close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Татарларга қарши салиб юриши

Яқинда биз Татаристон ҳукумати раиси, рус миллатига мансуб Алексей Песошин бу тарихий мусулмон республикада "жамоат тартибини сақлаш"ни православ ҳарбийлашган казакларига топширгани ҳақида ёзгандик. Кеча эса Татаристон ҳукуматининг рус миллатига мансуб бошқа бир аъзоси – ички ишлар вазири Артем Хохорин мусулмон оилалари томонидан фарзандларини Ислом тамойиллари асосида ва давлат таълимининг мия ювиш тизимидан ташқари тарбиялашга қарши курашишга чақирди.

Хусусан, ИИВ коллегиясида сўзлаган нутқида, у исломий диний мактаблар бўйича мутахассиси сифатида "салафий"лар қаторига киритиб қўйган диндор мусулмон оилаларнинг фарзандлари ўтишини жамият учун хавф туғдирадигган деб атади. Ахир, улар "жамиятдан ёпиқ муҳитда" тарбияланадилар. Шу муносабат билан, рус обер-жандарми қўл остидаги ходимларига Татаристондаги Россия қонунчилигига кўра, бундай ҳуқуққа эга бўлган, уйда таълим олиш йўлидан бораётган мусулмон  оилалар ва уларнинг болаларини аниқлашни бошлашга топшириқ берди.
Афтидан, кейинчалик бу оилалар, Хитойнинг уйғурларга оид тажрибаси Россияга ўтадиган бўлса, уларни қайта таълим лагерларига жўнатиш учун асосий номзодлар бўлади.
Шунга қарамай, "рус дунёси" қурувчиларидан фарқли равишда, Хитой коммунистлари ҳеч бўлмаганда изчиллик намойиш қилмоқда - улар нафақат исломга, балки барча динлар, жумладан христианлар, "Фалуньгун" издошлари, Далай Лама ва бошқаларга қарши курашмоқда.
Рус марказлаштирувчилари эса бир томонидан мусулмонлар фарзандлари учун исломий таълимни тақиқлаб, бошқа томондан православ казакларига бошқа мусулмонлар ерларида патрул қилиш ҳуқуқи бермоқда.
Бундан ташқари, уларнинг мақсади мусулмон халқларни мусулмон бўлишини тўхтатишдан иборат эканлигига шама қилмоқдалар. Хусусан, икки юз йил аввал биз рус православ черкови раҳбарияти томонидан унинг юзи сифатида ФСБ генералининг хотини Динара Бухарова танлаб олинган "православ татарлар" деб номланган "лойиҳа" тарғиб қилингани ҳақида ёзгандик. Энди эса уни татарлар орасида бошқа даражага чиқармоқчилар – шу кунларда РПЧ томонидан ўтказилган "Рождество ўқишлари" дастурига мувофиқ, унинг Синод миссионерлик бўлими ва Москва татар православ-насронийлар черкови жамоалари билан биргаликда ташкил этилган" Туркийзабон халқлар орасида православ миссия тарихи ва истиқболлари" бўлими қуйидаги манзилида Москва татар маданият марказида бўлиб ўтиши керак: Малый Татарский переулок, 8.
Тушунарли бўлиши учун: Татар маданият маркази, яъни Асадуллаев уйи – нафақат Москва татарлар жамоатининг, балки бу тушунчалар бир-биридан ажралмас бўлган ўнлаб йиллар давомида Москва мусулмонларининг ҳам тарихий марказидир. Мана энди бу ерда Бухарова хоним, Псков ва Порхов митрополити Тихон, Касимовск ва Сасовск епископ Василий ва – албатта, усиз нима ҳам қилиш мумкин - Силантьев Роман Анатольевич каби «татар миллати арбоблари» татарларни насронийлаштиришни муҳокама қилиш учун тўпланмоқчи.
Яна бир бор айтамиз – асрлар давомида асаосий талаблардан бири айнан татарларни насронийлаштиришга қарши курашиш бўлиб келган татарлар ҳаёти марказида бундай насронийлаштиришни қандай қилиб яхшироқ амалга ошириш масаласини муҳокама қилиш учун РПЦ юқори мансабор вакиллари тўпланишни режалаштирмоқда. Татаристондаги рус миллатига мансуб вазир диндор мусулмон оилаларини аниқлашни режалаштираётган пайтда рус бош вазири Татаристон кўчаларига казакларни патрулга чиқаришни режалаштирмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase