close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Имом Маҳдий қайси шариатга амал қиладилар?

Савол: Имом Маҳдий чиқсалар, қайси шариатга амал қиладилар?

Савол: Имом Маҳдий чиқсалар, қайси шариатга амал қиладилар?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом Маҳдий чиқишларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганлар. Бу хабар эшитдик, иймон келтирдик, дейиладиган хабарлар сирасидан бўлиб, тафсилотига киришилмайди. Зотан бунинг фойдасига ҳам йўқ.
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам у киши ҳақида бундай марҳамат қилганлар:
"Маҳдий мен(инг насабим)дандир. Пешонаси ялтироқ, бурни узунроқ. У зулм ва жабрга тўлган ер юзини адолат ва инсофга тўлдиради. Унинг мулки етти йил давом этади" (Имом Абу Довуд ривояти).
Маҳдий ҳақида "Авнул маъбуд шарҳ сунани Абу Довуд” китобида бундай дейилади:
"У зот суннатни қоим қилиб, Аллоҳ таолонинг шариатига амал қилади. Янги шариат олиб келмайди, балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариатга мувофиқ иш юритади». Тавфиқ Аллоҳдан.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳафизаҳуллоҳ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий,
Фатво маркази директорининг
"Фатволар Тўплами" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фатво
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase