Аммо, мана шундай эзгу ишлар жараёнида эътиборсизлик туфайли нарх-навони белгилашдаги мавжуд вазият ҳақида фуқароларга тегишли тушунтиришлар берилмаслиги оқбатида аҳоли норозилигига сабаб бўлаётган ҳолатлар учраётгани киши дилини хира қилади.
Шу кунларда пойтахтимизнинг Сергели туманида қурилган кўп қаватли уйларнинг нархлари оширилиши аҳоли вакилларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Хусусан, "Ўзшаҳарқурилишинвест" ИК МЧЖ томонидан Сергели тумани ҳудудида қурилган кўп қаватли уйлардан имтиёзли кредит асосида сотиб олаётган фуқаролар уйларнинг нархи оширилганидан норози бўлмоқда. Улар турли давлат ташкилотларига мурожаатлар қилиб, ушбу мавзу интернет тармоғи орқали кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тўғри, аҳолининг эътирозларида жон бор.
Шу билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон Қарорининг 12-бандида 2018 йил режасига киритилган арзон кўп қаватли уйларни тез кунларда қуриб-битказилишини таъминлаш мақсадида 2018 йилнинг 1 апрелига қадар курилиш-монтаж ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда амалга оширишга рухсат берилган. Шундан келиб чиқиб, йил бошига лойиҳа-смета хужжатлари тайёр булмаганлиги, шунингдек, 2017 йил якунланмаганлиги сабабли Давлат бюджетидан 2018 йил қурилиши учун бу даврда маблағ ажратиш имконияти мавжуд бўлмаган. Мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, бошланғич бадал қийматларни аниқлашда 2017 йилда қурилган уйларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертиза хулосалари бўйича
аниқланган нархлардан фойдаланилган. Ҳар бир метр квадрат уй-жой учун вақтинча 2 841 170 сўмдан бошлангич бадални шакллантириш лозимлиги белгиланган. Лойиҳа-смета хужжатлари тўлик ишлаб чикилиб, экспертиза хулосаси билан тасдиклангандан сўнг уй-жойни ҳар бир квадрат метрининг аниқ баҳоси аникланиб, қушимча равишда хокимликларга маълум килинган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПФ-5177-сон Фармонига кўра, валюта курсининг кескин равишда ошиши натижасида, импорт қилинадиган қурилиш материаллари, анжомлари ва конструкциялари, шу жумладан, ёғоч-тахта материаллари ва томга ёпиш учун металл листлар нархи икки ва ундан кўпроқ бараварга ошган. Хусусан, 1 тн профнастил нархи 2017 йилда 3 047,2 минг сўмни ташкил этгани ҳолда, 2018 йилда бу 9 594,0 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 314,8 фоизга, ёғоч маҳсулотлари 2017 йилда 1м3 нархи 878,0 минг сўмни ташкил этгани ҳолда, 2018 йилда 1 805,0 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 205,6 фоизга ошган.
Таъкидлаш жоизки, Сергели туманида қурилиши кўзда тутилган уй-жойларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари "Ташвилдавэкспертиза" томонидан ўрганиб чиқилиб, 2018 йил 30 март куни №58/01-18-сон "Йиғма экспертиза хулосаси" берилган бўлиб, унга кўра, Сергели-2 қурилиш майдонида қурилиши кузда тутилган уйларнинг бир квадрат метрининг нархи 3981697,61 сўмдан 3981741,26 сўмгача, Сергели-3А қурилиш майдонида қурилиши кўзда тутилган уйларнинг бир квадрат метрининг нархи 3762478,74 сўмдан 3782905,15 сўмгача. Сергели-3Б қурилиш майдонида қурилиши кўзда тутилган уйларнинг бир квадрат метрининг нархи 376892057,57 сўмдан 3777350,94 сўмгача, Сергели-5 қурилиш майдонида қурилиши кўзда тутилган уйларнинг бир квадрат метрининг нархи 3524081,12 сўмдан 3524656,80 сўмгача қилиб тасдиқланган бўлиб, бу ҳақда "Ўзшаҳарқурилиш" ИК МЧЖ томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва тегишли банк муассасаларига ўз вақтида маълум қилинган. Мана муаммонинг илдизи қаерга бориб тақалади!
Хўш, энди қайд этилган муаммолар келиб чиқишига ким айбдор!? Англаганингиздек, бу жараёнда на буюртмачи, на қурилиш ташкилоти на банклар ва на аҳолини айбдор деб кўрсатишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ! Фақатгина, аҳолига ўз вақтида тегишли тушунтириш ишлари олиб борилмагани оқибатида ушбу муаммо ва тушунмовчилик ҳолатлари келиб чиққан.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, аҳоли вакиллари эътирозларига сабаб бўлаётган уй-жойларнинг нархлари оширилгани бўйича тегишли ташкилотлар масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, масала қонун доирасида ҳал этилади. Қисқа қилиб айтганда, қонун ўз сўзини айтади. Зеро, халқ манфаатлари ҳар нарсадан устундир!
Сергели аҳолисини ранжитган муаммолар илдизи қаерда!?
Ҳозирда мамлакатимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жумладан, фуқароларни уй-жой билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳар биримизни қувонтиради. Ушбу йўналишдаги ишлар айниқса, ёш оилалар, эскирган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож ва бошқа аҳоли тоифалари вакилларига арзон уй-жойлар ажратилишида ўз аксини топмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди