Бу ҳақида энг янги вакцина синтези билан бевосита шуғулланган микробиология доктори Надя Груздева маълум қилди, хабар беради "Детали" нашри.
Груздеванинг сўзларига кўра, сўнгги тўрт йил давомида Исроил иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалиги вазирликлари томонидан молиялаштириладиган лойиҳа доирасида олимлар товуқларга юқадиган коронавирусдан вакцина ишлаб чиқдилар.
"Бу вирус аллақачондан буён бўлиб, Исроил паррандачилигига жиддий зиён етказади. Коронавируслар бу – нафақат одамларга, балки ҳайвонлар ва қушларга ҳам юқадиган вируслар оиласидир. Айрим коронавируслар одамларда енгил шамоллаш касалликларига, баъзида бронхитга олиб келади. Коронавируслар ўхшаш тузилмага эга, бунда уларнинг фаол қисми саналган оқсиллар ҳам ўхшаб кетади",- изоҳ берди у.
Груздеванинг таъкидлашича, лабораторияда ишлаб чиқилган аксил-генлар нафақат организмнинг умумий иммун реакциясини чақиришга қодир, балки заҳарланши жойида аксил-таналар маҳаллий ишлаб чиқишни рағбатлантиради.
"Ахир вирус одам ёки ҳайвон организмига шиллиқ пардалар – нафас олиш тизими, қизилўнгач ва бошқа органлар орқали тушади. Тажрибаларнинг кўрсатишича, бизнинг эмлашимиз организмга вирусни бошланғич босқичда, кириб бориш жойининг ўзида йўқ қилишга имкон беради. Ва, муҳими, биз шунчаки вакцина, универсал платформа яратдик, унинг негизида коронавируслар бошқа турларига нисбатан фаол рекомбинант оқсиллар ишлаб чиқиш мумкин", - деди тадқиқотчи.
Груздева SARS-CoV-2 вируси халқаро тадқиқотлари илк натижалари бир неча ҳафта олдин пайдо бўлганини қўшимча қилди.
"Бу мунтазам равишда олинадиган ва тўлдириб бориладиган маълумотлар тўпламидир. Шунда биз паррандачилик учун, товуқларни эмлаш учун ишлаб чиқилган оқсил ҳозирги эпидемияга сабабчи бўлган коронавируснинг фаол оқсили билан ўхшаш эканлигини кўрдик. Бизнинг вакцина товуқларда клиник тадқиқотлардан муваффақиятли ўтганлиги сабабли саъй-ҳаракатларни одамларга юқаётган бугунги коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқишга йўналтиришга қарор қилинди", - деди Груздева.
Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Хитой шифокорлари ҳам коронавирусни даволашнинг самарали усулини топган эдилар.
Номаълум вирус илк бор 2019 йил декабрида Хитойнинг марказидаги Ухан шаҳри аҳолисида қайд этилганди. Тахминларга кўра, у шаҳарнинг денгиз маҳсулотлари билан савдо қилинадиган бозорида пайдо бўлган. Кейинроқ эса янги вирус коронавируслар гуруҳига мансуб эканлиги аниқланди.
2020 йилнинг 4 март ҳолатига, дунё бўйича Covid-19 коронавирус юқтириб олган одамлар сони 92796 кишини ташкил қилиб, 3201 киши вафот этган.
Исроиллик олимлар коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқди
Лабораторияда ишлаб чиқилган антигенлар нафақат организмнинг умумий иммун реакциясини чақиришга қодир, балки заҳарланиш жойида аксил-таналар ишлаб чиқишни рағбатлантиради. Галилей шаҳри (Исроил, араб. Жалил) МИГАЛЬ илмий-тадқиқотчилик институти ходимлари ихтиро қилган коронавирусдан вакцина барча синов босқичларидан муваффақиятли ўтди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси