close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
07.01.2021 13:07

Ҳарбийлар зайтунзорлар «С ҳудуди»да жойлашган эканини баҳона қилди. Исроил ҳарбийлари босиб олинган Ғарбий соҳилда Селфит шаҳри ҳудудида фаластинликларнинг икки мингга яқин зайтун дарахтини кесиб ташлади. Бу ҳақида «Анадолу» агентлигига Дейр Баллут тумани муниципалитет раҳбари Яҳё Авде маълум қилди.

28.12.2020 11:50

Покистон Бирлашган Араб Амирликларига Исроил-Фаластин можароси ҳал бўлмагунча Исломобод Исроилни тан олмайди, деб аниқлик киритганини айтади. «Мен Покистоннинг Исроил бўйича позициясини БАА ташқи ишлар вазирига шундай тақдим этдимки, Фаластин масаласи аниқ ва доимий ечимини топмагунча биз Исроил билан ҳеч қандай алоқа ўрнатмаймиз», - деди журналистларга Покистон ташқи ишлар вазири Шох Маҳмуд Қурайший.

12.12.2020 00:10

Илмий фантастика Исроил қуролли кучларига интеграция қилинмоқда. Elbit Systems компаниясининг шўъба компанияси саналган Elsec илғор технологияларга ўзига хос қарашни таклиф қилиб, ЦАХАЛ фойдаланадиган илғор технологияни тақдим этди. Бу ҳақида Israel Hayom ёзади.

07.12.2020 12:05

Иордания Исроил Саудия Арабистонига Қуддусдаги Исломий муқаддас жойларни назорат қилишни таклиф қилганидан хавотирда. Бу ҳақида Исроил матбуотига таянган ҳолда MIGnews ахборот агентлиги ёзмоқда.

30.11.2020 08:57

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг айтишича, Тель-Авив Эрон Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги тадқиқот ва инновация ташкилоти раҳбари Муҳсин Фахризода ҳалок бўлган террорчилик ҳужумига алоқадор. Вазир ўзининг Twitter-аккаунтида Тел-Авивнинг олим ўлимига алоқадорлигига «жиддий далиллар» мавжудлигини маълум килди.

29.11.2020 17:24

Эрон АҚШ ва Исроилни ҳар қандай авантюрадан огоҳлантиради, ўз халқи ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур қадамлар қўйиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади, дейилади Ислом Республикасининг БМТдаги доимий вакили Мажид Тахт-Раванчининг Теҳрон яқинида атомчи-физигига суиқасддан сўнг йўллаган мактубда.

28.11.2020 16:53

Теҳрон яқинида қилинган ҳужум оқибатида «Эрон бомбасининг отаси» Муҳсин Фахризода ўлдирилди. Эрон қотилларни ўз қилмишидан пушаймон бўлишга мажбур қилишини ваъда қилди. Қотиллик учун жавобгарликни ҳали ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ, лекин Эрон ОАВ Нетаняхунинг Фахризодага аввалги қизиқишларини эслатиб ўтди, деб ёзади The Times of Israel.

20.11.2020 03:53

Фаластинда ҳозирги Оқ уй маъмуриятининг Яқин Шарқдаги ўрни танқид қилинди. Яқин Шарқдаги "Аср битими" Оқ уйнинг ҳозирги раҳбари билан бирга кун тартибидан чиқиб кетади. Бу ҳақида Фаластин Бош вазири Муҳаммад Иштийё маълум қилди.

16.11.2020 01:13

Бу зарба Фаластин ярим анклавидан Исроилга томон икки ракета учирилишига жавобан берилди. Исроил самолётлари ва зирҳли бўлинмалари блокланган Ғазо секторида Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати объектларига бир қатор зарбалар берди. Бу ҳақида Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) хабар берди.

21.10.2020 03:06

Саудия Арабистони ва Исроил ўртасидаги муносабатлар нормаллаштирилиши мумкин, бироқ Фаластин-Исроил музокараларини бошлаш устувор бўлиб қолаверади. Бу ҳақида АҚШ га ташрифи давомида Яқин Шарқ сиёсати Вашингтон институтига берган интервьюда қироллик ташқи ишлар вазири Фейсал бен Фархан ал Сауд.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase