945/1. Усмон ибн Аффондан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам маййитни дафн қилганларидан кейин унинг тепасида турдилар ва: «Биродарингиз учун истиғфор айтинглар ва уни собит туришини сўранглар, чунки ҳозир у сўроқ қилиняпти», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.
946/2. Амр ибн Осдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Бу зот: «Мени дафн қилганларингдан кейин бир ҳайвон сўйиб, гўштини тақсимлаш миқдорича фурсат қабрим тепасида туринглар. Токи, сизларнинг ҳамроҳлигингизда Раббимнинг элчисига жавоб қайтариб олай», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
Шофеъий айтдилар : «Қабр олдида Қуръондан бирор (сура) ўқиш яхши амалдир. Агар Қуръоннинг барчаси хатм қилинса, ундан ҳам яхшироқдир».
- Создано 22 Октябр 2022
- 14201 марта кўрилди
161-БОБ. Маййит дафн этилгач қабр олдида бироз ўтириб, унинг ҳаққига дуо, истиғфор ҳамда Қуръон тиловат қилиш ҳақида
- Создано 22 Октябр 2022
- 14564 марта кўрилди
162-БОБ. Маййитга садақа қилиб, унинг ҳаққига дуо йўллаш ҳақида
Аллоҳ таоло: «Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин», (Ҳашр сураси, 10-оят) деб айтган.
947/1. Оишадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳга соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Онам тўсатдан вафот этиб қолди. Гумон этишимча, агар (ўлишидан олдин) гапира олганида, бирор садақа қилиб кетган бўлар эди. Энди мен унинг номидан садақа қилсам, онамга савоби борадими?» деганида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», деб жавоб қилдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
948/2. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Агар инсон вафот этса, унинг амали тўхтаб қолади. Фақат уч нарсада тўхтамайди, яъни номаи аъмолига ёзилиб боради. 1. Садақаи жория, яъни давом этувчи ва йўлга қўйилган садақа. 2. Манфаатли илм, яъни таълим берилган илм ва ёзиб қолдирилган асар. 3. Ота-онасига дуо қилувчи солиҳ фарзанднинг ортда қолдирилиши», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.
- Создано 22 Октябр 2022
- 14558 марта кўрилди
164-БОБ. Балоғатга етмаган ёш болалари ўлган кишиларнинг фазилатлари ҳақида
951/1. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мусулмон кишининг балоғат ёшига етмаган уч фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло уларнинг ота-оналарини фазли ва марҳамати билан жаннатга киргизади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
952/2. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонлардан қайси бир кишининг учта фарзанди вафот этса, дўзахга тушмайди. Фақат қасамнинг ижро этилиши учунгина тушиб чиқилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Қасамнинг ижро этилишидан мақсад Аллоҳнинг:
Сизлардан ҳар бирингиз унга (жаҳаннамга) тушгувчидирсиз» сўзи ирода қилингандир (Марям сураси, 71-оят).
953/3. Абу Саид ал-Худрийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Бир хотин Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули!, эркаклар айтиб берган ҳадисларингиз орқали (илмда) ўзиб кетишди. Биз аёлларга ҳам бир кунингизни ажратиб, Аллоҳ сизга ўргатган нарсалардан бизга ҳам таълим берсангиз», деганида, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Шу, шу кунлари тўпланингиз», деб буюрдилар. Бас, аёллар жамланишди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳам келиб, Аллоҳ ўргатган нарсалардан аёлларга таълим бердилар. Кейин у зот: «Қайси бир хотин учта боласини (ўзидан олдин қабрга) жўнатса, ўша болалари у аёл учун дўзахдан тўсиқ бўлади», дедилар. Шунда бир хотин: «Иккита бўлса-чи?» деди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Иккита бўлса ҳам», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
- Создано 22 Октябр 2022
- 101 марта кўрилди
163-БОБ. Маййит ҳақида мақтовли сўзларни гапириш хусусида
949/1. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Саҳобалар бир жаноза олдидан ўта туриб, маййитни яхшилик билан сифатлаб мақташди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Вожиб бўлди», дедилар. Сўнгра бошқа жаноза олдидан ўтиб, маййитни ёмонлик билан сифатлаб қоралашди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам яна «Вожиб бўлди», дедилар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Нима вожиб бўлди?» деганларида, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳалиги яхшилик билан сифатланган кишига жаннат, ёмонлик билан сифатланган кишига дўзах вожиб бўлди. Сизлар эса, Аллоҳнинг ердаги гувоҳларидирсиз», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
950/1. Абул Асваддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Бу зот: «Мадинага бориб, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳузурларида ўтирган эдим. Бир тобутни олиб ўтиб қолишди. Шунда маййит яхшилик ила сифатланди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Вожиб бўлди», дедилар. Сўнгра бошқаси олиб ўтилди. Ундаги маййит ҳам яхши сифат ила мақталди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: яна: «Вожиб бўлди», дедилар. Кейин учинчи маййитни олиб ўтишди. Уни ёмонлик ила сифатлашди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Вожиб бўлди», дедилар. Шунда мен: «Нима вожиб бўлди эй Мўминлар амири?», деб сўраган эдим, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу худди Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: «Қай бир мусулмон кишининг яхши эканига тўрт киши гувоҳлик берса, Аллоҳ уни жаннатига киргизади», дедилар. Шунда биз: «Учта бўлса-чи?» деб сўрадик, «Учта бўлса ҳам», дедилар. «Иккита бўлса-чи?» деган эдик, «Иккита бўлса ҳам», дедилар. Аммо «Битта бўлса-чи?» деб сўрамадик», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.
- Создано 22 Октябр 2022
- 13259 марта кўрилди
165-БОБ. Золимлар қабри ёнидан ўтганда қўрқиб йиғлаш, Аллоҳга муҳтожликни изҳор қилиш ва улардан ғафлатда қолишдан сақланиш хусусида
954/1. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Самуд қавмининг диёри Ҳижр номли жойга етганларида, саҳобаларга: «Мана бу азобланаётганлар ерига фақат йиғлаган ҳолда киринглар. Агар йиғламасанглар, кирманглар. Ана шунда уларга етган нарса сизларга етмайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Бошқа ривоятда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам, қачонки Ҳижр номли жойдан ўта туриб: «Ўз жонларига зулм қилган мискинлар диёридан йиғлаган ҳолда ўтинглар. Уларга етган мусибат сизларга ҳам етиб қолмасин», деб, бошларини ўраб, ўша водийдан тезлик ила чиқиб кетдилар.
Яна мақолалар...
- 166-БОБ. Сафарга пайшанба куни ҳамда куннинг аввалида чиқишнинг маҳбублиги ҳақида
- 167-БОБ. Сафарга чиқаётганларнинг ўзларига ҳамроҳ олиб ва бўйсуниладиган бир кишини бошлиқ этиб тайинлашлари маҳбублиги ҳақида
- 168-БОБ. Сафарда бир ерга тушиш, юриш, ётиш, ухлашнинг одоблари ҳамда сафарда кечаси юриш, ҳайвонларга мулойим бўлиб, уларнинг фойдасига иш юритиш, ҳайвонлар ҳаққини билмаганларга уни ўргатиш ва агар улов тоқат қилса, мингаштиришнинг жоизлиги ҳақида
- 169-БОБ. Дўстларга ёрдам бериш ҳақида