close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Нотр-Дам ва Шри-Ланка мисолида Европоцентризм

Шри-Ланкада рўй берган фожиа исламофобларнинг турли табақалари томонидан мусулмонларга қарши аччиқ билан фаол фойдаланилмоқда, шу билан бирга, насронийларга қарши бўлаётган уруш ҳақида алла айтилмоқда. Нотр-Дамдаги ёнғин ҳам худди шу мақсадда фойдаланилмоқда. Қизиғи шундаки, бу ёнғин қисқа туташувнинг натижаси бўлгани ва бунда ҳеч ким зарар кўрмаганига қарамасдан.

Яна шунга қарамай, бу ерда қизиқарли факт – дунё жамоатчилигининг эътибори Шри-Ланкада насронийларни оммавий қирғинидан кўра Нотр-Дам ёнғинига 7 марта кучли бўлди. Буни Google қидирув тизимининг статистикаси ҳам тасдиқлайди - воқеа содир бўлган пайтда ёнғин ҳақида сўровлар Шри-Ланкада содир бўлган портлашлардан етти баробар кўп эди.
Google Trends дан олинган маълумотларга кўра, иккала ҳолат бўйича қидирув натижалари шундан бери тенглашди, лекин бу икки воқеа ўртасида таққослаш шуни кўрсатадики, бутун дунёда «Шри-Ланка» билан таққослаганда «Нотр-Дам» асосий сўзи бўйича қидирувда қизиқиш камида олти марта юқори бўлган.
Google Trends маълум қилишича, иккала воқеа рўй бергандан кейин 24 соат давомида Нотр-Дам ёнғини Шри-Ланка билан боғлиқ қидирувдан кўра 5-9 баравар кўпроқ қизиқиш уйғотган.
Ғарбнинг "насронийлар" дунёси биринчи навбатда нима ҳақида ўйлаш керак - одамларнинг ҳаёти, тошдан қурилган бинолардан кўра муҳимроқ бўлган диндошлари ҳақида эмасми? Бироқ, 15 апрелда рўй берган ёнғинда ҳеч ким зарар кўрмаган бўлса-да, маълумотлар таҳлили шуни кўрсатдики, фақат учта қўшни мамлакат - Ҳиндистон, Индонезия ва БАА мамлакатларида Шри-Ланка бўйича қидирув Париж билан боғлиқ қидирувдан кўпроқ бўлган.
Айрим мамлакатлар, хусусан, Франция (бу энди тушунарли), шунингдек, Италия ва Латин Америкаси мамлакатлари «Шри-Ланка» билан таққослаганда «Нотр-Дам» қидирувлар сони 90% кўпроқлигини кўрсатди.
Таҳлилчилар бунда қанадйдир жумбоқни кўрмайдилар ва, албатта, Нотр-Дам ғарб аҳли учун "танага яқинроқ" деб айтишади, Шри-Ланка эса ҳиндлар ва индонезияликлар учун "танага яқинроқ", гарчи улар насроний бўлмасаларда. Худди шу тарзда, яқинда Эфиопия ҳаво йўллари самолёти ҳалокатга учраганида, Google Trends Америкадаги одамлар асосан америкалик фалокат қурбонларини қидирганлигини айтган.
Бошқача қилиб айтганда, ҳатто "христианофобия" масласида ҳам аниқ европоцентризм мавжуд - ғарбий дунёда Жанубий Осиёдаги  юзлаб оқ танли бўлмаган насронийлар ўлдирилиши Европанинг номдор черковида тасодифий оловдан кўра анча кичик ҳаяжонга сабаб бўлди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase