдида жавоб берадиган ижрочиларнинг ҳаракатларини тартибга соладиган шариат амалий меъёрларини билишдир. Бу фиқҳга бериладиган классик таъриф ҳисобланади. Фиқҳ бир неча қисмга бўлинади ва унинг бўлимлари диний маросимлар ва ибодат, оилавий муносабатлар ва хайр-эҳсон, савдо ва битимлар, қонунбузарликлар учун жазоларни ўз ичига олади. Сиёсий фиқҳ мавжуд эканлигининг ҳам ҳеч қандай ажабланарли жойи йўқ.
Сиз шайх Албонийнинг бу эътирозларини қандай изоҳлайсиз? Сиз ўз китобингизни ёзишда нималарга асослангансиз?
Саудиялик муртад Раҳаф ал-Қонун иши матбуотнинг кучли эътиборини ўзига жалб қилди ва қоидага кўра, фақат инсионпарварлик ёки сиёсий нуқтаи назардан кўриб чиқилди. Шу аснода, бу иш, айниқса, Канада ҳукуматининг унга бошпана бериш ҳақидаги қарори миграция соҳасида бутун конвенция амалиётини барбод қилиши мумкин бўлган жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақида, хусусан, Middle East Eye саҳифаларида канадалик юрист, Индиана штатидаги Вальапарисо университети юридик мактабининг адъюнкт-профессори Файсал Кутти хабар берди.
Бурчин Мутлу-Покдил – янги галактика турини кашф қилган ёш муслимадир. У мактабда ўқиб юрган чоғларидан физикага қизиқа бошлаган. Эйнштейн ҳақида эссе ёзган ва коинот сирларига қаттиқ қизиқиб қолган. Бурчин ўшандаёқ ҳаётини физикага бағишлашга қарор қилганди.
АҚШ президенти Дональд Трамп жойнамозни терроризм билан боғлаб, навбатдаги марта исламофобик мазмундаги низолари эътибор марказига тушиб қолди. Трамп Twitter ижтимоий тармоғида мамлакатнинг жанубий чегаралари орқали АҚШга «кўплаб мамлакатлардан шундай одамлар кириб келяптики, тез орада улар бизни ҳайратда қолдиради» деб ёзди, бунда у Washington Examiner нашрида чоп этилган бир фермернинг Мексика билан чегара яқинида жойнамозлар топиб олгани ҳақида сўзларида иқтибос келтирган, хабар қилади IslamNews.
Эрон президенти Ҳасан Рухоний мамлакатда интернетга уланишнинг чекланишини ҳақидаги қарорни танқид қилиб чиқди. «Кўплаб ижтимоий тармоқлар ва сайтларга уланишни чегаралаб, биз хатога йўл қўйдик. Биз Аллоҳдан ваколатлар олганмиз ва ердаги одамлар ҳақида фармойишлар чиқара олишимиз мумкин деб ўйлаймиз», - деди Рухоний Эрон Алоқа ва ахборот технологиялари вазири Муҳаммад Жавод Азерий Жехромий ва маҳкама ходимлари билан Теҳронда бўлиб ўтган учрашувда.
Саудия Арабистонидан Мадина шаҳридаги Пайғамбар масжидида хизмат қилган машҳур имомнинг озодликдан маҳрум қилиш жойларида вафот этганлиги ҳақида хабарлар келмоқда. Шайх Аҳмад Ал-Амарий, Мадина университети Қуръон коллежининг собиқ раҳбари, ўтган якшанба куни – қамоққа олинганидан 5 ой ўтиб вафот этди, хабар беради Al Jazeera.
Чоршанба куни Исроил телевидениеси маълум қилдики, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Яқин Шарқдаги тинчлик режаси пойтахти Шарқий Қуддус бўлган ноқонуний босиб олинган Ғарбий соҳилнинг 90 фоизида Фаластин давлати ташкил қилиш, фақат муқаддас жойларсиз ҳисобланади.
"Проект" нашри Россия статистика қўмитасининг чет элга чиқиб кетаётган россияликлар ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилди ва расмий статистика маълумотлари анча пасайтириб кўрсатилган эканлигини исботлаб берди. Тадқиқот у ёки бу давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетган россияликлар ҳақида расмий маълумотлар ва уларни Россия статистика қўмитаси маълумотлари билан таққолашга асосланди.