Бу ташрифда ғалати нарса йўқ эди. Кичик Масъуд ҳозир ўзининг Миллий Озодлик Фронти (МОФ) учун ҳомийлар излашда қизиқарли ва ижодий изланишлар олиб бормоқда, шунинг учун ҳам «Толибон»га қарши курашда “муқаддас иш” учун бир тийин, цент ёки риал бера оладиган ҳар қандай одам билан алоқа ўрнатишга тайёр. Аммо, машҳур бир иборада айтилганидек: "Бу масалада нюанслар бор".
Гап шундаки, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги таъкидлаганидек, кичик Масъуд Эрондан Афғонистонга электр энергияси экспортини қайта тиклаш бўйича музокаралар олиб бориш учун келган. Ва бу хабарнинг энг диққатга сазовор томони шундаки, бу ташриф ... Кобул билан келишилган! Яъни, «Толибон» билан!
Аҳмад Масъуднинг Ҳоманаий билан учрашуви ҳақидаги шлв-шувли маълумотлар бутун Шарқ бўйлаб тарқалди
Бизни ҳайратда қолдирадиган маълумотлар ҳам бор экан: бир-бири би лан қирпичоқ бўлиб уришаётган «Толибон» ва МОФ, маълум бўлишича, биргаликда ҳаракат ҳам қилмоқда экан. Яъни, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш йўлидаги эзгу ишларда.
Мамлакатга электр энергияси етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бориш кичик Масъуд даражасида эмас. У бундай ваколатларга эга эмас ва у тўлов кафолатларини бера олмайди, МОФнинг бутун бюджети бундай харажатларни қопламайди. Аслида «Толибон»да ҳам пул йўқ, лекин уларда Эронни қизиқтирадиган яна бир нарса бор - шиа ҳазорийларига нисбатан позицияси.
Мана шундай “кутилмаган” тасодиф: кичик Масъуд Машҳадда Эрон расмийлари билан электр энергияси бўйича музокаралар олиб боради, бир кундан кейин «Толибон» босқинчилар маъмурияти ва уларнинг қўғирчоқ Ғанийси билан ҳамкорлик қилган ҳазоралар жамоасининг энг нуфузли етакчилари Карим Халилий, Муҳаммад Моҳакек ва Содиқ Мудабир "умумий амнистия қилиниши ва ўз ватанида қатағонлардан қўрқмасдан яшаш ҳуқуқига эга"лигини эълон қилади. Бундан ташқари, бу ҳақида эълон қилган «Толибон» Бош вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Мавлавий Абдул-Кабир уларнинг хавфсизлигини шахсан кафолатлайди.
Моҳиятан, кичик Масъуд Теҳрон ва Кобул, яъни «Толибон» Кобули ўртасидаги музокараларда воситачи ролини бажарди. «Толибон»га қарши мана шундай қизиқарли муросасиз курашчи бўлиб чиқяпти.
«Толибон», Масъуд ва Эроннинг умумий душмани – «хуросонликлар»га қарши бирлашяптими?
Теҳрон ҳам қолишмайди: оғизда у «Толибон» ҳукуматида "инклюзивлик" йўқлигини эълон қилади, «ал-Қудс» Афғонистонда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган ҳазорийларнинг қуролли отрядларини туза бошлаганини эълон қилади - лекин аслида у «Толибон» билан тўла-тўкис билан иқтисодий алоқаларни йўлга қўйган, бунинг учун "муросасиз мухолифатчи"дан фойдаланган.
Шарқ, албатта, нозик масала, лекин аслида бу сюжетда ғайритабиий нарса йўқ. «Толибон», Теҳрон ва МОФ ҳар қандай нарсани айтиши ва бир-биридан хоҳлаганча нафратланиши мумкин, аммо уларнинг умумий душмани бор – «Исломий давлат – Хуросон» (ИД-Х). У билан тўқнаш келганда, ҳар қандай ақл бовар қилмайдиган иттифоқлар тузилиши мумкин.
Теҳрон Ғарб сиёсатчилари ақлига сиғдира олмаётган нарсани тушунади – «Толибон» исталганча ёмон ва нодемократик бўлиши мумкин, аммо бугун улар Афғонистонда «ИД-Х»ни енгишга қодир ягона ҳақиқий кучдир. «Толибон» ўз мамлакати чегараларини тарк этмайди, аммо "хуросонликлар" эса "тавҳид ғалабаси" учун ташқи экспансияга тайёр.
Умумий душманнинг мавжудлиги эронликлар, кичик Масъуд ва «Толибон» бирлашган сафда иштирок этадиган энг кутилмаган иттифоқлар учун энг яхши турткидир. «ИД-Х» нинг муваффақияти улар учун жуда жиддий муаммоларни англатади, бундан ташқари, бу жисмоний омон қолиш масаласидир.
Бу муваффақиятга эса, Афғонистонда иқтисодий таназзул содир бўлганда – мамлакат озиқ-овқат, электр ва ёқилғисиз қолгандагина эришиш мумкин. Реалистлар буни тушунишади. Қолганлар эса Афғонистон муаммолари улар ёзилган қоғоздан қиммат бўлмаган қуруқ сўзлардан иборат резолюцияларга ботиб кетган кўплаб халқаро анжуманларда тўпланишни афзал кўради.