close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Бир мазҳабга эргашайликми?

Ҳар бир мазҳаб имомининг ўзидан бошқасига хилоф қилганини кўрамиз. Кўпинча улар орасидаги жанжал баъзи намозхонларнинг тарки намоз қилишига олиб боради. Ушбу мавзуъда шофий ва кофий жавоб умидидамиз. Бир мазҳабга эргашайликми? Иш тўғри бўлиши учун қандоқ қилиб мазҳабларни мувофиқлаштирамиз?

Ёлғиз Аллоҳга ҳамд бўлсин. Унинг Расулига ва У кишининг Олию асҳобларига саловоту саломлар бўлсин. Ва баъду:
Жавоб: Тўрт мазҳаб имомлари орасидаги фиқҳ фаръидаги мавжуд хилоф ҳадиснинг баъзи имомлар наздида саҳиҳ бўлиб, бошқаси наздида саҳиҳ бўлмагани ёки ҳадис бирларига етиб, бошқаларига етмагани каби хилофга сабаб бўлувчи омилларга бориб тақалади.
Мусулмон кишига улар ҳақида яхши гумонда бўлиш вожибдир. Улардан ҳар бирлари мужтаҳиддир. Ўзларидан содир бўлган фиқҳий уринишларда ҳақни талаб қилгандирлар. Улардан ким тўғри топган бўлса икки ажр: ижтиҳоди ажрини ва тўғри топгани ажрини олади. Ким хато қилган бўлса, бир ажр, яъни ижтиҳоди ажрини олади.
Мазкур тўрт имомларга тақлид қилишга келсак. Кимнинг ҳақни далилдан олишга имкони бўлса, унга далилдан олиш вожиб бўлади. Кимнинг имкони бўл-маса ўз наздидаги энг ишончли аҳли илмга тақлид қилади. Фарълардаги бундоқ хилофлар ихтилоф қилувчиларни бир-бирларининг ортларидан намоз ўқишни ман қилмаслиги керак. Аксинча, баъзилари баъзиларининг ортидан намоз ўқимоқлари вожибдир. Саҳобалар, розияллоҳу анҳум, фаръий масалаларда ихтилоф қилсалар ҳам бир-бирларининг ортларида намоз ўқир эдилар. Тобеъинлар ва уларга яхшилик ила эргашганлар ҳам шундоқ қилганлар.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Набиййимиз Муҳаммадга ва У зотнинг Олию асҳобларига Аллоҳнинг саловоту саломлари бўлсин.

Илмий баҳслар ва фатво бўйича доимий қўмита:

Абдулазиз Ибн Абдуллоҳ Ибн Боз - Раис.
Абдурраззоқ Афифий - Раис ноиби.
Абдуллоҳ Ибн Ғидайян - Аъзо.
Абдуллоҳ Ибн Қаъуд - Аъзо.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, роҳимаҳуллоҳ.
Фатволар «Мажаллату ал-Буҳус ал-Исломия»нинг 51 сонидан сўзма-сўз таржима қилинди. 4272 рақамли фатводан)
"Ихтилофлар ҳақида" китобидан

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фатво
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase