Долзарб мавзу (1113)
Подкатегории
«Толибон» ҳукумати ўз ҳаракатлари билан қонунийликка эришиши мумкин
Афғонистонда «Толибон» ҳаракатининг хокимият тепасига қайтиши юз миллиондан ортиқ мусулмон яшайдиган қўшни Ҳиндистон мамлакатида исламофобия кучайишига олиб келди. Мусулмон сиёсатчилари, ёзувчилар, журналистлар ва оддий фуқаролар ўнг қанот радикал индуистлар, жумладан, ҳукмрон “Бхаратия Джаната” партияси аъзолари қўзғаётган исломга қарши жазава қурбонларига айланмоқда.
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И 2021 йил 28 июлда Хитойнинг Тянцзин шаҳрида «Толибон» сиёсий етакчиси Мулла Абдул Ғани Бародар билан учрашди.
Сўнгги бир-икки йил давомида COVID-19га қарши вакциналар билан боғлиқ давом этаётган баҳс-мунозараларнинг асосий мавзуларидан бир шуки, айрим вакциналар классик маънодаги вакцина эмас, балки ген терапияси намуналарини – яъни унинг йўриқномалар тўплами ҳужайраларни анти-таналар ишлаб чиқаришга мажбур қиладиган махсус РНК ни ҳужайраларга ҳужайраларга етказиб бериш тизимларини ифодалайди.
Пентагон Кобул аэропортидаги террорчилик ҳужуми учун ўч олиш мақсадида Афғонистондаги ИД объектига зарба ҳақида маълум қилди. Президент Жо Байденнинг буйруғига кўра, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари учувчисиз учиш аппарати (УУА) Нангархар вилоятида ИД террорчисининг бошпанасига авиазарба берди. Махсус хизматлар маълумотларига кўра, жангари бир юз элликдан ортиқ одам ҳалок бўлган Кобул аэропортидаги террорчилик ҳужумининг ташкилотчиси бўлган.
Эрон ядро масаласини ҳал қилишда дипломатик ёндашувдан ташқари Қўшма Штатлар бошқа воситаларга ҳам эга. Бу ҳақида АҚШ президенти Жозеф Байден Исроил Бош вазири Нафтали Беннет билан музокараларда айтиб ўтди.
Ўтган куни Кобул аэропортида содир бўлган воқеалар, фожиали табиатга эга бўлишидан ташқари, ижобий жиҳатлардан ҳам холи эмас. «Толибон» Кобулда ҳокимиятни қўлга олган пайтдан бери бутун дунё улар олиб келадиган «даҳшатли» тартиблар туфайли уларга нисбатан нафрат ва қўрқувларга ғарқ бўлиб келмоқда.
Гарчи кимдадир «Толибон» ёки аниқроғи Афғонистон Ислом Амирлиги ҳокимияти дунёнинг асосий ўйинчилари томонидан қарор топган ва тан олинган, деган таассурот пайдо бўлиши мумкин бўлса -да, унинг аҳволи ҳали барқарор эмаслигини тушуниш керак.
"Кўп миқдордаги пул тўғридан-тўғри урушга сарфланди, нисбатан камроқ қисми - мамлакатни қайта тиклаш учун ишлатилди. Миллиардлаб доллар бекордан-бекорга исроф қилинди. Шундай экан, америкаликлар кетганидан кейин Афғонистонда нима ҳам қоларди", - деб ёзади Швейцария нашри Neue Zürcher Zeitung.
Ташкил қилиш учун 20 йил вақт кетган афғон армияси ва полицияси «Толибон»га қарши қудратли куч бўлиши керак эди. Аммо, афғон армиясининг тез қулаши бутун дунёни ларзага солди ва энди барчани бир савол қизиқтирмоқда – нега афғон аскарлари жанг майдонидан қочди?
Афғонистон миллий қаҳрамони, «Панжшер арслони» Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли – Аҳмад Масъуднинг отрядлари жума куни Боғлон вилоятида «Толибон»дан уч туманни тортиб олди.
Афғонистон шиддатли ўзгаришлар босқичига кирди. Ниҳоят бир ҳафта ичида Ҳирот ва Қандаҳор билан мамлакат жанубини ва ғарбини назоратга олиб, «Толибон» ҳаракати («Афғонистон Ислом амирлиги») жангарилари 14 август куни мамлакат шимолидаги энг йирик шаҳар Мозори-Шарифни, бир қанча вақтдан сўнг шарқий Жалолободни ҳам муваффақиятли эгаллади.
Туркия, эҳтимол, Кобулнинг «Толибон» томонидан тез қўлга олиниши ва АҚШнинг Афғонистондан кутилганидан олдинроқ олиб чиқилишидан боши қотган кам сонли томонлардан бирига айланган.