close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
03.04.2020 21:32

Исроил шифокорлари коронавируснинг асимптоматик ташувчиларини аниқлашни ўрганишди. Бу ҳақда мамлакат ОАВ ёзмоқда. Тадқиқотчиларга кўра, COVID-19 ташувчиларининг 50 фоизигача касалликнинг аломатлари кўринмайди ва улар айниқса хавфлидир, чунки улар бу ҳақида билмасдан ҳам бошқаларга юқтиришади.

16.03.2020 23:48

Исроилда, Қуддус марказида коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар доирасида иккита масжид ёпилди, хабар қилади Al Arabiya шаҳар мусулмонлар жамоати вакилларига ҳавола қилган ҳолда. Маълумки, ал-Ақсо масжиди ҳам ёпилган. Ундан ташкари, яқин жойда жойлашган Қоя гумбази масжиди ҳам ёпилди.

15.03.2020 22:36

Лабораторияда ишлаб чиқилган антигенлар нафақат организмнинг умумий иммун реакциясини чақиришга қодир, балки заҳарланиш жойида аксил-таналар ишлаб чиқишни рағбатлантиради. Галилей шаҳри (Исроил, араб. Жалил) МИГАЛЬ илмий-тадқиқотчилик институти ходимлари ихтиро қилган коронавирусдан вакцина барча синов босқичларидан муваффақиятли ўтди.

15.03.2020 13:38

Исроил махсус кучлари фаластинлик маҳбусни атайлаб коронавирус таъсирига дуч қилдилар ва шундан кейин уни фаластинлик маҳбуслар сакланадиган машъум ва машҳур Ашкелона қмоқхонасига қайтардилар. Фаластин маҳбуслар ишлари бўйича қўмита маълумотига кўра, араб маҳбус бундан 5 кун олдин унга COVID-19 ташхиси қўйилган исроиллик шифокор кўригига олиб борилган.

06.03.2020 10:42

1997 йилнинг 1 июнь куни туғилган бу жажжи қизалоқ 21 йиллик умри давомида мусулмонларнинг дарди ва қонли тўқнашувлари гувоҳи бўлди... Бу муслима синглимизнинг исми Разан Ашраф Абдулқодир ан-Наджжар фаластинлик ҳамшира (фельдшер), Исроил мудофаа кучлари томонидан Ғазо сектори билан чегарада, фаластинлик ярадорларга ёрдам бераётган пайтда ўлдирилган.

22.02.2020 09:39

Баҳрайн суди ўтган ой АҚШ президенти Доналд Трампнинг Фаластин "тинчлик режаси"га қарши намойиши пайтида Исроил байроғини ёққани учун бир кишини уч йилга озодликдан маҳрум қилди. "Ёнаётган байроқлар транспорт ва аҳоли саломатлигига хавф туғдиради", - дейилади Баҳрайн суди қарорида.

10.02.2020 01:21

Яқинда баъзи сайтлар Қуръон маъноларининг Саудия томонидан иброний тилига янги таржимасида кўплаб хатоларга йўл қўйилгани, энг асосийси сабаби Ал-Ақса масжидини "ибодатхона" билан алмаштириш учун бўлгани ҳақида ёзганди. Биз ҳам ўшанда машҳур Middle East Monitor веб-сайтининг хабарларига таянгандик, ўз навбатида у ҳам бошқа манбаларга мурожаат қилганди.

06.02.2020 14:51

Кутганимиздек, "аср битими" сифатида тақдим этилган Трамп-Нетанььяху режасига жамоатчиликнинг муносабати, улар орасидаги кескин фарқларга қарамай, барча араб давлатлари орасида бир хил бўлиб чиқди. Чунончи, Араб Лигасининг ўтган шанба куни бир овоздан қабул қилган баёнотида айтилишича, унинг аъзолари АҚШ-Исроил ўртасида «аср битими»ни рад этишади, у Фаластин халқининг ҳатто энг кичик ҳуқуқ ва истакларига ҳам жавоб бермайди.

27.12.2019 19:54

Исроил армияси бир оиланинг 9 нафар аъзоси ҳалок бўлишига олиб келган фуқаро шахслар учун рискни нотўғри баҳолашда айбини тан олди. 14 ноябрь куни ҳаво ҳужумлари Ғазо секторидаги Фаластин маъмурияти ходими Расмий Абу Малхус ва унинг акаси Муҳаммаднинг уйларига қарши йўналтирилганди.

22.12.2019 09:35

Гаага Халқаро жиноий суд бош прокурори Фату Бенсуда бугун шов-шувли баёнот берди. Унинг фикрига кўра, Исроил томонидан босиб олинган Фаластин ҳудудларида содир этилган ҳарбий жиноятларни тергов қилишни бошлаш учун етарлича жиддий асослар мавжуд. Бу ҳақида «Анадолу» хабар қилди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase