close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

163-БОБ. Маййит ҳақида мақтовли сўзларни гапириш хусусида

949/1. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Саҳобалар бир жаноза олдидан ўта туриб, маййитни яхшилик билан сифатлаб мақташди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Вожиб бўлди», дедилар. Сўнгра бошқа жаноза олдидан ўтиб, маййитни ёмонлик билан сифатлаб қоралашди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам яна «Вожиб бўлди», дедилар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Нима вожиб бўлди?» деганларида, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳалиги яхшилик билан сифатланган кишига жаннат, ёмонлик билан сифатланган кишига дўзах вожиб бўлди. Сизлар эса, Аллоҳнинг ердаги гувоҳларидирсиз», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

950/1. Абул Асваддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Бу зот: «Мадинага бориб, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳузурларида ўтирган эдим. Бир тобутни олиб ўтиб қолишди. Шунда маййит яхшилик ила сифатланди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Вожиб бўлди», дедилар. Сўнгра бошқаси олиб ўтилди. Ундаги маййит ҳам яхши сифат ила мақталди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: яна: «Вожиб бўлди», дедилар. Кейин учинчи маййитни олиб ўтишди. Уни ёмонлик ила сифатлашди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Вожиб бўлди», дедилар. Шунда мен: «Нима вожиб бўлди эй Мўминлар амири?», деб сўраган эдим, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу худди Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: «Қай бир мусулмон кишининг яхши эканига тўрт киши гувоҳлик берса, Аллоҳ уни жаннатига киргизади», дедилар. Шунда биз: «Учта бўлса-чи?» деб сўрадик, «Учта бўлса ҳам», дедилар. «Иккита бўлса-чи?» деган эдик, «Иккита бўлса ҳам», дедилар. Аммо «Битта бўлса-чи?» деб сўрамадик», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase