close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрон яна Ироқ билан тўқнаш келди

Ироқ бош вазири Мустафо ал-Каземий портловчи моддалар билан тўлдирилган дрон Бағдоддаги қароргоҳга зарба берган муваффақиятсиз суиқасднинг нишони эди. Унинг қўриқчиларидан олти нафари яраланган, Бош вазирнинг ўзи эса, Твиттерда ироқликларни хотиржамлик ва вазминликка чақирган.

Ҳаммаси классикага кўра содир бўлди ва «бундан ким фойда кўради?» деган саволга жавоб топиш суиқасднинг ортида ким тургани аниқлаш учун кифоядир. 5 ноябрь куни эронпараст гуруҳлар пойтахт марказида норозилик намойишлари уюштирди – сиёсий тортишувлар Бағдод кўчаларига чиқди. Деярли дарҳол қон тўкилди.
Овозларни «нотўғри» ҳисоблаган Бош вазир дроннинг нишони эди.
Намойишчилар Республика кўприги орқали "яшил зона" га киришга уринган пайтда хавфсизлик кучлари билан тўқнашувлар пайтида бир киши ҳалок бўлди ва 127 киши яраланди. Ишончлироқ бўлиши учун эронпараст Фатҳ иттифоқи ўз жангчиларини ушбу "яшил зона" чегарасига яқинлаштирди – гўёки намойишчиларнинг "хавфсизлигини таъминлаш" учун.
"Шаҳидларнинг қони сизни жавобгарликка тортишни талаб қилади", - деди «Асаиб Аҳл ал-Ҳақ» кўнгиллилар гуруҳи раҳбари ва Фатҳ раҳбарларидан бири Қаис ал-Хазали, Бош вазир ал-Каземийга мурожаат қилиб. Шундан сўнг Бош вазир қароргоҳига портловчи моддалар билан дрон учиши муқаррар бўлиб қолди.
Можаро режалаштирилган эди, шунингдек, қурбонлар ҳам – бўлмаса парламентдаги 48 ўриндан 15 таси қолган Эрон проксилари сайловларда қақшатқич мағлубиятдан қандай қилиб омон қолиши мумкин эди. Бошида улар буни "техник носозлик" деб ҳисоблашган ва Ироқ Марказий сайлов комиссиясига бир ярим мингга яқин шикоят йўллаб, ўз нуқтаи назаридан тўғри йўналишда овозларни қайта санашни талаб қилишган.
Аммо тез орада ироқликлар уларга орқа ўгириб, Ироқ сиёсий элиталари ҳокимият тизимида уларга ўрин бериш ниятида эмаслиги аён бўлди. Сайловларда унинг партия блоки 1-ўринни эгаллаган шиалар фаоли Муқтада ас-Садр эронпараст кучлар янги ҳукуматда иштирок этмаслигини етарли даражада аниқ айтиб ўтди. Бундан ташқари, у аксарият вилоятларда «Сарая ас-Салом» жанговар қаноти офисларини намойишкорона ёпди. Шу тариқа у бошқа гуруҳлар ҳам, биринчи навбатда Ироқдаги Эрон таъсирининг агентлари бўлганлар ҳам худди шундай қилишлари кераклигига шаъма қилди.
"Хашд аш-Шааби" маҳлуққа айланди. Ҳеч ким уни нима қилишни билмаяпти
Сайловларда мағлуб бўлган Фатҳ иттифоқининг ҳарбий қаноти бўлган «Хашд аш-Шааби» халқ кўнгиллилари кучилари учун бу ҳолат ўлим каби ҳисобланади. Энди уларни Теҳрондан молиялаштириш қисқаради, чунки эронликлар учун оммавий қўллаб-қувватлашга эга бўлмаган гуруҳни аввалгидек даражада таъминлаб туришдан маъно йўқ, ўша Муқтада ас-Садр билан музокара қилиш осонроқ, айниқса бунга унинг ўзи мутлақо қарши бўлмаган бир пайтда.
Эронликларнинг доимий молиявий ёрдамисиз Фатҳнинг маргиналлашуви яқин келажак масаласидир. Ахир, ҳозир кўп вилоятларида ҳатто халқ кўнгиллилари кучлари аллақачон кичик дўконлар ва автомобиль таъмирлаш устахоналари каби кичик бизнес объектларини олиб қўйиш ва рэкет билан шуғулланувчи ярим жиноий тузилмаларга айланиб бўлди. Хуллас, улар ҳам мол ташиётган юк машиналари ҳайдовчиларига «ўлпон» солиш учун катта йўлга чиқишади.
Тушунарлики, «Хашд аш-Шааби» ва унга ўхшаш гуруҳларнинг Ироқдаги нуфузи жуда ҳам паст. Агар илгари улар ИШИДга қарши курашчилар шон-шарафига эга деб тасаввур қилинган бўлса, ҳозирда бундан асар ҳам қолгани йўқ. Уларнинг ироқлик сунний арабларга қарши жазога тортиш ҳаракатлари эса, аҳоли назарида ўзларини ИШИДдан фарқ қилмасликларига олиб келган.
Эронпараст қуролли гуруҳлар Ироқни ютиб юборадиган ва буни тўхтатишни истамайдиган, қонуний ҳукуматга таҳдид қилиб, уни жисмонан йўқ қилиш орқали таҳдид қилган маҳлуққа айланди. Бу махлуқни нима қилишни эса, Бағдодда ҳеч ким ҳали аниқ билмайди. Лекин бир нарса қилиш керак, акс ҳолда мамлакат яна бир бор тартибсизликлар домига қулайди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase