974/1. Жобирдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: Бу зот: «Агар тепаликка кўтарилсак, такбир айтардик. Агар пастликка тушсак, тасбеҳ айтардик», деб айтдилар. Имом Бухорий ривоятлари.
975/2. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулулоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ва аскарлари агар тепаликка кўтарилишса, такбир айтишар эди. Агар пастликка тушишса, тасбеҳ айтишар эди. Абу Довуд ривоятлари.
976/3. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам агар ҳаж ёки умрадан (ровий: «ғазот деб айтганларини биламан холос», дедилар) қайтадиган бўлиб, тепалик ёки саҳро ерига кўтариладиган бўлсалар, уч марта такбир айтиб, сўнгра «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай’ин қодийр. Ойибуна обидуна сажидуна лироббина ҳамидуна, содақоллоҳу ваъдаҳу ва насоро абдаҳу ва ҳазамал аҳзоба ваҳдаҳу», деб айтардилар. (Маъноси: «Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк У учундир. Ҳамд ҳам У учундир. У ҳар бир нарсага қодирдир. (Бизлар) қайтгувчи, тавба қилгувчи, ибодат қилгувчи ва Раббимизга ҳамд айтгувчилармиз. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Қулига нусрат бериб, аҳзобларни (гуруҳларни) якка Ўзи енгади.) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
977/4. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят этилади. Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен сафар қилишни хоҳлайман, менга васият қилинг», деганида, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Сенга, Аллоҳдан тақво этишингни ва ҳар бир баландликка кўтарилишда такбир айтишингни васият қиламан», дедилар. Ҳалиги киши орқасига қайтиб кетганида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма итви лаҳул буъда ва ҳаввин ъалайҳис сафара», деб айтдилар. (Маъноси: «Аллоҳим, узоғини яқинлаштиргин ва сафарни унга енгил қилгин».) Имом Термизий ривоятлари.
978/5. Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтдилар: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда бўлганимизда, агар бирор водийга кўтарилсак, таҳлил ва такбир айтардик. Шунда овозимизни баланд қилиб кўтарар эдик. Буни эшитган Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Эй инсонлар, нафсларингизни мулойим тутинглар. Чунки сизлар кар ёки бу ерда йўқ бўлган Зотга дуо қилмаяпсизлар. Зеро У зот сизлар билан биргадир. Албатта У эшитгувчи ва яқинда турувчи Зотдир», дедилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
- Создано 22 Октябр 2022
- 16457 марта кўрилди
171-БОБ. Мусофир тепаликка (довонга) кўтарилганда такбир, паст (водий) га тушганда тасбиҳ айтиши ҳамда такбир айтаётганда муболаға тарзида овозини баландлатишдан қайтариш ҳақида
- Создано 22 Октябр 2022
- 15458 марта кўрилди
172-БОБ. Сафарда дуо қилишнинг маҳбублиги тўғрисида
979/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Шак-шубҳасиз, уч хил дуо ижобат қилингандир: мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси, отанинг фарзандига қилган дуоси», деб айтдилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. Термизий бу ҳадисни ҳасан, деб айтдилар. Абу Довуддан қилинган ривоятда «фарзандига» деган лафз йўқ.
- Создано 22 Октябр 2022
- 15452 марта кўрилди
174-БОБ. Бирор манзилга тушганда айтиладиган зикрлар
981/1. Ҳавла бинти Ҳакимдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир манзилга тушиб «Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин шарри ма холақ», деб айтса, тоинки бошқа манзилга кўчгунича бирор нарса зарар етказа олмайди», деб айтдилар. (Маъноси: «Аллоҳимнинг ҳамма калималари билан У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман».) Имом Муслим ривоятлари.
982/2. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам агар сафар қилсалар, ана шу куни кечаси «Йа арзу роббий ва роббукиллоҳу, аъузу биллаҳи мин шаррики ва шарри ма фийки, ва шарри ма хулиқо фийки, ва шарри ма йадиббу ъалайки, Аъузу бика мин шарри асадин ва асвада ва минал ҳаййати вал ъақраби ва мин сакинил балади ва мин волидин вама валада», деб айтардилар. (Маъноси: «Эй ер, менинг ва сенинг Раббинг Аллоҳдир. Аллоҳнинг номи билан сенинг ёмонлигингдан, сендаги ёмонликдан, сенда халқ қилинган ёмонликдан, сенда судралиб юрадиганларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Ва яна шердан, шахслардан, илондан, чаёндан, ерда яшовчи жинлардан, иблис ҳамда шайтондан паноҳ тилайман».) Абу Довуд ривоятлари.
- Создано 22 Октябр 2022
- 12464 марта кўрилди
173-БОБ. Кишилардан ёки бошқа нарсалардан хавфга тушганда айтиладиган зикр
980/1. Абу Мусо ал-Ашъарийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам агар бирор қавмдан қўрқсалар, «Аллоҳумма инна нажъалука фий нуҳуриҳим ва наъузу бика мин шуруриҳим», деб айтардилар. (Маъноси: «Аллоҳим, биз Сени уларга рўбарў қўямиз ва Сенинг номинг ила ёмонлигидан паноҳ тилаймиз».) Абу Довуд ва Насаий ривоятлари.
- Создано 22 Октябр 2022
- 12253 марта кўрилди
175-БОБ. Мусофир режасидаги ишларни бажариб бўлганидан кейин ўз аҳли ҳузурига тез қайтишининг маҳбублиги ҳақида
983/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Сафар азобдан бир бўлакдир. Чунки киши овқат, ичимлик ва уйқусидан қолади. Шундоқ экан, сизлардан бирингизнинг сафардаги режалаштирган иши битса, бола-чақаси ҳузурига қайтишга шошилсин», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Яна мақолалар...
- 176-БОБ. Мусофир сафардан қайтганида ўз аҳли ҳузурига кундузи киришининг маҳбублиги ва узрсиз кечаси киришининг кароҳияти ҳақида
- 177-БОБ. Сафардан қайтиб, ўз шаҳрини кўрганда айтиладиган зикрлар
- 178-БОБ. Сафардан қайтган киши аввал ўз маҳалласидаги масжидда икки ракаат намоз ўқишининг маҳбублиги тўғрисида
- 179-БОБ. Аёл кишининг ёлғиз сафарга чиқиши ҳаромлиги ҳақида