Абу Муслим
Бу савол бугунги кунда илгари мисли кўрилмаган даражада долзарб, чунки гап илмий тадқиқотлар ва ишланмаларга маблағлар сарфлаш ҳақида кетганда Яқин Шарқ ҳамон бутун дунёдан ортда қолмоқда, бу эса минтақадан «ақллар қочиши» туфайли янада хавотир уйғотади.
Сурия ҳукумати жангарилар сафида ҳукумат қўшинларига қарши жанг қилган 40 мингдан ортиқ кишини авф этди. Бунда ҳукумат террористлар назорати остида бўлган ҳудудда яшаган олти мингдан ортиқ аёлга муносиб ва хавфсиз яшаш ҳуқуқини таъминлади.
Туркия ТИВ Европарламентнинг мамлакат ЕИга аъзо бўлиб кириш жараёнини тўхтатиш ҳақидаги тавсиясини бир тарафлама ва нообъектив сифатида рад этди. Анқарага ЕИга аъзо бўлиб кириш ҳақида музокараларни тўхтатишга даъват депутатлар кўпчилик овози (370 киши) томонидан қабул қилинди, 109 киши қарши овоз берди, 143 киши эса бетараф қолди.
Машҳур Букер мукофоти потенциал соҳиблари «узун рўйхати»дан 2019 йил араб мамлакатидан ёзувчи мусулмон аёл ҳам ўрин олиши мумкин. Уммонлик ёзувчи аёл Жуҳи Харсийнинг «Осмон ёритқичлари» китоби «қисқа рўйхат» учун асос бўладиган, сўнгра уларнинг орасида Букер мукофоти ғолиби танлаб олинадиган 13 та нашр рўйхатига киритилди, деб хабар берди The National. Конкурс жюриси жами 108 та китобни кўриб чиқди.
1323 йил Миср, Сурия ва Ҳижозни (яъни Макка ва Мадина) назорат қилиб турган мамлуклар ҳамда Эрон ва Ироқни босиб олган мўғулларнинг Илхонийлар сулоласи ўртасида сулҳ битими тузилди. Шу билан 1260 йил, Хулагу хоннинг қўшинлари Сурияда мамлуклар ҳудудига бостириб кирганда бошланган уруш якун топди. Шундан буён 63 йил давомида кўплаб жиддий ўзгаришлар бўлиб ўтганди.
Британиялик мусулмон муаллиф Фарух Юнуснинг узоқ йиллар давомида давосиз дардга қарши курашдан сўнг вафот этган замонавий ғарб илму-фани даҳоси Стивен Хокинг ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини келтириб ўтамиз. Бу инсоннинг ҳаёти ва фикрлари, худди бу дунёда рўй бераётган ҳамма нарсалар каби, биз учун ибрат ва фан ҳақида, ҳаёт ҳақида, дин ҳақида, коинот тартиби ва Яратувчининг қудрати ҳақида фикрлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Жавоб: Бисмиллаҳирроҳманар роҳийм. Аллоҳ ва унинг Расулига ҳамду санолар бўлсин. Бизга кўрсатган ишончингиз учун миннатдорчилик билдирамиз. Аллоҳдан сизнинг қалбингизни ҳақиқат нури билан ёритиш, сизга бу дунёда ва Қиёмат куни марҳаматини аямасликни сўраймиз.
Европарламент сешанба куни, 12 мартда бўлиб ўтган умумий сессияда РФ билан сиёсий муносабатлар ҳолати ҳақида резолюцияни маъқуллади. Ҳужжатда Россияда «коммунизм ва совет режимини қоралаш», шунингдек, «ушбу режим даврида содир этилган жиноятлар ва қонунбузарликларда айбдор бўлганларни жазолаш»га даъват қилинди.
Пластик идишлардаги ичимлик суви инсон саломатлигига жиддий зарар этказиши мумкин. Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи 1455 киши иштирок этган эксперимент ўтказди. Аниқланишича, агар сув пластик идишда сақланадиган бўлса, унга бисфенол А кириб қолар экан. Сув билан бирга инсон танасига кирадиган бу заҳарли моддалар жуда хавфлидир.
Душанба куни Ғазо секторида ўн минглаб фаластинликлар Қатардан 100 доллардан пул ола бошлади – бу ХАМАС ва Исроил ўртасидаги норасмий битим доирасида сўнгги маблағлар транши бўлди, хабар беради Daily Sabah. Исроил ва Ғазо сектори ўртасидаги чегара девори яқинида зўравонликнинг авж олиши икки томон ўртасида яна бир эскалация билан таҳдид солди, лекин Қатарнинг нақд пуллари кескинликни юмшатишга имкон берди.
Келиб чиқиши Саудия Арабистонидан бўлган айбланувчи талаба қиз ва айбдор қиз билан оқилона иш тутган машҳур америкалик судя Фрэнк Каприо ўртасидаги мулоқотнинг видеоёзуви ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Тахани ал-Манеи мумкин бўлмаган жойга машинасини қўйгани учун 6 та тўланмаган жарима туфайли судга чақирилди.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда осмоннинг қуйидаги хусусиятига алоҳида эътибор қаратади: "Ва осмонни сақлаган шифт қилиб қўйдик. Улар эса, Унинг аломатларидан юз ўгиргувчи бўлмоқдалар" (Сура Анбиё, 32). Осмоннинг кўрсатилган хусусияти йигирманчи асрда амалга оширилган илмий тадқиқотлар билан тасдиқланди.