Бу нима учун муҳим? Тобора кўп сонли ҳукуматлар ва бошқа ташкилотлар Хитой ҳукуматининг уйғур этник озчилигига нисбатан сиёсати шунчаки репрессия эмас, аслида геноциддир, деган хулосага келади.
Ҳукумат геноцид ҳуқуқий таърифини чиқариши билан у халқаро ҳуқуқ доирасида чора кўриши шарт.
Ҳисобот геноцид олдини олиш бўйича Симон-Скьодт музейи маркази томонидан чоп этилган бўлиб, ҳисоботда айтилишча, у «Европа яҳудийлар учун қилмаган ишларни бугун геноцид қурбонлари учун қилишга уринади».
«Бизни аста-секин йўқ бўлиб кетишга мажбур қилиш учун» номли 56 саҳифадан иборат ҳисоботда Хитой ҳукуматининг уйғурларга нисбатан сиёсати, жумладан, оммавий назорат, уйғурлар дини ва маданиятига чекловлар, мажбурий стерилизация, оммавий ҳибсга олиш, мажбурий меҳнат, жойларда уйғурлар маданияти ва динини йўқ қилиш, уйғур болаларини уларнинг оилаларидан олиб қўйиш кабилар ҳужжатлаштирилган.
2020 йил АҚШнинг Холокост Мемориал музейи Хитой ҳукумати кўплаб уйғурлар яшайдиган Шинжонда «инсониятга қарши жиноятлар» содир этган, деб баҳо берганди.
Ҳозир музейнинг вазиятга берган баҳоси ўзгарди. Сўнгги маълумотлар шуни кўрсатадики, "Хитой ҳукуматининг хатти-ҳаракатлари мажбурий ассимиляция сиёсатидан четга чиқди", дейилади ҳисоботда.
"Бу, хусусан, мажбурий стерилизация ва бачадон ичига спирал мажбурий ўрнатиш, шунингдек, оммавий ҳибсга олиш ва мажбурий ўтказиш орқали жинс ажратиш орқали уйғур аёллар репродуктив қобилиятига тажовузлар кучайганлигини ўз ичига олади".
Ушбу сиёсат геноцид таърифининг муҳим қисми бўлган "гуруҳни бутунлай ёки қисман биологик йўқ қилиш нияти борлиги ҳақида қонуний саволлар" ни кўтаради.
АҚШ Холокост Мемориал музейи (United States Holocaust Memorial Museum) Холокост тарихини ҳужжатлаштириш, ўрганиш ва талқин қилиш бўйича Америка миллий ташкилоти бўлиб, Холокост пайтида ҳалок бўлган миллионлаб инсонлар учун мемориал сифатида хизмат қилади.
Хитой «геноцид содир этиши мумкин»: АҚШ Холокост музейининг ҳисоботи
Кеча АҚШдаги Холокост Мемориал музейи тарқатган ҳисоботда музей «Хитой ҳукумати уйғурларга қарши геноцид содир этиши» мумкинлигидан «жиддий хавотирда» экани айтилади. Ҳисобот музей сайтида эълон қилинди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси