Оқ уйнинг маълум қилишича, Эрон КСИРдан халқаро террорститик кампания амалга ошириш учун фойдаланади.
Бу қарор рақибларининг фикрига кўра, бу қадам душманлик руҳидаги давлатларга америка идоралари ва мансабдор шахсларини худди шу тарзда таъқиб қилишга баҳона бўлиши мумкин.
Ушбу чоралар бир ҳафта ичида кучга киради, деди АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео. Унинг сўзларига қараганда, АҚШ санкцияла режимини кучда қолдиради ва Эрон ўзини нормал мамлакат сифатида тутиши учун унга босим кўрсатишда давом этади. Шунингдек, у иттифоқчиларни ҳам худди шундай йўл тутишга ундади.
"Эрон етакчилари инқилобчилар эмас ва мамлакат аҳолиси бундан яхшисига муносиб, - деди Помпео. – Улар оппортунистлардир".
Шунингдек, у "Твиттер"да ёздики: "Биз Эрон аҳолисига эркинликни қўлга киритишда ёрдам бериши зарур".
Аввалроқ АҚШ Эроннинг КСИР билан боғлиқ ўнлаб ташкилотлари ва шахсларига қарши санкциялар жорий қилганди, лекин ташкилотнинг ўзига ҳеч қандай санкция қўлламаганди.
Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги муносабатларда кескинлик Трамп Эрон билан атом битимидан чиқишга қарор қилганидан сўнг янада кучайди.
Атом битими 2015 йил июлда имзоланган бўлиб, 2016 йил январда кучга кирганди, 2018 йил майда эса Трамп битимдан чиқди – Европадаги иттифоқларининг норозилигига карамасдан.
Параллел армия
Ислом инқилоби қўриқчилари Корпуси 1979 йил шоҳ ағдарилганидан кейин янги режимни ҳимоя қилиши, шунингдек, Эрон мунтазам армиясига қарама-қарши хизмат қилиши кўзда тутилган қуролли кучлар сифатида ташкил қилинган.
Қўриқчилар сони айрим баҳоларга кўра, 125 минг кишини ташкил қилади. Корпус ўзининг қуруқликдаги, денгиз ва ҳарбий ҳаво кучларига, разведка хизмати ва махсус бўлинмаларга эга. Буларнинг барчаси Эрон қуролли кучлари билан параллел равишда фаолият кўрсатади.
АҚШ КСИРни нимада айбламоқда
АҚШ бир неча марта Эронни Сурия ироқ, Афғонистон ва Ливандаги вазиятни беқарорлаштиришда айблаган. Бевосита қўриқчиларни улар Сурия, Ироқ ва Афғонистонга жангариларини жўнатишда абламоқда.
Президент қўшимча равишда узоқ вақт давомида КСИРни террористик ташкилот сифатида эълон қилишни режалаштирган, деди ОАВ учун телефон орқали брифингда юқори мартабалари америкалик амалдори номини ошкор қилмаслик шарти билан.
"КСИР Яқин Шардаги вазиятни беқарорлаштириш уринади, улар ўз душманларини ўлдирган, уларнинг жангарилари юзлаб америкаликларни ўлдирган, - қайд этди у. - КСИР олдида иккита вазифа турбиди: эронликларни ўз мамлакатида таъқиб қилади ва одамларни чет элда тинч қўймайди".
Президент маъмурияти ходимининг таъкидлашича, Корпус "ишончли шахслар орқали бутун дунё бўйлаб террористик ҳаракатларни молиялаштирмоқда", "Улар шунчаки терроризмни қўллаб-қувватламасдан, бевосита террористик ташкилотга жалб қилинган".
У қўшимча қилдики, энди АҚШ прокуратураси КСИРни қўллаб-қувватлайдиганларга қарши айблов қўйиш имконига эга бўлади. "АҚШ аниқ огоҳлантирмоқда – КСИР билан бизнесни тўхтатинг, акс ҳолда терроризмни молиялаштиришда иштирок этган бўласиз", - деди у.
Америкалик амалдорнинг ацйтишича, ташкилотни террористик ташкилот деб аташни кўпчилик қўллаб-қувватлайди. Унинг сўзларига қараганда, Оқ уй бошқа мамлакатларни ҳам Корпуснинг кучини камайтириш учун КСИРни муҳосара қилишга чақирмоқда: "Агар Эрон халқини қўллаб-қувватлаш ва унга ёрдам бериш истагида бўлсак, КСИРнинг заифлашувига эришиш зарур".
Европа, таъкидлайди у, Эрон таҳдидига учрайди – масалан, яқинда Эрон Данияда қотиллик режалаштирганди. Ўтган йилнинг октябрь ойи охирида Даниянинг Хавфсизлик ва контрразведка Хизмат (PET) Эрон махсус хизматларини қироллик ҳудудида ҳужум тайёрлашда айблади.
Копенгаген Теҳрондан Данияда яшаётган бир гуруҳ Эрон фуқароларини, жумладан, «Ахвазни озод қилиш учун кураш араблар ҳаракати» (ASMLA) сепаратчи гуруҳи Дания бўлинмасига ҳужум уюштиришга тайёргарлик кўришда айблади.
Wall Street Journal маълумотларига кўра, КСИРга нисбатан чоралар кўриши Помпео ва хавфсизлик масалалари бўйича президент маслаҳатчиси бўлган, бироқ бундай қарор тўғрилигига шубҳа қилганлар ҳам бўлган. Улар қаторида штаб бошлиқлари бирлаштирилган қўмитаси раиси Джо Данфорд ҳам иштирок этди.
Айрим америкалик қуролли кучлар вакиллари ҳозирги қарорни Яқин Шарқда америка ҳарбийларига ҳужумлар сони кўпайишига олиб келади.
Маълум килинишича, бунга МРБ ҳам қарши чиққан.
Манба: ББС рус хизмати
Абу Муслим таржимаси