Шифокорлардан мия фаолиятини, хусусан, хотирани яхшилаш учун биронта дори беришни сўрашади. Бунда, қанчалик парадоксал бўлмасин, бу муаммо нафақат ёши туфайли мияси заифлашадиган ёши катталар, балки ўрта ёшдаги кишилар ва ёшлар учун ҳам хосдир. Шу билан бирга, кўпчилик нима учун бундай рўй бераётгани билан қизиқмайди ҳам - улар ҳаммасини стресс, чарчоқ, носоғлом экология, яна ўша ёшни ва бошқаларни автоматик тарзда айблашади, гарчи бунинг ҳаммаси сабаб бўлмаса ҳам. Менинг беморларим орасида ёши 70дан ошган кишилар ҳам бор, аммо уларнинг хотираси ёки мия фаолияти билан ҳеч қандай муаммоси йўқ. Хўш, асл сабаб нимада ўзи?
Бунинг сабаби шундаки, ҳеч қандай далилларга қарамасдан, ҳеч ким доимий деб номланган туну-кун "ахборотга уланиш" дан қатъий равишда воз кечишни истамайди. Бошқача қилиб айтганда, миянгиз функцияларини бажариш қобилияти тезлаштирилган тарзда йўқотилиши сиз доимо алоқада бўлишга қарор қилган муҳим кундан бошланди. Бунга сизни иш билан боғлиқ зарурат, бекорчиликдан ёки элементар "даражада бўлмаслик"дан қўрқишингиздан қатъи назар, яъни «оқ қарға» бўлишдан, ўзига ўхшашлар орасида ғалати бўлиб туришдан қўрқиш эканлигининг фарқи йўқ.
2008 йил интернетдан ўртача фойдаланувчи саҳифада жойлаштирилган матннинг 20%дан ортиғини ўқимасли ва катта матнларни ўқишдан қочиши маълум бўлган! Бундан ташқари, махсус тадқиқотлар шуни кўрсатдики, тармоққа доимий равишда боғланган киши матнни ўқимайди, балки робот каби кўриб чиқади - ҳар бир жойдан тарқоқ маълумотларни тўплайди, доимий равишда бир жойдан иккинчиси матнга ўтади, ахборотни эса фақат «бўлишиш» позициясидан баҳолайди, яъни «Бу «янгилик»ни кимгадир юбориш мумкинми?». Лекин муҳокама қилиш учун эмас, балки, асосан, СМС-форматидаги қисқа фикр ва мулоҳазалар билан бирга анимацияли "қолдиқ" шаклида ҳис-туйғуларни уйғотиш мақсадида.
Тадқиқотлар давомида аниқландики, интернет саҳифалари, юқорида айтиб утилганидек, тўлиқ ўқиб чиқилмасдан, латин алифбосидаги «F» ҳарфини эслатиб юборадиган тарзда шаблон бўйича тез кўриб чиқилади. Фойдаланувчи дастлаб маҳифадаги мантнинг бошидаги бир нечта сатрни ўқийди (баъзида ҳаттоки тўлиқ эмас, бошидан охиригача), сўнгра саҳифанинг ўртасига ўтиб, у ердан яна бир нечта сатр ўқийди (қоидага кўра, фақат қисман, сатрни охиригача ўқимайди), будан кейин саҳифанинг охирига қарайди – «нима билан тугаган» эканлигини кўриш учун.
Шунинг учун оддий Интернет фойдаланувчисига ахборотни тақдим этишнинг энг самарали усули – ахборотни тўнтарилган пирамида шаклида (яъни «қанчалик паст бўлса, шунчалик кам» тамойили бўйича), таянч сўзларни ажратиб кўрсатиш шарти билан (ахборотдан фойдаланувчилар нима муҳим ва нима учналик муҳим эмаслигини тушунишлари учун) ва бир абзацда биттадан ортиқ фикрни очиб бермаган ҳолда акс эттириш ҳисобланади. Фақат шу тарздагина саҳифада эъиборни максимал даражада узоқ ушлаб қолиш мумкин. Агар саҳифа бўйлаб пастга тушиш билан ахборот зичлиги камаймаса ёки аксинча, кучайса (масалан, ушбу мақоладаги каби), бундай саҳифаларда кам сонли одамгина узоқ ушланиб қолади.
Менинг шахсий фикрим қуйидагича:
Интернет бу – ҳақиқий гиёҳвандлик воситаси каби. Гиёҳвандлик воситаси нима ўзи? Бу умуман бефойда нарса, исталган одам бир марта татиб кўрмагунга қадар усиз бемалол яшайди. Лекин бир марта татиб кўрганидан кейин, у бутун умрга қарам бўлиб қолади – гиёҳвандлик даволанмайди.
Барча мартабалар ва ихтисосликка эга одамлар - юқори малакали университет профессорларидан тортиб кир ювиш машиналарига хизмат кўрсатувчи сервис ходимларигача – ахборотни идрок қилиш билан боғлиқ муаммолардан шикоят қилади. Бундай шикоятларни айниқса, академик муҳитда, яъни фаолият турига кўра ҳар куни одамлар билан мулоқот қилишга (дарс ўтиш, маъруза ўқиш, имтиҳон қабул қилиш ва ҳ.к.) мажбур бўлган кишилардан эшитиш мумкин – улар билан ишлашга тўғри келадиган шахсларнинг шундоқ ҳам паст бўлган ўқиш ва ахборотни идрок қилиш малакаси йилдан-йилга тобора пасайиб бораётганини айтишади.
Кўпчилик одамлар катта ҳажмдаги матнни ўқишда жиддий қийинчиликлар ҳис қилади, китоб ўқиш ҳақида-ку, гапирмаса ҳам бўлади. Ҳаттоки уч-тўрт абзацдан иборат блог-постлар ҳам идрок қилиш учун жуда қийин ва жонга тегадиган, шу сабабли зерикарли ва элементлар эътиборга нолойиқ бўлиб кўринади. Одатда йигирма сатрлардан катта бўлган бирон матнни ўқиш таклиф қилинганда «ҳарфлар ҳаддан ташқари кўп экан – ўқий олмадим» деган машҳур иборани учратмаган одам бўмаса керак. ёпиқ доира ҳосил бўлади – ёзишдан маъно йўқ, чунки буни деярли ҳеч ким ўқимайди, бериладган фикр ҳажмини қисқартириш эса нафақат ўқувчиларнинг, балки ёзувчиларнинг ҳам ақли ноқислигига олиб келади. Натижада ҳозирги ҳолат – оммавий аҳмоқлик, мияси айниганликни кузатиш мумкин бўлади.
Ҳатто яхши ўқиш қобилиятига (ўтмишда) эга бўлган одамлар ҳам, куни билан интернетни кезиш, ўнлаб ва ҳатто юзлаб электрон хатлар орасида юришдан кейин улар ҳаттоки жуда қизиқарли китобни ҳам ўқишга жисмоний куч топа олмайди, чунки фақат биринчи саҳифани ўқишнинг ўзи ҳақиқий қийноқларга олиб келади.
Ўқиш шунчаки «кетмайди», чунки:
а) керакли сўзларни излаб топиш учун матнни «сканерлаш»га ўзини мажбур қилиб бўлмайди
б) кўплаб классик, мазмунга бой ва илмий ҳажмдор асарларга хос бўлган, телеграфли СМС-хабар алмашинишга хос бўлмаган мураккаб синтаксис умуман ўзлаштирилмайди.
Бунинг натижасида битта гапнинг ўзини бир неча марта ўқишга тўғри келади! Энг очиқ сўзли одамлар шундай дейишади: мен ўзимдан нафратланиб кетяпман.
Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Интернетга доимий уланганлик туфайли инсоннинг қачондир ўйлаб кўрилган ахборотга қайтиш, ўқилган нарсани таҳлил қилиш ва тасаввурни ёқиш қобилияти кескин пасайиб кетади. Бундан ҳам ёмони, 80% ҳолатларда одамлар интернетга шубҳали кўнгилочарликлар учун киради, ёки у ердан нола тенг эмас, ҳаттоки «манфий» мадания қадриятларни ўзлаштиради.
Шу билан бирга, кўпчилик одамлар (айниқса, ёшлар) ўз гаджетларига шу қадар боғланиб қолганки, тармоқдан ҳеч бўлмаганда бир кун узилиб қолиш хавфи туғилганда, улар нафақат ваҳима билан чегарадош руҳий тушкунликни бошдан кечиради, балки гиёҳвандлар «ломкаси»ни эслатиб юборадиганга ўхшаш ҳолатга тушиб қолишади. Ишонмаяпсизми? Унда интернетни бутунлай ўчиринг ва камида 2-3 кун усиз яшашга ҳаракат қилиб кўринг-чи.
Мураккаб матнларни самарали идрок қилиш, мураккаб адабиётларни ўқиш қобилияти яқинда элита имтиёзига айланиб қолади деган фикрга мен ҳам қўшиламан. Ушбу ғоя янги эмас, чунки "Атиргул исми" романида Умберто Эко кутубхонага фақат мураккаб билимларни идрок эта оладиган ва бунга тайёр кишиларга рухсат беришни таклиф қилди. Қолганлар эса фақат кўчадаги эълонлар ва Интернетни ўқишлари мумкин бўлади.
Қисқаси, мия таназзулини тўхтата оладиган ҳеч қандай дори, озиқ-овқат қўшимчалари, парҳез, «мия усталари» ва ҳ.к. йўқ. Фақат битта нарса уни тўхтатиши мумкин - ҳар қандай ахборот ахлатининг қайта ишлаш тизимига келиб тушишини тўхтатиш ва мияга ҳар куни "фойдали маълумот" юкла. Бу жараён жуда мураккаб ва кўпчилик учун у умуман амалга ошириб бўлмайдиган ҳисобланади. Кўпчилик учун, айтишади-ку, поезд кетиб бўлган.
Яна бир бор қисқача қайтарамиз:
1. Сизнниг ахборотга/интернетга доимий уланишингизни таъминлайдиган гаджетлар – ҳаттоки ҳожатхонага ҳам уларсиз бормайдиган смартфонлар, айпадлар ва б. – сизни мияси зўрға қимиллаб турган, ҳорғин ва лоқайд, ҳеч нарсани ўйлаш ва таҳлил қилишга қодир бўлмаган эси паст одамга айлантириб қўяди. Лекин ҳар қандай гиёҳванд каби, албатта, бошқа нарсага ишончингиз комил – бу гаджетлар ҳаётингизни жуда ёрқин, қулай ва воқеаларга бой, ўзингизни эса доим ҳар нарсадан хабардор бўлган «ўта ривожланган шахс» қилиб қўяди.
2. Бу қурилмалар туфайли миянгизга туну-кун тўхтовсиз оқим бўлиб кирадиган турли «ахлатлар» сизнинг «борт компьютерингизни» шу қадар булғатадики, сиз фақат энг оддий, малака талаб қилмайдиган ишларни бажаришга қодир бўлиб қоласиз. Сиз на равон гапира оласиз, ёза оласиз, ўқий оласиз - сизнинг нутқингиз пойма-пой бўлиб, паразит сўзлар билан тўла бўлади. Кимгадир ниманидир ҳикоя қилишда керакли сўзларни зўрға топа оласиз, бирон кишини тинглаётганда эса – гап нима ҳақида бораётганини эсингиздан чиқариб қўясиз, зерикишдан эснй бошлайсиз. Тўғри ёза олмайсиз, чунки деярли ҳар бир сўзда хато қиласиз, тиниш белгиларидан қандай фойдаланишни эса умуман илмайсиз. Лекин сиз чиройли сэлфи қила оласиз, Viber ёки WhatsApp ни бемалол титиб ташлайсиз.
3. Қисқаси, ёмон янгиликларни эшитинг: мобил алоқадан фақат ва фақат ШОШИЛИНЧ ҳолатларда фойдаланиш лозим. Масалан, сиз нотаниш шаҳарга келдингиз ва кутиб олишга чиққан одамни топа олмаяпсиз – ҳақиқатда қўнғироқ қилиш керак. Ёки муҳим бир учрашувга кеч қоляпсиз - ҳақиқатда қўнғироқ қилиш керак, яъни гаджетингизни фақат иш учун зарур бўлган ахборот қабул қилишга мослаб қўйиш зарур. Қолган вақт эса исталган гаджет ЎЧИРИЛГАН ҳолда бўлиши керак. Қолаверса, мен буни тасаввур қилишнинг ўзиёқ сизни қандай ноқулай аҳолга солиб қўйишини тушуниб турибман.
4. Атрофдагилар, юмшоқ қилиб айтганда, сизни тушунмасликларига тайёр бўлиш керак – сизга ақлингиз жойида эмаслиги, «томингиз кетиб қолгани» ва ҳ.к. айтишади. Эътибор берманг. Эсдан чиқармангки, сиз ахборот ҳужуми учун объектсиз ва ҳимояланишингиз керак. CBS News президенти Ричард Сэлант айтганидек: «Бизнинг ишимиз – одамларга улар истаган нарсани эмас, бизга керали нарсани сотишдир».
5. Ва ниҳоят, сиз яна китоб ўқини ўрганишингиз лозим. Ҳақиқий, қоғоз шаклидаги китобларни – тушуняпсизми? Соатлаб гаджетингиз экранига термулиб ўтириш эмас, ҳақиқий китобни ўқиш. Жуда қийин бўлади, лекин сиз уриниб кўринг. Ўзингизни зўрламанг – биринчи кун ярим бет, иккинчи кун – бир бет, учинчи кун – икки бет китоб ўқинг ва ҳ.к. Шуни ҳисобга олингки, организмингиз бунга ҳар томонлама қаршилик кўрсатади – кўнглингиз айнийди, «ломка» тутади, нима биландир шуғулланиш истаги қийнайди, ишқилиб мия зўриқмаса бўлди.
Сизга омад тиламайман, чунки бу ерда сизга асло у керак эмас.
P.S. Эсдан чиқармангки, фақат ўзимиз истеъмол қиладиган нарсаларни ўзгартириб, биз биргаликда дунёни ўзгартира оламиз!
Абу Муслим таржимаси