Вайрон бўлган масжидлар барча масжидлар сонидан 75 фоизини ташкил қилади, деб баёнот берди ФРКИК.
Исроил вайрон қилган масжидлар орасида Жабалиядаги 649 йилда қурилган машҳур Умар масжиди ҳам бор.
Бошқа бузилиб юборилган Минора тал-Зоҳир номли масжид 1365 йил аввал Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу ҳукмронлиги даврида қурилган эди. Бу масжид майдони уч минг квадрат метрни ташкил этган бўлиб, икки минг намозхон учун мўължалланган эди.
Умар масжиди 2008-09 йилларда Исроил ҳужумидан сўнг қайта тикланган эди. 2019 йилда эса, бу масжид Исроилнинг наавбатдаги зарбаларидан сўнг бутунлай вайрон этилди.
Қўмита берган ҳисобатга кўра, Ғазодаги кўп масжидлар турли мамлакатлар аҳолисидан келган молиявий ёрдами билан қайта тикланган.
Охирги зарбалар 2008-09 йилги ҳужумларга нисбатан уч баробар оғирроқ бўлди.
Шунингдек Хитойда масжидлар бульдозерлар остида йўқ қилинаётган бир вақтда исроилликлар қадимги масжидни тунги клубга айлантиришди.
Исроил зарбалари оқибатида Ғазодаги 75 фоиз масжидлар вайрон қилинди
Исроил 51 кун ичида Ғазодаги 73 масжидни бутунлай вайрон қилиб юборди, қолган 205 масжид ҳам қисман бузилган. Фаластин ривожланиш ва қурилиш иқтисодий кенгаши (ФРКИК) таъсис этган қўмита берган хабарга кўра, Исроил зарбалари оқибатида мақбаралар, хайрия идоралари ва масжидлар 40 миллион АҚШ долларидан ошиқ моддий талафот кўрган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди