Илм-фан (328)
Подкатегории
Гарвард университети олимлари ўзига хос тадқиқот ўтказдилар. Улар гуллаб турган орхидея шонасида... 80 миллион йил олдин нима бўлганлигини билиб олдилар. Маълум бўлишича, худди ҳозирги кунда бўлгани каби, у пайтлар ҳам гуллар ҳашаротлар ёрдамида чанглантирилган. Динозаврлар тенгдоши бўлган орхидея шонасида аниқ бир ҳашарот – асалари гулчанги излари топилган.
Мисрдаги ўрта мактаблардан бирининг юқори синф ўқувчиси бўлган Азза Файяд исмли қиз болалигидан илму-фанга кўнгил қўйган. Унинг севимли машғулоти профессионал қизиқишга айланиб кетди ва ишлатилган пластмассани ёқилғига айлантириш усулини топишга олиб келди. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, йилига миллион тонна пластик чиқиндилар йиғиладиган Мисрда уни қайта ишлаш ушбу давр учун 10 миллион евродан кўпроқ даромад келтириши мумкин.
Ажабланарли, лекин ҳақиқат: махсус нисбийлик назарияси (МНН) таъсири – ёруғлик тезлигига яқин ҳаракат тезликларида вақт секинлашиши – ушбу назария Алберт Эйнштейн томонидан 1905 йил кашф қилинишидан анча олдин, VII асрда Қуръон оятларида баён қилинган эди.
“Батаҳқиқ, сизлар учун–Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди”. (Аҳзоб сураси, 21)
Нанотехнолог инқилобий кашфиёт қилди – «бактериялар мулоқоти»ни эшитишга қодир восита ишлаб чиқди. Тиббиёт соҳасидаги ноу-хау антибиотикларга чидамлиликни ушлаб туришга ва бир гуруҳ касалликларни саноқли сонияларда аниқ ташхис қилишга имкон беради.
Психология ва ахлоқ муаммолари Исломга нисбатан турлича муносабатга эга. Бир томондан, у ғарбда яшаётган мусулмонлар ҳақида хато фикрлар, уларнинг феъл-атвори ва менталитети ҳақида стереотип (бир ёқлама) тасаввурлар билан боғлиқ. Бошқа тарафдан, аксарият ҳолларда фундаментализм ва мутлақ ҳукуматга таянишга ўрганган мусулмонлар жамиятида фикр хилма-хиллиги, қарама-қаршилиги ҳамда конструктив баҳс-мунозара юритишга ҳалақит беради.
Саросима, пушаймонлик, қўрқув ва ҳамма ёлғиз... Фақатгина Аллоҳ ёрдам қила оладиган Кун. Дунёда кўп эътибор берилган обрў-эътиборнинг, оилалар, мол-мулк ва пулнинг фойдаси бўлмайдиган Кун. Орқага қайтиш бўлмайдиган Кун... Мана шу даҳшатли Кунда инсонларнинг қабрларидан чиқишлари Қуръонда тўзиган чигирткаларга ўхшатилади. Нима учун айнан чигиртка? Аллоҳ нима сабабдан чигирткаларни ўрнак қилиб кўрсатган?
Ҳар бир киши маълум бир даражада билимларга эга бўлиб кимдадир дунёқараш ва хабардорлик кенгроқ кимдадир пастроқ бўлади. Лекин шундай нарсалар борки улар ҳақида бу дунёни Яратувчи – Аллоҳ таолодан бошқа мутлақо ҳеч ким билмайди. Ушбу мақолада биз фақат ёлғиз Аллоҳ таоло биладиган беш нарсага тўхталиб ўтамиз.
«Ожиз қолдирувчи калом» деган сифат ҳам фақатгина Қуръони Каримнинг ўзига хос сифатлардан биридир. Маълумки, Қуръони Каримнинг ҳар бир ояти, ҳар бир сураси ҳам лафз жиҳатидан, ҳам маъно жиҳатидан, ҳам аҳкому ахбор жиҳатидан кишиларни ожиз қолдирувчидир. Яъни, инсонлар ҳар қанча уринсалар ҳам унга ўхшаш нарсани ижод қила олмайдилар.
Илм-фаннинг ривожланиши билан олимлар Коинот ўз-ўзидан пайдо бўлмагани – унинг ортида Олий онг турганига тобора ишонч ҳосил қилмоқдалар. Ушбу фикр фойдасига далил-исботларни фаннинг ўзи тақдим этмоқда, деб ёзади The Wall Street Journal.
Смитсон институти 1900 йиллар бошида минглаб улкан одамларнинг устухонларини йўқ қилганини тан олди. АҚШ Олий суди Смитсон институтига 1900 йиллар боши саналари билан қайд этилган ҳамда ташкилотнинг Америка бўйлаб топилган ўн минглаб улкан одамларнинг устихонларини ўша пайтда мавжуд бўлган инсоният тадрижий ривожланишининг (эволюция назариясининг) устивор хронологиясини ҳимоя қилиш учун юқори лавозимли мулозимларнинг буйруғи билан йўқ қилишда иштирок этганини тасдиқловчи ҳужжатларни очиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Келинг, астрология аслида нима эканлигини аниқлаб оламиз. Фанинг бир турими? Ёки сеҳр-жодуми? Кўпинча астрология математика ва астрономиянинг комбинацияси бўлиб, инсон тақдирини у туғилган пайтда осмон жисмлари жойлашуви ва ҳ.к. бўйича аниқлашга имкон бериши кўзда тутилади.
Дунёнинг исталган нуқтасидан туриб қиблани қандай аниқлаш мумкин? Ушбу савол бутун дунё мусулмонлари орасида келишмовчиликлар юзага чиқаради. Бу масала 2000 йил Тадқиқотлар бўйича Мусулмонлар жамияти (Muslim Society for Survey) томонидан ҳам кўриб чиқилди, симпозиум ташкил қилинди, бу муаммони батафсил ўрганиш билан шуғулланувчи Абдулазиз Саллам таклиф этилди.