close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қутирган роҳиблик ва қайсар моддийлик ўртасида

Леки ўша даврда насроний олами роҳиблик билан фужурнинг ўртасида омонат бўлганлигини тасвирлаб, шундай дейди:

Леки ўша даврда насроний олами роҳиблик билан фужурнинг ўртасида омонат бўлганлигини тасвирлаб, шундай дейди:
«Густоҳлик ва ахлоқий тубанлик одамларнинг ахлоқи ва жамиятларида ўзининг чўққи даражасига етган эди. Ахлоқсизлик, фужур, ҳашаматга берилиш, шаҳватларга муккасидан кетишлик, шоҳларнинг ҳузурида, бойлар ва амирларнинг мажлисларида лаганбардорлик қилиш, чиройли либослар, зеб- зийнатлар борасида кимўзарга ўйнаш ўзининг энг кучли ва авж нуқтасига етган эди. Дунё бир пайтнинг ўзида максимал роҳиблик билан максимал фужурнинг ўртасида тебраниб турар эди. Қайси шаҳарларда тарки дунёчилик кўпроқ авж олган бўлса, ахлоқсизлик ва фисқу фужур энг авж олган жой ўша ер бўлар эди. Ана шу асрда инсоннинг шарафи ва улуғлигига душман бўлган фужур ва адашишлик жам бўлган эди. Жумҳурнинг фикри заифлашиб қолганидан одамлар шу ҳолга келишган эдики инсонлар ўртасида бўладиган уятсиз сўзлар ва ёмон суҳбатларга эътиборсиз қарар эдилар. Инсонийлик виждони худди диндан, унинг ваийдидан қўрққандек кўринсада бироқ тинч ва хотиржам эди. Негаки у ўзи қилаётган дуолар ва бошқалари инсоннинг барча амалларига каффорат бўлади деган эътиқодда эди. Макру хийла ва алдамчиликнинг бозори авж олиб кетиб ана шу асрга келиб бу борада императорларнинг асридагидан ҳам ошиб тушди. Лекин фикрий эркинлик ва миллий жонланиш таназзулга юз тутганига қарамай зулм, адоват, шафқатсизлик ва ахлоқсизлик оз эди».

Диний доираларнинг бузилиши

Роҳиблик ва пассив диний тузум фитрат билан тўқнаш келишдан бошқа нарса эмас эди. Шунинг учун ҳам янги диний омиллар, уларнинг маънавий ҳукмронлиги ва булардан бошқа омилларнинг кўмаги сабабли мағлублигича қолиб кетаверди. Кейин табиат ғолиб келиб диний доираларга аста -секинлик билан заифлик ва оғишишлар кириб келди. Ҳатто дунёвий доиралар билан рақобатлаша бошлади. Ахлоқнинг бузилиши, уятсизлик ва фисқу фужурда ундан ўзиб кетган бўлса ҳам эҳтимол. Шунинг учун ҳукумат масиҳийларнинг ўртасида дўстлик ва биродарлик битимини кўзда тутадиган диний адабиётларни, ахлоқсизлик ва фужур ишлар учрайдиган шаҳидлар ва авлиёларнинг байрамларини ҳамда юбилейларини тақиқлаб қўйди. Руҳонийларни катта ва мункар жиноятларни қилганликда айблади.
Роҳиб «Jarum» шундай дейди: «Руҳонийларнинг маъийшатларию роҳат-фароғатлари амирлар ва ҳашаматга берилган бойларнинг фаровон турмушларини обрўсизлантирар эди. Папаларнинг ахлоқи жуда ҳам тубанлашиб кетган эди. Очкўзлик, молу дунё муҳаббати уларни асир олган ва улар ҳадларидан ошиб кетган эдилар. Ҳатто мансаб ва вазифаларни ҳудди мато сингари ким ошди савдосига қўйиб сотар эдилар. Жаннат  ерларини хужжатлар, чеклар ва кечирилгани ҳақидаги чипталар эвазига ижарага берар эдилар. Қонунни бузишга изн берар эдилар.  Дўзахдан нажот топгани ҳақидаги шаҳодатномаларни берар эдилар. Ҳаром қилинган ва тақиқланган ишларни қилишга пул ва маркаларга ўхшаш ижозатномаларни берар эдилар. Пора олишар, судхўрлик қилишар эдилар. Молу дунёни жуда ҳам қаттиқ совурганларидан ҳатто Папа Иннокентий VIII папалик тожини гаровга қўйишга мажбур бўлган эди. Лью X Папа ҳақида гапирар экан унинг ўзидан олдинги Папа қолдириб кетган бойлик ва молу дунёни ишлатиб, ҳатто ўз улуши ва даромадигача тугатиб юборганини зикр қилади. Ҳатто ўзидан кейин келадиган ўринбосарининг маошини ҳам олдиндан олиб ишлатиб юборади. Ҳикоя қилишларича Франция мамлакатининг даромади Папаларга нафақа бериш ва уларнинг шаҳватларини рози қилишга кифоя қилмас экан».

Надавийнинг "Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase