Тарих (519)
Хайбар Мадинаи Мунавварадан етмиш милча узоқликдаги жой бўлиб яҳудийлар у жойни босиб олишган эди.
Ушбу дин голиб бўлди. Чунки у ўзи тарқаладиган ҳақдир. Ҳақиқат тил билан бўлсин ёки қилич билан ёхуд бошқа нарса билан тарқалиши ҳийин эмас. Чунки ҳақиқатларнинг ҳукмронлиги ҳар бир ерда соя солиши лозим.
Абдулмалик ибн Марвон ибн ал-Ҳакам ибн Абул Ос ибн Умайя ибн Абдушшамс ибн Абдум Маноф ибн Қусой ибн Килоб, Абул Валид. 26 йил туғилган. Ибн Зубайр халифа бўлиб турган пайтда у отаси олган ваъда бўйича байъат олди. (Отаси тириклигида одамлардан унга байъат беришга ваъда олган). Шундай экан, унинг халифа бўлиши тўғри эмас. Миср ва Шомни қўлида сақлаб қолди, кейин 73 (692-93)- йили Зубайрни ўлдириб, Ироқ ва унга яқин ерларда ҳам ҳукмдорлигини ўрнатди. Ана ўша кундан эътиборан унинг халифалиги тўғри ҳисобланади ва ҳокимияти тан олинади. Ана шу йили Ҳажжож Каъбани бузди ва ҳозиргидек қилиб қайта қурди.
Айтиб ўтганимиздек, яҳудлар Ислом ва мусулмонларга нисбатан адоват оловида жизғанак бўлишар, бироқ улар уруш ва жангу жадал кишилари эмас, балки макр-ҳийла ва фириб-найрангга устаси фаранг инсонлар эди.
Ибн Исҳоқ айтади: "Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Бану Қайнуқоъ яҳудларини Қайнуқоъ бозорига тўплаб шундай дедилар:
Имом Бухорий ва Муслимларнинг "саҳиҳ" тўпламларида келган: Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам Хандақ ғазотидан қайтиб, қуролини қўйиб, ювиниб бўлган эдилар, у зотнинг олдига Жаброил алайҳис-салом келиб: "Куролни қўйдингизми? Оллоҳнинг номига қасамки, биз -фаришталар қўйганимиз йўқ. Улар томон юриш қилинг", деди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Қаерга?" дедилар. Жаброил алайҳис-салом: "У ёққа", деб бани Қурайза томон ишора қилган эди, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам юришни бошладилар.
«Шимолий Кавказ мусулмонларининг руҳан ва сиёсий жиҳатдан тикланишига чеченларнинг Ади овулидан чиққан Ушурма(Ушурма - шайх Мансур Шишонийнинг исми.) сабабчи бўлган. Аллох унга турли-туман маънавий ва жисмоний азилатларни ато этган».
1.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши чиққанларининг ҳақ ва ҳақиқатга бўйин эгиш ниятлар йўқ эди. Бу қарорга келишда бир қанча далиллар ёрда?. бера олади:
Ҳоким биамриллоҳ - Абул Аббос Аҳмад Ибн Абу Али ал-Ҳасан ибн Абу Бакр ибн ал-Ҳасан ибн Али ал-Қуббий ибн ал-халифа ал-Мустаршид биллоҳ ибн ал-Мустазҳир биллоҳ.
Биринчи инсон ҳуқуқлари хартияси – «Кир манифести» яқинда 2530 ёшга тўлади. Буюк Кир (Куруши Кабир) нафақат инсон ҳуқуқларининг дунёдаги биринчи декларациясининг муаллифи, балки яҳудийларга эркинлик берган, уларни бошқа халқлар билан тенг ҳуқуқли қилган ҳукмдор сифатида ҳам тарихга кирди. Баротали Абдураҳмоннинг "Куруши Кабир" (2006) романи унинг ҳукмронлиги даври тасвирига бағишланган бўлиб, бу учун у А.Рудакий номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган.
Уларнинг биринчиси Абдурраҳмон ибн Муовия ибн Ҳишом ибн Абдулмалик ибн Марвондир. Андалусга қочиб боргач, 138 (755-56) йилиунга байъат берилди. Илмл и ва адолатли эди. 170 йил рабиул охирда вафот этди. Ундан кейин ўғли Ҳишом Абул Валид тахтга ўтирди.
Бу ғазотнинг Аҳзоб (гуруҳлар) деган номи ҳам бор. У Ибн Исҳоқ, Урва ибн Зубайр, Қатода, Ьайҳақий ва кўпчилик сийрат уламоларининг иттифоқларига кўра ҳижрий бешинчи йили, Шаввол ойида бўлиб ўтган.