Таъкидлаш жоизки, аёлларнинг ибодатхона қурилишига қўшган умумий ҳиссаси 5 кг тилла ва 32 млн рублдан ортиқни ташкил қилди. Аёллар маърифат бўлими раҳбари Айшат Нурмагомедова ўз мурожаатида ҳар бир аёлнинг қўшган ҳиссасини миннатдорчилик сўзлари билан қайд этиб ўтди. Шаҳарлар, туманлар, жамоат бирлашмалари ва алоҳида оилалар вакиллари сертификатлари билан тақдирландилар.
Бундан ташқари, мажлис давомида тадбирнинг ғоявий раҳнамоси бўлган Айшат Нурмагомедованинг фаолияти алоҳида қайд этилди. Унга Россия Федерацияси Давлат Думаси депутати Гаджимурад Омаров номидан «Исо алайҳиссалом номидаги ДПЧ қурилишида иштирок этгани ва ёрдам кўрсатгани учун» миннатдорчилик номаси топширилди.
Маърузалар оралиғида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламни мадҳ этадиган шеърлар ва нашидалар янгради. Болалар учун ҳам совғали викторина ҳам ўтказилди.
Аёлларга атиргуллар совға қилинди, улар мазали таомлар, чой ва ширинликлар билан меҳмон қилинди. Учрашув жамоавий дуолари билан якунланди.
Исо алайҳиссалом номидаги Диний марказда аёллар мажлиси бўлиб ўтди (фото)
Исо алайҳиссалом номидаги Диний-маърифий марказда 7 апрель куни биринчи республика аёллар мажлиси бўлиб ўтди. Россиянинг турли бурчакларидан 3000га яқин киши Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) номидаги масжидда Доғистон Муфтийлиги томонидан уюштирилган тадбирларда иштирок этиш ва Худонинг марҳаматидан баҳра олишга тўпланди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди