close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хитой Ҳиндистоннинг ҳужум килишини кутмоқда

Ҳиндистон Хитой билан чегарада ҳарбий гуруҳларини кучайтириб, бунинг учун АҚШ дан сотиб олинган қуроллардан фойдаланмоқда. Вашингтонда унинг ҳаракатлари олқишланмоқда ва ҳиндлар Хитой учун жиддий таҳдид бўлишига умид қилмоқда.

Chinook вертолетлари, ўта енгил шатакка олинадиган гаубицалар ва энг янги кузатув тизимлари, янги автоматик милтиқлар ва ҳатто энг янги, тоғда кийиш учун махсус мўлжалланган оёқ кийимлари – америка ҳарбий-саноат комплексининг баланд тоғ шароитларида жанговар ҳаракатларни самарали олиб бориш учун мўлжалланган барча ютуқлари Ҳимолайга, Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги чегарага йўл оляпти.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва қуролли кучлар қўмондонлиги ўзини бахтиёр ҳис қиляпти, чунки АҚШ билан алоқаларнинг мустаҳкамланиши нафақат Хитой билан баҳсли ҳудудларни ушлаб қолишга, балки зарур ҳолларда Хитой кушинларига қарши кескин ҳужумга ўтишга имкон берадиган «бахтли қарта» деб ҳисоблайди.
Ҳиндлар ўтган йил давомида 30 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчиларни Ҳимолайга кўчириб, ҳозир уларни шошилинч равишда асосан «Made in USA» тамғаси туширилган энг сўнгги қуроллар ва ускуналар билан жиҳозламоқда. Ўтган йилги, 20 нафар ҳинд аскарлари Хитой чегарачилар билан муштлар, тошлар ва резина таёқлар ёрдамидаги қўл жангида ҳалок бўлган Ладах шармандалиги, америкаликлар билан иттифоқ туфайли бошқа такрорланмаслигига ишончи комил Нью-Деҳлининг.
Уларга оптимизм берадиган нарса шуки, кўнгилдаги орзуси амалга ошмоқда: Вашингтон билан иттифоқ туфайли улар ўз қуролли кучларини модернизация қилишни бошлади ва 2024 йилга келиб уни якунлашни режалаштирмоқда. Натижада тўртта қўмондолик ташкил қилинади: Покистон йўналишида, Хитой йўналишида, Ҳинд океанида ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари.
 «Ҳиндистон қуролли кучларини модернизация қилиш технологик ўзгаришлар ва минтақавий муаммоларни хал этиш учун амалга оширилмоқда», - деди Мудофаа вазирлиги вакили Анджнун Бхарат Бхушан Бабу haqqin.az томонидан берилган сўровга жавобан. Бироқ гап фақат ислоҳотлар ҳақида кетмаяпти – ҳинд қўмондонлигининг режалари анча катта.
Хитойга қарши Ҳиндистонни режалаштирар экан, америкаликлар машъум қуролни деворга осиб қўйди
«Ҳимолай агар бунга зарурат туғилса, Хитойга шу ердан зарба бериладиган ҳудудга айланмоқда», деб тўғридан-тўғри ёзмоқда маҳаллий ОАВ. Ҳиндистон хавфсизлиги ҳам ортади, чунки ушбу жанговар ҳаракатлар саҳнасида Мьянмага қадар чўзилган чегараларни ушлаб қолиш қийин. Марказий Ҳиндистонни шимоли-шарқ билан бирлаштирадиган темир йўллар ва газ қувурлари ўтадиган Бутан, Непал ва Бангладеш орқали тор йўлакни эса ҳатто йирик бўлмаган кучлар билан ҳам кесиб қўйиш қийин эмас. Хитойнинг битта моторлаштирилган қисми Ҳиндистон ҳудудини бемалол иккита тенг бўлмаган қисмга ажратиб қўйиши мумкин. Шу тариқа Нью-Дели учун коллапс кафолатланади.
Шу сабабли, модернизация қилиш билан бир қаторда ҳиндлар Ҳимолай жанговар ҳаракатлар саҳнасини кучайтиришга жиддий эътибор қаратмоқда. Тоннеллар ва йўллар қурилмоқда, учиш-қўниш йўлаклари кенгайтирилмоқда. Америка қуроллари эса бу ерда "янги ранглар билан ўйнай" бошлайди. АҚШ вертолётсозлиги афсонаси Chinook ўйин қоидаларини ўзгартирмоқда. У олдин ҳеч қачон кузатилмаган даражада ҳаракатчанлик ва маневрчанлик тақдим этади - қўшинлар ва артиллерия энди тез фурсатда маълум жойларда кучлар мувозанатини ўзгартириб, бир тоғ тизмасидан бошқасига ўтказилиши мумкин.
Ҳиндистонда – милитаризм ва қурол билан дўқ қилиш авжида. АҚШ билан дўстлик мустаҳкам, «хинди-американа бхай-бхай» ва ҳоказо. Нью-Дели уни калтаклашган қора кунлар ўтмишда қолганлиги жиддий ишоняпти. Миллатчилик ва мусулмонларга қарши кайфиятларнинг кучайиши билан бу портловчи аралашма яратади, кечаги рақибларни осонлик билан, ҳеч қандай муаммосиз, «писта чаққандай» янчиб ташлаш мумкин деган хаёллар уйғотади. Бу эса яхшиликка олиб келмайди.
Ҳиндистонни Хитойга қарши қуроллантириш, америкаликлар вақти келиб ундан ўқ отиладиган машъум қуролни деворга илиб қўймоқда. Шу билан бирга, Вашингтон бунинг акс-садоси уларга албатта етиб бормаслигига чин дилдан ишонади. Жанубий Осиё ва унга туташ минтақалар тақдири эса - осиёликлар тақдири қачондир ўзи АҚШ ни хавотирга солганми?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase