ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳанафий мазҳаби бўйича сўйилган барча ҳайвонлардан қуйидаги нарсаларни емоқ ҳаромдир;
1. Эркак ҳайвоннинг закари.
2. Эркак ҳайвоннинг икки мояги.
3. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси.
4. Ҳайвондаги без.
5. Ҳайвондан оққан қон.
6. Ўт пуфак.
7. Сийдик турадиган аъзо.
Чунки Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида Пайғамбаримиз алайҳиссаломни васф қилароқ: «Уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган», деган. Мазкур етти нарсалар ҳам нопок нарсалардир.
Мужоҳид розияллоҳу анҳудан келтирилган ривоятда Пайғамбаримиз алайҳиссалом мазкур етти нарсани емоқдан қайтарганлар.
Агар 0,001 градус алкогол бўлса ҳам пивони ичиш мумкин эмас.
Мутлақо алкогол бўлмаса, уламолар ичишга рухсат берганлар. Аммо эҳтиёт бўлган яхши. Сиз айтгандек, унинг номи ўзи яхшимас. Валлоҳу аълам.
Қўчқорнинг закарини олиб пиширамиз, еймиз дейишди...
Яқин кунларда дўстларимиз билан 2 кунга дам олгани табиатга чиқдиқ. Қўй сўйдик, шерикларимиз шошилиб қўйнинг аврат органларини олиб пиширамиз, еймиз дейишди. Умумий пишираётган таомга қўшиб юборишди. Кейин битталари алкоголсиз пиво олиб келди, намозхон биродарларимиздан иккиталари ичишди. Билишса 0,5% алкогол бор экан. Арабистон тонналаб оляпти, деб баҳона қилишди. Уларга тушунтирдим мўмин кишига пиво сўзининг ўзи жирканчлиги, уни истеъмол қилиб бўлмаслигини айтдим. Шу ҳолларида намоз ҳам ўқишди. Саволим шуки, ҳайвонларнинг аврат аъзоларини ейиш дурустми ва алкоголсиз пиво ҳақидаги фикрингиз.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Фатво
|
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
роҳимаҳуллоҳ