Шунинг учун, сиз бу жоҳил жўшқинлик ва такаббурлик билан, ширин хаёлларга чўмган ҳолда сафсатаболик қилишини кўрасиз ва билимсизлик уни руҳлантириши сабабли у билан суҳбат қиладиган ҳар бир кишидан ўзини устун қўйишини сезасиз. Ваҳоланки бу жоҳил, эҳтимол, ундан кўра билимлироқ ва минг марта кўпроқ биладиган суҳбатдошидан анча паст бўлган бўлиши мумкин.
Худди шу тарзда, унга ҳам ўрганган, ҳам жоҳил кишилар юзларида акс этган таажжуб билан қарашади, лекин ҳайратларининг сабаби унинг айтган гапларида эмас, балки қандай бемаъни гаплар айтаётганидан саросимада эканлигидадир.
Ҳаёт олдин ҳам шундай кечган, ҳозир ҳам шунақа. Буюк араб шоири ал-Мутаннабий ўз шеърларид айтганидек:
Ўзини ернинг хожаси деб фаҳмлаган қулдан кўра
Фақирликка минг чандон қарашим осон.
Шу билан бирга, сиз ҳар сафар янги билимга кўтарилгач, одамлар орасида камтарликка тўлиб -тошган ва ҳар сафар камтарлика тўлганида, халқ олдида унинг даражаси ва унга бўлган ҳурматини оширадиган олимни кўрасиз.
Жоҳиллик ўз ҳамроҳини жамиятда хорликка олиб келади. Агар у жоҳиллиги туфайли бошқалардан юқорига кўтарилса ва биз унинг олдида таслим бўлиб, руҳимизни чуктирадиган бўлсак, уни қабул қилиб, муросага келсак, демак, биз уни ўз жамоамиздан ажратиб қўйгандек бўламиз.
Шундай қилиб, улар ҳизблар ва мазҳабларга айландилар, лекин ҳар бир гуруҳ ўзларида бор нарсадан хурсанд бўлишади. Жамиятимизга инсоният цивилизацияси, бирдамлиги ва ҳамжиҳатлигининг энг ёрқин душани ҳисобланган худбинлик ўрнашди; ҳар биримиз фақат ўзимизга эътибор бера бошлаймиз ва фақат ўз манфаатларимиз ҳақида ўйлай бошлаймиз.
Қалбларимиз нафратга тўлди ва баъзиларимиз мафкуравий тафовутлар, турли мафкуравий тенденциялар ёки ҳукмронлик ва етакчиликка чанқоқлик туфайли динимиз ва эътиқодимиз ёқловчиларига нисбатан улар буни ҳатто жамоатимиз рақиблари - яҳудийлар ва салибчиларга нисбатан ҳам кўрилмаган адоват ва дарғазабликни бошладик.
Биз одамларга кўрсатма бериш ва бизни юксалтирадиган ҳақиқат позицияларини ўргатиш ўрнига, биз уларни Зайддан қандай ҳимояланиш, Амрдан нафратланиш, фалончидан қочиш ёки бошқасини обрўсизлантиришга ўргата бошладик.
Кечалари ибодат қилиб, кунларини рўза билан ўтказган жамоадан биз тунда эҳтиётсиз ухлайдиган, кундузи ҳазил ва ўйин-кулгуга берилган жамоага айландик. Биз кечани баҳслашиб, жанжаллашиб ўтказамиз, жамиятимиз асрлар илгари қутулган бўлиши мумкин бўлган ишлар билан бир қаторда, ғийбат, туҳмат ва бошқалар ҳақида фисқ-фасод қиламиз. Биз имон ва иккиюзламачиликни ажратувчи чегара ҳисобланган бомдод намозига ухлаб қоламиз, сўнг исломий даъват йўлида ғайратли бўламиз, деб даъво қиламиз.
Шубҳасиз, баъзи масжидларда муаззин ва имомлар йўқлиги сабабли бомдод намози ўқилмаслиги ачинарли ҳақиқатдир; шунингдек, шом намози билан тўлиб тошган ва ҳатто чақирув учун тунда ҳушёрман деганларнинг бир қаторини ҳам йиғмайдиган кўпчилик масжидлар ҳақидаги хабарлар ҳам шу жумладан.
Агар масжидга баъзида бўлса ҳам борадиганларнинг ҳолати шундай бўлса, масжидларни бутунлай тарк этган, намоз ўқимайдиган ёки намоз нима эканлигини билмаган одамлар ҳақида нима дейишимиз мумкин?
Шундоқ ҳам аянчли бўлган ахвол баъзиларимиз бошқаларни имонсизликда ва гуноҳкорликда айблай бошлаганимизда янада оғирлашади. Бу тор фикрли одамлар, уларнинг жоҳил қарашларига қарши бўлган мусулмонлар учун чеклаб, ўзларини бошқаларни Аллоҳ Таолонинг раҳматидан маҳрум қилишга изн беришади.
Энг катта бахтсизлик шундаки, биз ўзимиз даъват қилаётган ва унинг номи билан курашаётган динни яхши кўрмаймиз, шу билан бирга биз бу ҳақида билимлардан ва тўғри тушунишдан кўнглимиз қайтган - шунинг учун биз диндор бўлиб қолдик, лекин дин ҳақида билмасдик. Биз унга даъват қила бошладик, лекин бу даъватнинг моҳиятини англаб етмадик. Ҳамма нарса шу билан ҳам мураккаблашадики, биз илмга асосланмаган фатво чиқаришга журъатимиз етади ва Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларнинг кўпини ҳал қилмагунимизча, уларда типирчилаймиз. Бизга бу етарли бўлмади ва баъзи одамлар оч бўриларга айланишди, лекин исломий жамият душманларига тишлари билан ёпишиш учун эмас, балки ўз мавжудлиги билан ерга эҳтиром кўрсатган, бу дин ғайратлари орқали тарқалган умматнинг буюк одамларига ҳужум қилиш учун. Шу тариқа, биз бир вақтлар бу буюк жамоат қолдирган меросни йўқ қилишнинг қудратли воситасига айландик. Бизнинг ҳаракатларимиз қандай чегараларга олиб келгани ва қандай мақсадда бошқарилгани бизга душман сифатида етарли.
Шу тариқа жоҳиллик Аллоҳ уни ер юзида вориси қилиб тайинланган нарсалар - бунёдкорлик ва йўл-йўриқ кўрсатиш ўрнига одамни ҳалокат ва бузғунчилик воситасига айлантиради.
Шайх Ҳасан Хитунинг «ал-Мутафайхикун» китобидан
Абу Муслим таржимаси