Абу Муслим
РФ ИИВ бош бошқармаси «Э» минтақавий марказларига (экстремизмга қарши кураш бўйича марказларга) "ВКонтакте" ижтимоий тармоғи, Viber ва WhatsApp оммавий мессенжерлари, шунингдек, Telegram-каналлардаги оммавий пабликлар маъмурларининг (админларининг) муфассал рўйхатини тузиш топшириғини берди.
АҚШ ва «Толибон» ҳаракати ўртасидаги олти кунлик музокаралар Афғонистонда урушни тўхтатиш ҳақидаги битим шартларини келишиб олиш билан якун топиб, унга кўра мамлакатдан хорижий ҳарбий кучлар олиб чиқиб кетилиши кўзда тутилган. Бу ҳақида 26 январь куни Reuters хабар берди.
Берлин девори қулагандан кейин ўттиз йил ўтгач, кўз ўнгимизда яна бир социалистик режим – бу сафар Венесуэлада қуламоқда. СССРда яшаганлар учун Венесуэла тарихи жуда ҳам таниш. Маълумки, агар Саҳрои Кабирда социализм барпо этиладиган бўлса, у ерда қум етказиб беришда узилишлар бошланади. Лекин барибир, айтиш керакки, қум билан боғлиқ узилишлар ишида Уго Чавеснинг собиқ ҳайдовчиси Николас Мадуро улкан муваффақиятларга эришди.
Ҳукумат томонидан банкрот, оммавий қашшоқлик, очарчилик, аҳолининг қочишига олиб келган Венесуэлада миллионлаб одамлар навбатдаги сафар буларнинг барчасига «ЕТАР!» деб хитоб қилиш учун кўчага чиқди. Мухолифат етакчиси ва парламент спикери Хуан Гуайдо ҳозирги пайтда президент лавозимини эгаллаб турган Николас Мадуронинг мансабдан туширилгани ва унинг ваколатларини бажаришни ўз зиммасига олгани ҳақида баёнот берди.
Америкалик муслима аёл Ислом нуқтаи назаридан эр-хотининг жинсий ҳаёти ҳақида китоб чоп этди ва ўқувчилардан келган – ҳам миннатдорчилик билдирилган, ҳам норозилик оҳангидаги хабар ҳақиқий бўрони остида қолди.
Имом Шомилнинг машҳур сафдоши, Лев Толстойнинг шу номдаги қиссаси орқали номи кенг шуҳрат қозонган Ҳожимуроднинг бош суягини Доғистонга қайтариш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақида бошқа бир Толстой – Россия президентининг маслаҳатчиси Владимир Толстой Россия Давлат Думасининг "Справедливая Россия" фракцияси етакчиси Сергей Мироновга ёзган мактубида маълум қилди.
Саудия Арабистонида яқин кунларда қироллик тарихида илк мусиқа институти очилади. Маҳаллий ОАВ ёзишича, таълим муассасаси скрипка бўйича дарслар ўтишга ихтисослашади. Бундан ташқари, бу ерда профессионал ижрочилар учун ҳам, талабалар учун ҳам очиқ бўладиган ўзининг овоз ёзиш студияси ишлайди.
Эрон парламенти қошидаги тадқиқотлар маркази мамлакатда фоҳишаликнинг тарқалиши муаммосига бағишланган маърузани эълон қилди. Ҳужжатда қайд этилишича, охирги йилларда фоҳишалик билан шуғулланаётган шахсларнинг ёши анча ёшарган. Агар 1970-йилларда енгил табиатли аёлларнинг ўртача ёши 30 ёшни ташкил қилган бўлса, ҳозирда 15 яшар қизлар «тунги капалаклар»га айланмоқда.
Россия одамлар хулқ-атворига катта таъсир кўрсатадиган истеъмол институти ривожланганлиги сабабли ажралишлар сони бўйича дунё рекордчиси ҳисобланади, деди «Сексолог-шифокорлар профессионал уюшмаси» президенти Евгений Кульгавчук The Village га берган интервьюсида.
Атеистлар билан мулоқат қилар эканман, уларга ачиниб кетаман. Бу адашган қалблар гносеологик деб номланган боши берк кўчага кириб қолишган. Эҳтимол, балки уларни жин чалган ёки бошқа алвастилар йўлдан оздирган бўлиши ҳам мумкин. Уларнинг ичи қоралиги ва худбинлигини айтмасак, Худонинг борлигини инкор қилиш учун бошқа ҳеч қандай сабаблари йўқ. Объектив сабаб ҳақида эса, умуман гапирмасак ҳам бўлади. Фақат хиссиётлари, нервлари ва динга қарши тутқоноқлари бор, холос.
Мусулмонлар учун ҳалол фақат озиқ-овқат билан боғлиқ рухсат этилган нарсалардангина иборат эмас. Қарама-қарши жинслар ўртасидаги муносабатларда рухсат этилган ва тақиқланган нарсалар мавжуд. Ҳозирги кунда бутунжаҳон тижоратлашуви шароитларида ҳамма нарса сотилади ва сотиб олинади.
Тожикистон Ислом маркази уламоларининг эрларни ўз хотинларини «улар учун ғайриодатий бўлган жинсий алоқа, жумладан, орал сексга мажбурлаш»ни тақиқлаш ҳақида фатвоси ижтимоий тармоқлар ва интернетдан фойдаланувчилар орасида қизғин баҳс-мунозараларга сабабчи бўлди.