Фату Бенсуданинг ҳисоблашича, Фаластиндаги вазиятни дастлабки ўрганиб чиқишдан сўнг бундай тергов бошлаш учун «оқилона асослар» аниқланди.
Шунингдек, бош прокурор ўз баёнотида «ҳарбий жиноятлар Ғарбий соҳилда, жумладан, Шарқий Қуддусда, шунингдек, Ғазо секторида содир этилган ёки содир этилмоқда» деб фикр билдирди.
Исроилнинг ҳарбий жиноятларини дастлабки тергов қилишни бошлаш ҳақида Халқаро жиноий суд 2015 йил январида маълум қилганди.
Гаагада суд гумондорни ҳибсга олиш ёки тутиб туриш ҳақида қарор қабул қилинганидан сўнг у Халқаро жиноий суд аъзоси бўлган исталган мамлакатда ҳеч қандай чекловларсиз ҳибсга олиниши мумкин.
Халқаро суд Исроилнинг жиноятларини тергов қилади
Гаага Халқаро жиноий суд бош прокурори Фату Бенсуда бугун шов-шувли баёнот берди. Унинг фикрига кўра, Исроил томонидан босиб олинган Фаластин ҳудудларида содир этилган ҳарбий жиноятларни тергов қилишни бошлаш учун етарлича жиддий асослар мавжуд. Бу ҳақида «Анадолу» хабар қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар