close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Чоршанба, Июл 10 2019

Кўчада XXI аср, нанотехнология даври, эртакларнинг ҳақиқатга айланаётган вақти, илгари фақат орзу қилиш мумкин бўлган нарсалар одатий нарсага, ҳаётнинг бир қисмига, унинг атрибутига айланаётган пайт. Ушбу тараққиётнинг бошида инсон туради, уни инсон ҳаракатга келтиради.

Якшанба, Июл 07 2019

«У тирилтирадир ва ўлдирадир ва Унгагина қайтарилурсизлар» (сура Юнус, 56). Ўлим бу – жонли организмни қўллаб-қувватлаб турадиган барча биологик жараёнларнинг тўхташидир. Жонли организмлар таналари ўлимдан кейин кўп ўтмасдан чирий бошлайди.

Душанба, Июл 01 2019

Ер юзидаги барча одамларнинг бармоқ излари бир-бирига ўхшамаслиги маълум. Бармоқ изларининг бир-бирига ўхшамаслигига оид маълумотларни турли журналлар ва манбаларда ўқиб қоламиз.

Якшанба, Июн 30 2019

«Биз уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўз нафсларидаги оят-белгиларимизни кўрсатамиз. Токи уларга Унинг ҳақлиги равшан бўлсин. Сенинг Роббинг ҳар бир нарсага шоҳид эканлиги кифоя қилмасмиди?!» (Фуссилат сураси, 53) Табиий яшаш муҳитида ўсимликлар кўплаб организмлар билан йўллари кесишади.

Шанба, Июн 29 2019

Рўза тутиш, овқатланиш ва сув ичишдан бош тортиш – барибир соғлиқ учун фойдали. Бу жараён дарҳақикат танани зарарли моддалардан тозалайди ва бу Нобел қўмитаси томонидан тасдиқланган. 2016 йил учун тиббиёт ва физиология соҳасида Нобел мукофоти совриндори деб эълон килинган япониялик Йошинори Осуми "аутофагия механизмларини кашф қилганлиги учун" бу мукофотига сазовор бўлган.

Шанба, Июн 22 2019

Ҳозирги кунда илм-фан ривожланиб, инсоният учун жуда кўп манфаатлар келтираётгани ҳеч кимга сир эмас. Илм-фан ривожланиб ҳавонинг таркиби яқин 100 йилликда тўла аниқланди. Бизни ўраб турган атмосферада азот (N2) 78%, кислород (O2) 21% ва 1% бошқа кимёвий жиҳатдан пассив газлар (аргон-Ar, карбонат ангдрид-CO2 ва бошқалар)мавжуд.

Якшанба, Апр 28 2019

Хайдар Жамол: «Кўпчилик, жумладан, ҳозирги олимларни ҳам истисно қилмаган ҳолда, фан бу – материализм синоними деб ўйлайди. Эмишки, илмий усул экспериментга ва унинг амалий натижаларини талқин қилишга асосланган. Илм-фан кичик қадамлар билан, қоронғиликда бармоқларни ёзган ҳолда ва номаълумликдан оз-оздан ишончли билим ўзлаштирган ҳолда ҳаракат қилмоқда.

Якшанба, Апр 21 2019

Ген муҳандислиги Ислом олимлари ўртасида Қуръондаги «Худо яратганни ўзгартириш» ибораси туфайли қизғин мунозараларга олиб келади. Қуръонга кўра, шайтон Одам Ато билан Момо Ҳавони тақиқланган дарахт мевасини ейишга бўлган гуноҳкор истаги билан васвасага солганида уларнинг тавба қилишлари, шунингдек, Худонинг кечиримлилиги ва Ер сайёрасида Аллоҳнинг вакили бўлиш шарафли вазифаси берилишидан қўрқиб кетган.

Жума, Апр 19 2019

Одамларнинг орасида баъзан замонавий илм – фан билан кифояланиб диндан беҳожат бўлиш мумкинлигини тасаввур қиладиган кишилар ёки баъзан янги ғоявий қарашлар “идеология” билан кифояланиб,  диндан беҳожат бўлиш мумкинлигини тасаввур қиладиган кишилар бордир.  Ҳар иккала тасаввур ҳам хатодир. Зеро, ҳеч нарса (кишини) диндан беҳожат қилмаслиги ва инсоннинг ҳаётидаги улкан вазифасини адо этишда унинг ўрнига ўтмаслигини нотиқ воқелик баён қилиб бергандир.

Жума, Апр 19 2019

Бу мақола сарлавҳаси яқинда АҚШда нашр қилинган китоб номининг ўзгинаси. Мазкур китобда, Аллоҳга бўлган ийммоннинг мия ва асаб тизими ҳамда рухий фаолиятга қандай таъсир қилиши ҳақидаги ажойиб илмий кашфиётлари ҳақида сўз боради. Пансилвания штатининг профессори Эндрю Нюберг (Andrew Newberg M.D.) ҳамда унинг ҳамкасби университетнинг рухият ва рухий кечинмаларни (психика) тадқиқот қилиш марказининг ҳодими Марк Роберт Уолдманлар (Mark Robert Waldman) мазкур китобнинг муаллифлари ҳисобланади. Бу олимлар яна кўп китобларнинг муаллифи ҳамдир.

Пайшанба, Апр 18 2019

"Айтинг: "Ҳамду сано Аллоҳ, учундир. Яқинда у сизларга ўз оят-мўьжизаларини кўрсатур. Бас, сизлар у (мўъжизаларни) тан олурсизлар (лекин у кунда тан олишингиз сизларга фойда бермас)”. (Эй Муҳаммад), Парвардигорингиз сизларнинг қилаётган амалларингиздан ғофил эмасдир" (Намл сураси, 93 оят).

Якшанба, Апр 14 2019

Табиатда ҳануз илмий изоҳи топилмаган жуда кўп ҳодисалар мавжуд. Бундай ҳодисалар устида олиб борилган тажрибалар натижалари кўпинча кенг оммага такдим этилмайди. Шундай ҳодисалардан бири ўлим ва биобадан тушунчасидир. Ҳозирги кунда ўлим ҳодисаси илмий тадқиқотлар соҳасига киритилган бўлиб, жуда кўп олимлар томонидан тадқиқ қилинмокда.

Шанба, Апр 13 2019

Америкалик анестезиолог, Аризона университети профессори Стюарт Хамерофф ўлимдан кейин ҳаёт мавжудлигини исботловчи илмий назарияни тақдим қилди, дея хабар беради РБК. Science телеканалида намойиш қилинадиган “Тоннель ичидан фазода” кўрсатувида чиқиш қилар экан, олим, инсон руҳи боқийдир, чунки “нейронлардан кўра кўпроқ фундаментал материалдан яратилган” дея хикоя қилади. “У (руҳ) Коинот тўқимасининг ўзидан ясалган”, - дейди профессор.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase