close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳижоб сабабли дискриминацияга учраган америкалик ҳарбий аёл АҚШ армиясини судга берди

Америкалик ҳарбий хизматчи аёл АҚШ армиясини ҳижоб ўрашига доир турли фикрлар сабабли судга берди, деб хабар қилмоқда ABC News. Сесилия Валдовинос (Cesilia Valdovinos) 7 йилдирки, АҚШ қуруқликдаги қўшинларида хизмат қиладди. 2016 йилда Исломни қабул қилгач, ҳижобга ўраниб юради. Унинг таъкидлашича, 2018 йилда Афғонистонга сафарбар қилинганида ҳижоби сабабли камситишларга учраган.

Сесилиянинг ҳикоя қилишича, у билан бирга хизмат қилганлар уни “террорчи”, “ИШИД аъзоси”, “ниндзя” ва «капюшонли қиз» деб аташган.
Валдовиносга кўра, у АҚШга қайтганидан кейин ҳам кесатиқлар барҳам топмаган. 2019 йил бошида эса, унвони баландроқ ҳарбий унинг сочлари тўғри турмакланганига ишонч ҳосил қилиш мақсадида ҳижобини ечишга мажбур қилган.
Ҳарбий аёлнинг таъкидлашича, диний эътиқоди сабабидан сержантликдан мутахассислик даражасигача туширишган.
Айни чоғда, Қуролли кучлар унинг унвонда пасайтирилиши ва ҳижоб ўзаро боғлиқлигини инкор этмоқда. Ҳарбий аёл бирга хизматчилари билан жуда ёмон муносабатда бўлгани айтилмоқда. Сесилия эса, жавоб даъвосини рад этмоқда.
АҚШ армиясида ҳижоб ёки сикхлар асторига ўхшаш диний бош кийимларига рухсат берилган. Бироқ, бунинг учун бевосита бошлиғидан рухсат олиши керак. Бу ҳақда human.uz сайти хабар тарқатди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase