Бироқ унинг асосий рақиби Бенни Ганц ҳам сайловда ғалаба қозонганини эълон қилди.
Кнессет веб-сайти ва Исроил телеканалларининг маълумотларига кўра, ҳисоблаб чиқилган овозларнинг 97 фоизига мувофиқ, Нетаняхунинг «Ликуд» партияси ва Бени Ганцнинг «Кахоль-лаван» марказчилар партияси 35 тадан ўрин эгаллади. Шу тариқа «Ликуд» 2015 йил бўлиб ўтган сайловлар билан таққослаганда 5 та кўпроқ ўринга эга бўди.
Учинчи ва тўртинчи ўринларни «Шас» ва «Яхадут ха-Тора» ултра-ўнглар партиялари эгаллади, улар 8 тадан ўринни қўлга киритдилар. Энди Нетаняху уни қўллаб-қувватлаган бошқа ўнг фракциялар билан коалиция ҳукумати тузиш учун анча кучли позицияда турибди.
Чоршанба куни эрталаб ўзининг шодлик билан тантана қилаётган тарафдорларига мурожаат қилар экан, Нетаняху ўзи уларни "ақл бовар қилмайдиган натижа" учун мақтади.
«Исроил халқи менга бешинчи марта ишониб, янада кўпроқ ишончга сазовор бўлганимдан бошим осмонга етди», - деди Нетаняху, ўнг миллатчилар партияси ташкил қилишга ваъда беришдан олдин.
Агар Нетаняху расман бош вазирга айланадиган бўлса, 69 яшар сиёсатчи бу лавозимни бешинчи марта эгаллаган бўлади ва бу йил ёзда Исроилнинг энг узоқ ҳукмрон қилган бош вазирига айланади.
Сайловлар Исроилдаги сўл кучлар учун ҳақиқий мағлубиятга айланди - бир вақтлар кучли бўлган лейбористлар партияси ҳозирча фақат олти ўринга эга бўлди. Хадаш-Таал сўл яҳудий-араб блоки ҳам 6 та ўрин олади. Умуман олганда, исроиллик сўллар 10 та ўриндан айрилди.
Арабларнинг кнессетдаги иштироки умуман қисқарди, буни исроиллик арабларнинг сайловга келиш кўрсаткичи пастлиги билан изоҳлаш мумкин. овоз бериш якунланишига бир соат қолганда арабларнинг сайловда қатнашиш даражаси 46%ни ташкил қилди, бу бутун мамлакат бўйича 91%на тенг бўлган кўрсаткичдан анча пастдир. Таққослаш учун 2015 йилги сайловларда арабларнинг умумий иштироки 63 фоизни ташкил этди. Нетаняхунинг араб участкаларида минглаб видеокамераларни жойлаштиришга буюртма бергани қўшимча жанжалга сабаб бўлди. Бу сайловларнинг адолатли бўлиб ўтиши баҳонасида амалга оширилди.
Аксинча, ортодоксал яҳудийлар яшайдиган жойларда мисли кўрилмаган даражада (98-99%) сайловда иштирок этиши кузатилмоқда. Бир жойда, Бетар Иллитда, 104 фоиз даражадаги иштирок қайд этилди ва энди кўплаб кузатувчилар бу қандай мумкинлигини тушунишга ҳаракат қилмоқда. Нетаняху бу участкаларда ҳеч қандай камерани ўрнатмаганлигини эслатиб туриш керакми?
Охир-оқибат, Исроил ўз тарихидаги энг диний-миллатчилик ҳукуматига эга бўлади олади. Унга нисбатан коррупция билан боғлиқ текширувлар давом этаётган Нетаняху ғалабасини нишонламоқда. Исроил аҳолисининг фаластинликлар билан тинчлик асло унинг устуворликлари қаторида эмаслигини кўрсатди.
Исроилдаги сайловлар: диний миллатчилик ғалабаси
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху сешанба бўлиб ўтган парламентга сайловларда кўпчилик овозларни ҳисоб-китоб қилишдан сўнг ўз лавозимида рекорд, бешинчи муддатига қолишга тайёрланмоқда, Исроилнинг учта асосий телеканали эса уни ғолиб деб эълон қилиб бўлди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш