close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

161-БОБ. Маййит дафн этилгач қабр олдида бироз ўтириб, унинг ҳаққига дуо, истиғфор ҳамда Қуръон тиловат қилиш ҳақида

945/1. Усмон ибн Аффондан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам маййитни дафн қилганларидан кейин унинг тепасида турдилар ва: «Биродарингиз учун истиғфор айтинглар  ва уни собит туришини сўранглар, чунки ҳозир у сўроқ қилиняпти», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.

946/2. Амр ибн Осдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Бу зот: «Мени дафн қилганларингдан кейин бир ҳайвон сўйиб, гўштини тақсимлаш миқдорича фурсат қабрим тепасида туринглар. Токи, сизларнинг ҳамроҳлигингизда Раббимнинг элчисига жавоб қайтариб олай», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

Шофеъий айтдилар : «Қабр олдида Қуръондан бирор (сура) ўқиш яхши амалдир. Агар Қуръоннинг барчаси хатм қилинса, ундан ҳам яхшироқдир».

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase