close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Баҳрайн: Исроил байроғини ёққани учун 3 йиллик қамоқ

Баҳрайн суди ўтган ой АҚШ президенти Доналд Трампнинг Фаластин "тинчлик режаси"га қарши намойиши пайтида Исроил байроғини ёққани учун бир кишини уч йилга озодликдан маҳрум қилди. "Ёнаётган байроқлар транспорт ва аҳоли саломатлигига хавф туғдиради", - дейилади Баҳрайн суди қарорида.

"Бу Баҳрайн фуқаронинг Исроил байроғини ёққани учун жазолаган биринчи ҳолатдир. Бу ерда қизиқ томони шундаки, Исроил қонунларида байроқни ёққани учун жазо муддати 3 йилни ташкил этади », - дея баҳрайнлик таниқли журналист Аделе Марзук ўзининг твиттерида ёзган.
Баҳрайн Форс кўрфазида Исроил билан муносабатларни нормаллаштиришнинг жиддий тарафдори сифатида танилган. Унинг вакиллари Вашингтондаги Оқ уйда бўлиб ўтган "аср битими" тақдимотида иштирок этишди.
АҚШ Президенти Доналд Трамп ва Исроил Бош вазири Бенямин Натеняҳу ҳам Баҳрайн вакилларига ушбу тадбирда иштирок этганлари учун миннатдорчилик билдирди.

Тажриба ўтказиш ва Баҳрайн суди бошқа байроққа нисбатан унчалик жанжалли бўлмаган қарорга келишини кўриш қизиқ бўлар эди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase