close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саудияликлар Исроилни мамнун қилиш учун Қуръон маъноларининг таржимасини бузмаганлар

Яқинда баъзи сайтлар Қуръон маъноларининг Саудия томонидан иброний тилига янги таржимасида кўплаб хатоларга йўл қўйилгани, энг асосийси сабаби Ал-Ақса масжидини "ибодатхона" билан алмаштириш учун бўлгани ҳақида ёзганди. Биз ҳам ўшанда машҳур Middle East Monitor веб-сайтининг хабарларига таянгандик, ўз навбатида у ҳам бошқа манбаларга мурожаат қилганди.

Шунга қарамай, бир неча кундан кейин биз маълумотларнинг ёлғон эканлигини тан олишга мажбур бўлдик ва биз, бошқалар сингари, совуқ урушнинг қурбонига айландик ва бундан ташқари, беихтиёр унинг иштирокчилари бўлдик.
Аслида, МEМ ўз мақолаларида келтирилган барча манбалар шубҳали ва Эрон тарғиботига асосланган бўлиб чиқди. Таржиманинг ўзи ҳақида гап кетганда, унинг бевосита муаллифи Ал-Ақсани ибодатхона деб атамаганлигини исботлаб, ўз асарида тегишли жойларни кўрсатди.
Таниқли муаллиф ва ислом оламининг тадқиқотчиси доктор Хеллер Facebook-даги саҳифасида шов-шувли таржимадан ушбу саҳифанинг фотосуратига ишора қилди ва Ал-Ақса ибронийча сўз билан "мисгад" деб номланганлигини таъкидлади. Бу сўз арабча "масжид" сўзи билан бир ўзакка эга бўлиб, иброний тилида айнан масжидни белгилаш учун ишлатилган. Ҳолбуки, "ибодатхона" сўзи умуман бошқача тарзда ёзилади ва у таржимада умуман йўқ.
Бошқалар, шунингдек, таржимада "Муҳаммад" номи қайд этилмаганлиги ҳақидаги даъво ёлғон эканлигини пайқадилар.
Умуман олганда, таржима оддий бир таржима, унинг муаллифлари ва ноширлари Исроилни мамнун қилиш учун бирон бир мақсад қўймаган.
Барчамиз учун бу, мусулмонлар ... бошқа мусулмонлар билан олиб борадиган ахборот урушларининг қандай тутуруқсиз ва шафқатсиз эканлигини яна бир эслатишдир.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase