close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қримда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ёмонлашган

Amnesty International халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти Россия томонидан босиб олинган Қримда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ёмонлашгани ҳақида баёнот берди. Бу ҳақида БМТ таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Котибиятида (ЮНЕСКО) Amnesty International маърузасида айтилган, деб хабар беради «Украинские новости».

«Россия Федерацияси томонидан ярим оролнинг ноқонуний босиб олиниши ошкора танқидчиларига қарши фаол сиқув, таҳид ва қўрқитиш сиёсати олиб борилмоқда. Бу репрессиялар кўпинча қрим-татар халқининг фаоллари ва машҳур вакилларига ҳамда Украина тарафдори бўлган жамоат арбоблари ва фаолларга қарши йўналтирилади», – дейилади маърузада.
Amnesty International хабар қилишича, Қрим амалда инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши устидан халқаро кузатувлар учун ёпиқ бўлиб қолавермоқда.
Ҳуқуқ ҳимоячилари Россия ҳукумати томонидан 2016 йил ушбу ўзини-ўзи бошқариш органига тақиқ қўйилиши сабабли қрим-татар халқи Мажлиси аъзоларини таъқиб қилиш, ҳибсга олиш ва депортация қилиш  ҳолатларини қайд қилади.
Маърузада шунингдек, «Қрим бирдамлиги» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти аъзоларига қарши репрессив чоралар жумладан, Россиялик хавфсизлик кучлари аъзолари томонидан кузатув, учрашувларни бекор килдириш ва шахсларнинг ҳужжатларини текшириш ҳақида гапирилади.
Бундан ташқари, ташкилот Қримда мусулмонлар таъқиб қилиниши, интернет ва ОАВ орқали сўз эркинлигининг бузилиши ҳолатларини қайд қилади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase