close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қуръон Бобил ва Месопотамия динларининг сирларини очиб беради

Иброҳим алайҳиссалом, насронийлик ва яҳудийликнинг марказий шахсидир. У Бобилдан (ҳозирги Ироқ) шарқда жойлашган Ур шаҳрида туғилган. Бу ҳудуд ўзининг политеистик эътиқодлари билан машҳур бўлиб, у ерда кўплаб худолар ва маъбудаларга сиғинишарди. Худолар пантеонига юлдузлар ва сайёралар ҳам киради. Уларнинг барчаси шаҳарларнинг ҳимоячилари ва ҳомийлари ҳисобланган: Ур ва Ҳарранда - ой худоси Нанна, Ларс ва Сиппарда - қуёш худоси Шамаш ва Урукда - Венера маъбудаси Иштар.

Иброҳим алайҳиссалом, насронийлик ва яҳудийликнинг марказий шахсидир. У Бобилдан (ҳозирги Ироқ) шарқда жойлашган Ур шаҳрида туғилган. Бу ҳудуд ўзининг политеистик эътиқодлари билан машҳур бўлиб, у ерда кўплаб худолар ва маъбудаларга сиғинишарди. Худолар пантеонига юлдузлар ва сайёралар ҳам киради. Уларнинг барчаси шаҳарларнинг ҳимоячилари ва ҳомийлари ҳисобланган: Ур ва Ҳарранда - ой худоси Нанна, Ларс ва Сиппарда - қуёш худоси Шамаш ва Урукда - Венера маъбудаси Иштар.
Иброҳим алайҳиссалом бутпарастлар билан баҳслашиб, уларга сохта худоларга сиғиниш нотўғрилигини тушунтирган. Бобил барча Самовий Битикларда тилга олинган ягона шаҳардир. Қуръон бобилликларнинг бутпарастлиги ҳақида батафсил маълумот беради. Қуёш, Ой ва учинчи худо Кавкаб - сайёра, юлдуз. У тонг ва шафақ юлдузи сифатида танилган Венера сайёраси билан боғлиқ.
Қадимги Шумер маъбудаси Иштарнинг саккиз қиррали рамзи: «Уни тун ўраб олганида, юлдузни кўриб: «Мана шу Роббимдир», – деди. У ботганида эса: «Ботувчиларни суймасман», – деди. Чиқаётган ойни кўрганда: «Мана шу Роббимдир», – деди. У ботганида: «Агар Роббим мени тўғри йўлга бошламаса, албатта, адашувчилардан бўлгайман», – деди. Чиқаётган қуёшни кўрганда: «Мана шу Роббим. Бу каттароқ», – деди. У ҳам ботиб кетганида айтдики: «Эй қавмим, албатта, мен сиз келтираётган ширкка алоқадор эмасман» (Анъом, 76-78).
Қуръондан фарқли ўлароқ, Библияда Иброҳим алайҳиссалом халқи сиғинадиган аниқ худолар ҳақида сўз юритилмаган: "Исроил худоси Раббий шундай дейди: узоқ вақт олдин сизнинг ота-боболарингиз, жумладан, Иброҳим ва Наҳорнинг отаси Фаррах Фурот дарёсининг нариги томонида яшаган ва улар бошқа худоларга сажда қилишган" (Иисус Навин китоби, 24:2).
Яҳудий матнларида эса «юлдузларнинг барча белгилари, Қуёш ва ой белгилари Раббийнинг кучида» дейилади (Таврот Юбилейлар апокрифик китоби, 12:17). Бу ерда юлдузлар умумий тилга олинган, Қуръонда эса "Кавкаб" сўзи бирликда ИШЛАТИЛАДИ. Месопотамия дини ҳақидаги маълумотлар (шу жумладан Қуёш-Ой-Венера астротриадасига сиғиниш) минг йиллар давомида яширин бўлиб келган ва йўқолган. Сўнгги археологик кашфиётларгача.
Ёзувларда фойдаланилган шумер тили 19-асргача мутлақо номаълум эди. Бу эса Қуръоннинг илоҳий келиб чиқишининг аниқ далилидир. У фандан олдин пайдо бўлган. Унинг кашфиётлари инсониятнинг барча билимларидан устундир. У зоҳирий билан чегараланмагани боис, у очиқдан ташқарига чиқади ва олам сирларини очиб беради. Турли цивилизацияларнинг далиллари билан тўлдирилган. Турли вақтларда ва турли географик жойларда маълум бўлмаган яширин фактларни очиб беради. Яқин вақтгача кашф этилмаган илмий билимларни ўз ичига олади. Қуръон - энг олий ҳақиқат. Инсоният учун универсал қўлланма. Қанча кўп вақт ўтган сайин, у шунчалик замонавий бўлаверади ...

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase