Саварк оиласининг 9 нафар аъзоси Дор-ал-Балахда уларнинг уйига тўртта ҳужум оқибатида ўлдирилди. Қурбонларнинг бештаси болалар эди.
Ҳаво ҳужумлари Расми, унинг 45 ёшдаги иккинчи хотини ва 11 та фарзандининг учтаси – 3 яшар Салим, 12 яшар Муханнад ва уч ойлик Фираснинг ўлимига олиб келди.
Портлаш натижасида шунингдек, Муҳаммаднинг хотини, 39 яшар Юсра, уларнинг икки нафар ўғли – 7 яшар Муаз ва 13 яшар Васим ҳалок бўлди. Муҳаммад 22 ноябрь куни жароҳатлар оқибатида кўз юмди.
Улар Исроил ва «Ислом жиҳоди» гуруҳи ўртасида икки кун давом этган чегара атрофидаги жанглар давомида Ғазо секторига исроилликларнинг ҳаво ҳужумлари оқибатида ўлдирилган 34 та фаластинлик қаторидан ўрин олди. Ғазо секторининг ракетадан ўққа тутилиши оқибатида камида 63 та исроиллик яраланди.
Исроил армиясининг таъкидлашича, у «Ислом жиҳоди» гуруҳига алоқадор дала командирининг уйига ҳужум уюштирган, бироқ оила буни инкор қилди.
Сешанба куни қилинган баёнотда, Исроил армияси ҳужумдан олдин тўпланган разведка маълумотлари ушбу уйнинг "Исломий Жиҳод" террорчилик ташкилотининг ҳарбий мажмуаси сифатида аниқланганлигини кўрсатди.
Армия фуқаролар томонидан уй-жой сифатида фойдаланилмаётган объектга "ҳужум натижасида тинч аҳоли зарар кўрмайди" деб "ҳисоблади".
Кейинчалик, текширув пайтида аниқланишича, "мажмуа ҳудудида ҳарбий ҳаракатлар амалга оширилган бўлса ҳам, у ёпиқ ҳудуд эмас эди ва аслида у ерда тинч аҳоли бор эди", дейилади хабарда.
Армия "бу каби тартибсиз воқеаларнинг такрорланишини" камайтириш учун ўз "хатоларидан" сабоқ олишини айтди. Лекин бунга кимдир ишонадими?
Исроил армияси Ганада бутун бошли бир оила ҳалок бўлишига олиб келган «хато»ни тан олди
Исроил армияси бир оиланинг 9 нафар аъзоси ҳалок бўлишига олиб келган фуқаро шахслар учун рискни нотўғри баҳолашда айбини тан олди. 14 ноябрь куни ҳаво ҳужумлари Ғазо секторидаги Фаластин маъмурияти ходими Расмий Абу Малхус ва унинг акаси Муҳаммаднинг уйларига қарши йўналтирилганди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси