close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроил махсус хизмати фаластинликга атайлаб коронавирус юқтирди

Исроил махсус кучлари фаластинлик маҳбусни атайлаб коронавирус таъсирига дуч қилдилар ва шундан кейин уни фаластинлик маҳбуслар сакланадиган машъум ва машҳур Ашкелона қмоқхонасига қайтардилар. Фаластин маҳбуслар ишлари бўйича қўмита маълумотига кўра, араб маҳбус бундан 5 кун олдин унга COVID-19 ташхиси қўйилган исроиллик шифокор кўригига олиб борилган.

Беморнинг хавфли вирусни юқтириш риски юқори эканлигини билган ҳолда, исроиллик шифокор текширув ва даволаш ҳаракатларини амалга оширди, шундан сўнг Фаластинлик мусулмон 18 нафар ватандошлари ёнига ўз камерасига қайтарилди, дея хабар бермоқда AlBawaba.
Кейинчалик 19 фаластинлик карантинга олинди.
Исроилда 100 дан ортиқ коронавирус ҳолати қайд этилган, Фаластин ҳудудларида эса 30 нафар аҳолига бундай ташхис қўйилган.
Араб инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ҳеч нарсадан шубҳа ҳам қилмаган фаластинликни касаллик юқтириб олганлиги аниқ бўлган исроиллик шифокор кўригидан норозилигини билдирмоқдалар ва вирусга дучор бўлган маҳбуслар учун тегишли тиббий аралашувни талаб қилмоқдалар.


Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase