Долзарб мавзу (1113)
Подкатегории
«Толибон» нинг юқори мансабли етакчиларидан бирининг сўзларига кўра, «Толибон» Афғонистон шаҳарларида жанговар ҳаракатларда қатнашишни истамайди. Шу билан бир пайтда, минглаб оилалар жанговар ҳаракатлардан қўрқиб, ўз уйларини тарк этмоқда.
Афғонистондан «Толибон» қўлига асир тушган «спецназ»чилар тақдири ҳақида қарама-қарши маълумотлар келиб тушяпти. Айрим маълумотларга кўра, 20 дан ортиқ аскар отиб ташланган, жангариларнинг айтишича, тармоқда пайдо бўлган видеолавҳа – қалбаки ва расмий Кобулнинг аҳолини «Толибон» шафқатсизлиги билан қўрқитишга уринишдан бошқа нарса эмас.
"Россия Туркиядан суриялик исёнчилар ҳудудида ҳозирча БМТ ёрдамини етказиш учун очиқ бўлган сўнгги чегара пунктини ёпиш билан таҳдид соляпти. Гуманитар ташкилотлар фалокатдан огоҳлантирмоқда", - деб ёзади немис нашри Die Tageszeitung.
"Гаитининг мунозарали президенти Жовенел Моиз номаълум шахслар томонидан отиб ўлдирилган. Қотилликдан сўнг жиноятчилик ва қашшоқликка ботган Кариб денгизидаги орол янада чуқурроқ сиёсий тартибсизликка шўнғиши мумкин", - деб ёзади немис журнали Der Spiegel.
Баъзида хунук ҳақиқат кўзимизга тўғри қараб туради.
Америкалик мушҳур колумнистнинг фикрига кўра, АҚШ нинг Афғонистонни тарк этиши бу –америка империясининг қулашидан далолатдир. Бу АҚШ етакчилари қарийб 20 йил давомида америка халқини у билан «боқиб» келган ёлғон сиёсатининг пучга чиқишидир. Эҳтиёт бўлиш ва унинг тўрига тушиб қолмаслик керак. Американинг юқори табақаларига алданмаслик лозим – мамлакат учун бу хавфлидир.
Ироқ ғарбида жойлашган АҚШ ҳарбий базасига қарата камида 14 та ракета учирилди. Бир нечта дрон Эрбилдаги базага ҳужум қилди. Сурияда америкаликлар назорати остида бўлган йирик нефт кони ўққа тутилди. Бундан ташқари, учувчисиз учиш аппарати АҚШ нинг Ироқдаги элчихонасини бомбардимон қилишига сал қолди. Қўшма Штатларга аниқ сигналлар берилмоқда. Айнан қандай сигналлар экани ҳақида Rai Al Youm бош муҳаррири мулоҳаза юритади.
Гуманитар ёрдам етказиб бериш учун Ироқдан шимоли-шарқий Сурияга чегара орқали ўтиш бўйича ишларни тиклаш ҳақида таклиф Россиянинг БМТдаги элчиси томонидан чоршанба куни қаршиликка учради.
Дунёнинг иқтисодиёти бўйича иккинчи ўринда турадиган мамлакатига қарши ҳужумкор ҳарбий позицияга ўтиш доирасида Ҳиндистон Хитой билан чегарага қўшимча 50 минг аскар жўнатди.
26 июнь куни Босфорни айланиб ўтадиган «Истанбул» канали қурилиши лойиҳаси доирасида биринчи кўприк қурилиши бошланди. Турк обуначиларининг канал қурилиши ҳақида фикрлари ҳайратдан тортиб кесин салбий муносабатгача турли даражада бўлмоқда.
Агар дезертирлик ҳақидаги миш-мишлар тасдиқланса, у ХХР тарихидаги душман томонига қочиб ўтган энг юқори мартабали киши бўлиши мумкин.
Қирғизистонда коронавирус рекордларни урмоқда. «Қора июл»дан бери биринчи марта ўтган кун давомида COVID-19 инфекциясининг деярли 800 та янги ҳолати аниқланди. Бишкекда мини-локдаун жорий қилинмоқда. Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Улуғбек Марипов давлат органларига ўтган йилги инқирознинг такрорланишига йўл қўймаслик ҳақида кўрсатма берди.
Франциянинг "Framatome" атом компанияси душанба куни Хитойнинг жанубидаги Гуандун вилоятида қисман эгалик қиладиган атом электр станциясида "унумдорлик билан боғлиқ муаммо" ни ҳал қилиш учун ишлаётганини айтди. Французларнинг "муқаррар радиологик таҳдид" ҳақида баёноти атом станциясида радиоактивлик потенциал оқими ҳақида АҚШ оммавий ахборот воситалари томонидан берилган хабардан кейин пайдо бўлди.